- давлат мазкур шаклдаги ҳамкорлик лойиҳасига хусусий компанияларни жалб этишни рағбатлантириш тизимини қўллаши лозим. Биргаликда молиялаштириш, солиқ ва божхона имтиёзлари, фойдани тақсимлаш кафолати кабилар шулар жумласидандир. Давлат-хусусий шериклик шартномаси ҳаракатининг давлат томонидан тўхтатилиши ҳолатларида хусусий ҳамкорга унинг инвестицияси бадали тўланиши, олинмаган фойданинг компенсация қилиниши мазкур ҳамкорликнинг ўзига хос тамойилларидан биридир.
- Таомилга биноан,йирик лойиҳани амалга оширишда хорижий хусусий корхона ҳам тегишли танловда иштирок этиши, мамлакатдаги мавжуд ҳуқуқлардан маҳаллий тадбиркорлар билан бир хилда фойдаланиши мумкин.
Манфаатдорлик ва фойда — муштарак мақсад - Ҳар қандай ҳамкорликда бўлгани каби, давлат-хусусий шерикликдан ҳам кўзланадиган мақсад умумийлик ва ўзига хослик шаклида намоён бўлади. Давлат бундай ҳамкорликни бир қатор омилларни ҳисобга олган ҳолда ўзи учун фойдали, деб ҳисоблайди. Жумладан:
- Биринчидан, юқори самарадорлик, яъни анча кам харажат, анча юқори хизмат даражаси, таваккалчилик хатарининг пастлиги билан изоҳланади.
- Иккинчидан, давлат бошқача йўли бўлмаган шароитда муҳим ва тезкор лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур капитал манбаига эга бўла олади.
- Ҳамкор ўз фойдасини олиши учун белгиланган ишни тезроқ тугатишдан кўпроқ манфаатдорлиги давлат учун лойиҳанинг ўз вақтида якунланиши ва натижасига нисбатан кўпроқ умидворлик кафолати бўлиб хизмат қилади.
Манфаатдорлик ва фойда — муштарак мақсад - Ўз навбатида, хусусий компания учун бундай ҳамкорликнинг ўзига хос фойдали жиҳатлари бор. У узоқ муддат давомида наф олишни таъминловчи давлат активларига эгалик қилади ва ундан фойдаланади. Амалга оширган инвестициясининг қайтарилиши ҳамкор сифатида давлат томонидан кафолатланади. Меҳнат унумдорлигини оширган ҳолда ўз бизнеси даромадлилигига ва компания барқарорлигига эришади.
- Жаҳон банки экспертларининг қайд этишича:
Давлат-хусусий шериклик механизмини қўллаш том маънода шартнома даврида аҳолига хизмат кўрсатишдаги сифат ва нарх мутаносиблигини таъминлаган ва бундай амалиёт халқаро тажрибада кўп бор синалган. Диққат!!! Аҳоли жамият манфаатлари йўлида хизмат қилувчи йирик лойиҳа амалиётининг иштирокчиси бўлган хусусий корхона фаолияти ҳақида маълумотга эга бўлиши лозимлиги давлат-хусусий шерикликнинг ўзига хос тамойили саналади. Бундай ҳамкорликнинг яна бир ўзига хос жиҳати шундаки, давлат-хусусий шериклик шартномаси тузилганидан кейин давлат ҳамкор компания молия-хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |