7-модда. Чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама ҳамда тарғиб қилишга йўл қўймаслик
Чилим ва электрон сигареталар чекишни реклама қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталар чекиш усуллари ва йўллари, шунингдек уларни олиш жойлари тўғрисидаги маълумотларни тарқатишга қаратилган фаолиятга йўл қўйилмайди.
Чилим ва электрон сигареталар чекишни тарғиб қилиш, яъни чилим ва электрон сигареталарни чекишни рағбатлантирувчи, шахсда уларни истеъмол қилишнинг зарарсизлиги ҳақидаги тасаввурни шакллантирувчи ғоялар, қарашлар ва бадиий образларни очиқ ёки яширин шаклда тарқатишга қаратилган ҳаракатлар тақиқланади.
8-модда. Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахслар ва уларнинг мажбуриятлари
Корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мансабдор шахслари (маъмурияти), шу жумладан ўз тасарруфида (мулкида, эгалигида, фойдаланишида) ҳудудлар, бинолар (хоналар), иншоотлар ва жамоат жойларида жойлашган бошқа объектлар, шунингдек ушбу Қонун 6-моддаси биринчи қисмининг олтинчи хатбошисида кўрсатилган транспорт воситалари бўлган шахслар жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахслардир.
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахслар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклаш тўғрисидаги қонунчилик талабларини бажариши;
(8-модданинг иккинчи қисми иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
чилим ва электрон сигареталар чекаётган шахсларни жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида огоҳлантириши, ҳуқуқбузарлик давом эттирилган тақдирда эса ички ишлар органларига хабар бериши;
ҳаммага кўринарли жойга, шу жумладан биноларга (хоналарга) кириш жойларига, транспорт воситаларига ва бошқа объектларга жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишга йўл қўйилмаслиги ҳақида огоҳлантирувчи лавҳаларни жойлаштириши шарт.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Жамоат жойларида чилим ва электрон сигареталар чекишни чеклашга доир чора-тадбирлар амалга оширилишини таъминлаш учун масъул бўлган шахсларнинг зиммасида қонунчиликка мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.
(8-модданинг учинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сонли Қонуни таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон)
Do'stlaringiz bilan baham: |