КАФОЛАТ ХАТИ:
Мен 2021 йил 25- май куни 2020-2021 ўқув йилининг якунланиши муносабати билан фарзандимни белгиланган вақтда босқичли имтихон ва якуний имтихонларга ва амалий машғулотларга ўз вақтида, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда келишини таъминлайман.
Ёзги таътил кунларида фарзандимнинг рухсатсиз уйдан чиқиб кетмаслигини таъминлайман, йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига, карантин қоидаларига риоя қилишига , дарёларга, ариқларга , очиқ сув ҳавзаларига чўмилмаслигига кафолат бераман.
Ёзги таътил вақтида фарзандимнинг техника хавфсизлиги қоидалари ва йўл ҳаракати қоидаларига амал қилишига ва транспорт воситасини бошқаришига , шу билан биргаликда темир йўл ҳудудларида ўйнамаслигига , поездларга тош отмаслигига , поезд темир йўл релсига тош ва бошқа нарсалар қўймаслигига кафолат бераман .
Ёзги таътил кунларида фарзандимни оғир меҳнатларга ва мажбурий ёлланган бошқа турдаги меҳнат турларига ноқонуний равишда меҳнат қилишига , пул топиш учун ҳар қандай ноқонуний ва қинғир –қийшиқ ишларга қўл урмаслигига кафолат бераман.
Шу билан биргаликда фарзандимнинг ёзги таътил даврини мазмунли ўтказишига, спиртли ичимликлар, тамаки,ва наркотик махсулотларни истеъмол қилмаслигига, бу ишларнинг савдосига аралашмаслигига кафолат бераман.
Таътил давомида фарзандимнинг ҳар қандай турдаги экстремистик гурухлар таъсирига тушуб қолмаслигига , ҳар қандай кўрибишдаги яширин ҳужраларда ноқонуний таълим олмаслигига кафолат бераман.
Фарзандим томонидан турли хуқуқбузарлик, жиноят, ўзгаларга тан жароҳати етказиш, босқинчилик ва ўғирлик холатларини олдини олиш мақсадида уларни тўлиқ назоратим остига оламан.
Ушбу масалалар бўйича мактабдан ташқари вақтда юқорида келтирилган холатлар содир бўлса ёки белгиланган вазифалар ўз вақтида бажарилмаса ота(она) сифатида шахсан ўзимни жавобгар деб ҳисоблайман.
___ “___” синф ўқувчиси_________________________________________________________нинг
Ота(она)си: _____________` _______________________________________
(Имзо)
«____» _______________ 2021 йил
Тўрақўрғон тумани ХТБга қарашли
14-сонли умумталим мактаби директори Т.Қаюмовга __-“__” синф раҳбари ________________________томонидан
КАФОЛАТ ХАТИ:
Мен 2021 йил 25- май куни “Сўнги қўнғироқ” тадбири куни ўқувчиларимни мактабда жорий этилган мактаб формасида ва карантин қоидаларига риоя этган ҳолда келишларини, (ортиқча пардоз, лента, тақинчоқлар тақиш, ҳар хил соч турмакларида) келмасликларини кафолатлайман.
Тадбирдан сўнг ўқувчиларни тўғри уйга боришларини, ҳеч қандай кафе барларга, ресторанларга, кўнгилочар жойларга боришларига, ўтиришлар, йиғинлар уюштиришларига йўл қўймайман.
2020-2021 ўқув йилининг якунланиши муносабати билан ўқувчиларимни белгиланган вақтда босқичли имтихон ва якуний имтихонларга ва амалий машғулотларга ўз вақтида, карантин қоидаларига риоя этган ҳолда келишини таъминлайман.
Ёзги таътил кунларида ўқувчиларимни йўлларда йўл ҳаракати қоидаларига, карантин қоидаларига риоя қилишига, дарёларга, ариқларга , очиқ сув ҳавзаларида чўмилмаслиги;
-тунги вақтларда ота-она ёки уларни ўрнини босувчи шахсларсиз бемақсад юрмасликлари;
-ёзги таътил кунларида бозорларда, йўл бўйларида пул топиш учун ҳар қандай савдо-сотиқ ишларга қўл урмаслиги;
-таътил давомида фарзандларини ҳар қандай турдаги экстремистик гурухлар таъсирига тушиб қолмаслиги, ҳар қандай кўринишдаги яширин ҳужраларда ноқонуний таълим олмаслиги;
- ўқувчилар томонидан турли хуқуқбузарлик, жиноят, ўзгаларга тан жароҳати етказиш, босқинчилик ва ўғирлик холатларини олдини олиш мақсадида фарзандларини тўлиқ назорат остига олишлари;
-ушбу масалалар бўйича мактабдан ташқари вақтда юқорида келтирилган холатлар содир бўлса ёки назоратсизлик оқибатида юқоридаги ҳолатларга йўл қўйилганда ота-оналарни ота(она) сифатида шахсан ўзлари жавобгар эканликлари юзасидан уларни огоҳлантираман.
___ “___” синф раҳбари: ____________________` _______________________
(Имзо)
«____» _______________ 2021 йил
Do'stlaringiz bilan baham: |