“2019-2023 йилларда Муқимий номидаги Қўқон Давлат педагогика институтида талаб юқори бўлган малакали кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятини ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон республикаси Президенти Қарори лойиҳаси бўйича “Олий маълумотли кадрларни педагогик ва касбий қайта тайёрлаш” факультети бўйича
ТАКЛИФЛАР
№
|
Талаб этиладиган устивор вазифалар
|
|
Ўқув режа ва фан дастурларини кадрлар буюртмачилари талабларига мослаштириш:
мамалакатимиз меҳнат бозори, шахс ва жамиятнинг ўзгарувчан эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда халқ таълими муассасаларида (умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим ва бошқа муассасаларида) фаолият олиб бораётган олий педагогик маълумотли, лекин тегишли касбий маълумотга эга бўлмаган ходимларнинг қўшимча ихтисослик бўйича касбий билим ва кўникмаларини мавжуд Давлат таълим стандартлари ёки Давлат талаблари асосида шакллантириш борасида ўқув режа ва фан дастурларини илғор ҳорижий тажрибаларга асосланган ишлаб чиқиш;
таълим мазмунини шакллантиришнинг маҳаллий ва хорижий тажрибасини, ягона таълим майдонига интеграциялаш, малака ошириш ва педагогик, касбий қайта тайёрлаш тизимини кредит-модуль тизимига асосланган ҳолда ўтказиш тартиби ва низомини ишлаб чиқиш;
2020/2021 ўқув йилидан бошлаб педагогик ва касбий қайта тайёрлаш курси ўқув жараёнини кредит-модуль тизимига ўтказиш ҳамда online масофавий курсларини республика, ҳорижий таълим муссасаларида тахсил олган олий маълумотли кадрлар учун ташкил этиш;
|
|
Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш:
педагогик технологиялар бўйича факультет илмий кенгаши ҳақидаги низомни ишлаб чиқиш;
етакчи хорижий таълим муассасалари тажрибаларини ўрганиш ва уларни ўқув жараёнига татбиқ этиш борасидаги таклифларни инобатга олган ҳолда ўқитувчилар томонидан янги педагогик технологиялар муҳокамаси ва мунтазам тақдимотларни олиб бориш мониторинг тартибини ишлаб чиқиш;
мақбул индикатор асосида муваффақиятли таълим инновацияларини рағбатлантириш, ҳамда замонавий таълим технологияларини қўлламайдиган ўқитувчиларга танқидий баҳо бериб, келгусида профессор-ўқитувчилар таркибига жалб этиш механизмларини ишлаб чиқиш.
|
|
Иш берувчиларнинг асосланган эҳтиёжларига мувофиқ аниқ малака берган ҳолда бакалавриат негизида қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари (дипломли мутахассислар тайёрлаш) тизимини жорий этиш (ўқиш муддати 1 йил (4+1)).:
2020/2021 ўқув йилидан жорий этиладиган:
4 йиллик бакалавриат негизида дипломли мутахассис тайёрлаш;
амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартиришлар киритишни кўзда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.
|
|
Иш берувчиларнинг тайёрланаётган кадрлар малакасига бўлган талабларини педагогик ва касбий қайта тайёрлаш курси битирувчиси тайёрлаш дастурлари билан мувофиқлигини таъминлаш
иш берувчи ташкилотларнинг талабаларда амалий ва ишлаб чиқариш кўникмаларини шакллантиришдаги иштироки ва масъулиятини таъминлаш бўйича чораларни;
маркетинг хизматининг меҳнат бозорини ўрганиш, таҳлил қилиш ва вазиятни баҳолаш бўйича фаолияти самарадорлигини ошириш механизмини;
битирувчининг йўналишлари бўйича иш берувчилар замонавий талабларига жавоб берадиган, меҳнат бозорида эҳтиёж бўлган зарур билим, малака ва кўникмаларини акс эттирувчи малака талабларини (компетенцияларини) ишлаб чиқиш.
|
Факультет декани: М.Холдоров
Do'stlaringiz bilan baham: |