|
Жарқўрғон туман халқ таълими бўлими мудири А. Пардаевга
Жарқўрғон туманидаги 12-АФЧЎИМИ директори А.Хаитов томонидан
|
СЎРОВ ХАТИ
Сизга шуни ёзиб маълум қиламанки, 2008 йилда Жарқўрғон туманидаги 12-сонли умумтаълим мактабининг 11-синфини тугатиб O’R-SH № 0884986 рақамли 11-синфни тамомлаганлиги ҳақидаги гувоҳнома олган, Саидов Анвар Нарзулла ўғли гувоҳномасини йўқотган. У гувоҳномани топиш учун Жарқўрғон тумани Ички ишлар бўлимига йўқолган гувоҳномани топишга ёрдам беришни сўраб мурожаат қилган ва гувоҳнома топилмаганлиги ҳақида маълумотнома олган. “Сурхон тонги” газетасининг 2021 йил 10 февралдаги 11-cонида гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида эълон берган. У ҳозир барча тегишли ҳужжатларни тайёрлаб,туман халқ таълими бўлимига тақдим этган ва бир дона дубликат шаҳодатнома беришни сўраб ариза берган. Шу муносабат билан Саидов Анвар Нарзулла ўғли номига бир дона 11 йиллик умумий ўрта маълумот тўғрисидаги дубликат аттестат олиб берилишига амалий ёрдам сўрайман. Тегишли ҳужжатлар илова қилинди.
12-АФЧЎИМИ директори: А.Хаитов
Жарқўрғон тумани ХТБга қарашли 25-сонли умумтаълим мактаби
педагогик кенгашининг
БАЁНИдан № _____ кўчирма
2021 йил 26 май Жарқўрғон тумани
Йиғилиш раиси: Ш.Шаймардонов-мактаб директори
Қатнашдилар: Директор ўринбосарлари ва ўқитувчилар.
КУН ТАРТИБИДА
25-умумтаълим мактабини битирган Улугбердиева Асал Рузиевнага ўрта маълумот тўғрисидаги дубликат шаҳодатнома бериш тўғрисида.
Кун тартибига қўйилган масала юзасидан мактаб директори О.Кизилов сўзга чиқиб мактабнинг собиқ битирувчиси А.Улугбердиева 1997-1998-ўқув йилида 25-умумтаълим мактабини битириб № 722074 рақамли ўрта маълумот тўғрисидаги шаҳодатнома олган.
Улугбердиева Асал Рузиевна ўзига берилган ўрта маълулот тўғрисидаги шаҳодатномадаги Уразгул исмини ФХДЁ бўлимига мурожаат қилиб ўзгартирган.
Улугбердиева Асал Рузиевна ФХДЁ бўлмининг Исмини ўзгартириш тўғрисида 2021 йил 12 февралдаги №498- сонли маълумотнома берилган. Шу муносабат билан у ўрта маълумот тўғрисидаги дубликат шаҳодатнома беришни сўраб, ариза берган.
Улугбердиева Асал Рузиевна ҳакикатдан ҳам бизнинг мактабда ўқиб, барча фанлардан Давлат якуний аттестацияларини ижобий баҳоларга топширганлиги ҳақида тегишли ҳужжатлар мавжуд.
Шундан сўнг директор ўринбосари У. Худойбердиева ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Юқоридаги айтилган фикрларга асосланиб педагогика кенгаши
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 45-умумий ўрта таълим мактабининг 9-синфини 1997-1998 ўқув йилида битирган Улугбердиева Асал Рузиевнанинг ўрта маълумот тўғрисидаги дубликат шаҳодатнома бериш тўғрисидаги аризаси асос учун қабул қилинсин.
2. Кун тартибидаги масала юзасидан мактаб директори О. Қизилов томонидан берилган маълумот маъқуллансин.
3. Мактабнинг собиқ ўқувчиси Улугбердиева Уразгул Рузиевнага 1998 йилда берилган №722074-рақамли ўрта маълумог тўғрисидаги гувохнома исми ўзгарганлиги сабабли бекор қилинсин.
4. Улугбердиева Асал Рузиевнага ўрта маълумот тўғрисидаги дубликат шаҳодатнома туман халқ таълими бўлимидан сўралсин.
5. Шаҳодатномани туман халқ таълими бўлимидан олиб келиш ва расмийлаштириш мактаб директори зиммасига юклатилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |