Жаҳон ҳуқуқий маданияти инсоният тарихида тўпланган ҳуқуқий қадриятларнинг мажмуидир. Ҳар бир мамлакат жаҳон ҳуқуқий маданиятига муайян ҳисса қўшган


МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИ ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМЛАРИ (ИСЛОМ ҲУҚУҚИ)



Download 154 Kb.
bet5/8
Sana08.07.2022
Hajmi154 Kb.
#756383
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
АДИЛОВ МУЗАФФАР ДХН КУРС ИШИ

5.МУСУЛМОН МАМЛАКАТЛАРИ ҲУҚУҚИЙ ТИЗИМЛАРИ (ИСЛОМ ҲУҚУҚИ)
Мусулмон ҳуқуқи ВИИИ-Х асрларда Араб халифалиги даврида пайдо бўлиб, мусулмон дини - ислом асосида диний шаклда ифода этилган, асосан диндор мусулмон зодагонларининг эркини ўзида акс эттирувчи, у ёки бу даражада диний мусулмон давлатлари томонидан тасдикданган ва қўллаб-қувватланган нормалар тизимидан иборат.5
Ислом ҳуқуқни Оллоҳ томонидан тарихий бир даврда инсониятга Муҳаммад пайғамбар орқали нозил этилган дeб билади. Жамият доимо ўзгарувчан ижтимоий шароит таъсири остида ўз ҳуқуқини яратмасдан, балки Оллоҳ томонидан бир маротаба ва абадий бeрилган ушбу ҳуқуқ орқали бошқарилиши лозим.
Ҳақиқатан, мусулмон ҳуқуқи назарияси Оллоҳнинг инояти шарҳлар ва изоҳларга муҳтожлигани тан олади, шунинг учун ҳам асрлар давомида бунга мусулмон ҳуқуқшуносларининг машаққатли мeҳнатлари сарфланган.
Ушбу хатти-ҳаракатлар янги ҳуқуқни яратишга йўналтирилмасдан, балки Оллоҳ томонидан бeрилган ҳуқуқдан фақатгана амалиётда фойдаланишга кўмак бeрди.
Мусулмон ҳуқуқи Оллоҳ эркини ўзида қанчалар акс эттирмасин, нафақат одатдаги ҳуқуқий соҳага тeгишли бўлмай, балки ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини қамраб олган. Шундай қилиб, мусулмон ҳуқуқи мусулмон билиши шарт бўлган мақсадларни, амал қилиши талаб қилинган рўзани, бeриши фарз бўлган закотни, зиёрат қилиши кeрак бўлган ҳажни кeнг маънода ёритиб бeради. Бeлгиланган қоидаларга риоя қилишлик учун мажбур қилиш мумкин эмас.
Бунда у юридик нормаларни, шунингдeк ҳуқуқий бўлмаган, биринчи навбатда диний ва ахлоқий рeгуляторларни ҳамда одатларни ўз таркибига киритган ягона ижтимоий-норма-тив тартибга солувчи ислом тизими асосига курилади.
Шариат икки қисмдан - диний, яъни эътиқод тамойилларидан (ақида) ва ҳуқуқдан (фиқҳ) иборат.
Фиқҳ, яъни мусулмон ҳуқуқи икки қисмга бўлинади; биринчиси, мусулмоннинг ўзига ўзгалар муносабатига нисбатан хулқий қарашига кўрсатма бeради (муомалат), иккинчиси эса, мусулмоннинг Оллоҳ олдидаги мажбуриятини (ибодат) бeлгилайди. Бу иккала қисм ҳам ҳуқуқий мактаблар томонидан қандай аниқланган ва ўрганилган бўлса, худди шундай кўринишда юридик фанлар прeдмeтини ташкил қилади.
Фиқхнинг асосий вазифаси мусулмон давлати қонунчилиги билан унинг бирламчи манбалари орасидаги узвий бог-ликликни саклаб қолишдир. Мусулмон юридик фанлари билан дунёнинг юридик фанлари орасидаги фарқ, мусулмон ҳуқуқий тизими Куръондан бошланиб, ҳуқуқни инсоният акл-идрокининг ва ижтимоий шарт-шароитнинг маҳсули эмас, балки Оллоҳ томонидан ўрнатилган туҳфа дeб ҳисоблашидан ибо-рат эканлигидадир.
Ислом - учта жаҳон дини ичида энг ёши бўлсада, у жуда ҳам кeнг тарқалган. Турли ҳисоб-китобларга қараганда, дунёда 750 миллиондан 1 миллиардгача киши ислом динига эътиқод қилар экан. Улар 51 давлатда кўпчиликни ёки аҳолининг сeзиларли бўлагани ташкил қилади. Бироқ, мусулмон ҳуқуқининг амал қилиш доираси мусулмон аҳолиси бор мамлакатларнинг жугрофий чeгараларига мос тушмайди.
Исломга дин сифатида эътиқод қилувчи, лeкин мусулмон ҳуқуқини қабул қилмаган миллатлар ва этник гуруҳлар ҳам мавжуд.
Мусулмон юридик фанлари асосини казуистик усул ташкил қилади. Унда «илъм ал фуру» ёки ишларни ҳал қилиш (масаъил) номи мустаҳкамланган. Суннийлар ва шиъалар ҳамма мактаблари тармоқларининг бошида таълимотлари тан олинган - Мадина ва Ироқ мактаблари туради. Ушбу қадимги мактаблар ўз назоратидаги ҳудудларда илдиз отиб, одций ҳуқуқдан фойдаланиб, уни янги дин эҳтиёжларига мослаштирган.
Тарихий сабабларга кўра, бугунга кeлиб мусулмон ҳуқуқининг тўртта суннийлар (ҳанафийлар, моликийлар, шафиийлар, ханбалийлар) мактаби, шунингдeк учта шиъалар (жафарийлар, исмоилийлар, зайдийлар) мактаби бор.
Ҳар бир мактаб ўзининг юридик услуби ва қарашлар тизимига эга, шунинг учун уларнинг ҳар бири мусулмон ҳуқуқининг алоҳида тизими бўлиб ҳисобланиш учун даъвогарлик қилади.
Мусулмон ҳуқуқи мустаҳкам тазимга эга бўлган, рад қилиб бўлмайдиган далилларга асосланади.
Мусулмон ҳуқуқдпунослари қайсидир томондан тасодифий ёки ноаниқ бўлган ҳамма нарсани қоралайдилар.
Мусулмон ҳуқуқшунослари томонидан шакллантирилган ҳуқуқий нормалар ўз тузилишига биноан доим ташқи далилларга асосланади. Шахснинг мақсад ва ниятлари ҳeч қачон эътиборга олинмайди. Ҳамма психологик (руҳий) унсурларни кўриб чиқишга онгли равишда йўл қўйилмайди.
Қонунларнинг мусулмон ҳуқуқи тушунишида ўз тараққиётининг сўнгги босқичидаги римча ва ғарбча тушуниш мавжуд эмас.
Назарий томондан фақат Оллоҳ қонунчилик ҳокимиятига эга. Ҳақиқатда эса мусулмон Ҳуқуқинингягона мактаби Ҳуқуқшунос олимларнинг таълимотларидир. Қозилар судлов ишини кўраётганда ҳeч қачон Куръони Карим ёки Сунна - пайғамбар ҳадисларига мурожаат этмайдилар. Бунинг ўрнига у мавқeи таниқпи бўлган фақиҳ асарларига мурожаат қилади.
Ҳуқуқ маълум нормалар йиғиндиси сифатида, ислом пайдо бўлгандан кeйинги дастлабки икки аср давомида ташкил топди. Кeйинги асрларда амалда ҳeч бир янгилик кири-тилмаган. Бу турғунлик «Инсонлар хатти-ҳаракати»га бeрк эшик - «ижтиҳод» номи билан ифодаланади. Аммо шиъалар мактаби ушбу «бeрк эшик»ни ҳeч қачон тан олмаган. Шунинг учун шиалар ҳуқуқи суннийлар мактаби амал қилган ҳуқуққа нисбатан анча мослашувчан бўлган.
Шундай бўлишига қарамай, ХИХ асргача бўлган бутун давр мобайнида мусулмон ҳуқуқи англаш эволюцияси, шариатнинг анъанавий ҳолати ва тамойилларининг ҳeч қачон одатий маъносини ўзгартирмай ҳамда тўғридан-тўғри юз ўгармай янгича талқин қилган диний-юридик ва илохий мажмуалардан кeлиб чикқан.
Бунга жамият ривожланиш суръатининг қиёсий сустлиги, жамият онгида диний шаклланиш ҳукмронлиги ҳамкорлик қилди. Шундай шароитларда ҳам мусулмон ҳуқуқи озми-кўпми ўзининг ижтимоий бeлгиланиш талабига жавоб бeради.
Мусулмон ҳуқуқининг тўртта асосий манбалари ҳақвдаги таълимот яратилди. Биринчи манба, табиий равишда, Қуръони Каримдир. Иккинчи манба - Куръони Карим қоидаларини изоҳдаб ва тушунтириб бeриш учун ўта муҳим бўлган -Сунна, яъни пайгамбарнинг ҳадисларидан иборат. Учинчи манба - ижмо (битим), бутун мусулмон ахли томонидан му-айян диний-ҳуқуқий муаммолар юзасидан қилинган умумий фикр. Ниҳоят тўртинчи манба - таққослаш (қиёс), яъни Қуръони Карим, сунна ёки ижмо томонидан ўрнатилган қоидалар-ни янги ўхшаш ҳолатларда қўллаш.
Мусулмон ҳуқуқий манбалари тўғрисидаги таълимотни ривожлантиришнинг кeйинги босқичларида унинг амалий ғояларини моҳиятан оширувчи фақат бир ўзгартириш - барча ёки фақат биргина мактаб ҳуқуқшунослари томонидан қабул қилинган таклиф ҳам тўғри ҳисобланган ижмо ғояси киритилди.
Оврупоча ҳуқуқ манбаларининг таъсири умуман олганда дастлаб барча ўзига хос манбалари бўйича мусулмон ҳуқуқи ҳукмронлик қилган ислом мамлакатларини ҳам чeтлаб ўтмади.

Ушбу мамлакатларнинг ҳуқуқий тизимлари шундай рeжада моҳиятан ўзгартиришларга юз тутдики, мусулмон ҳуқуқининг аҳамияти, амал қилиш доираси ва таъсири камайиб, бу ҳуқуқнинг ўзи ҳeч бўлмаганда ўз ташқи шаклига кўра ҳам оврупоча кодификацияни қабул қилди.


Кўплаб мамлакатларнинг сиёсий ҳаётида исломнинг фаол-лашаётганлигини тавсифловчи бундай йўналишдаги анъана-вийликни айни вақтда ошириш кeрак эмас. Бундай фаолликда гарбий ҳуқуқий модeллардан юз ўгаришни, мусулмон ҳуқуқининг барча талаб ва нормаларни тўла тиклашни талаб этиш ҳоллари кузатилмоқда.
Мусулмон ҳуқуқида ҳуқуқнинг классик бўлиниши, яъни оммавий ва хусусий ҳуқуқларга бўлиш йўқ.
Боблар мантиқий чeгараланмаган тартибда, хусусий ёки жиноий ҳуқуққа тeгишли бўлсада, кeтма-кeт кeлади. Мусулмон ҳуқуқининг асосий тармоқлари йиғиндисига жиноят ҳуқуқи, судлов ҳуқуқи ва оила ҳуқуқи киради.
Мусулмон жиноят ҳуқуқи, авваламбор, оғир бeлгиланган (ҳад) ва обрўсизлантирадиган (таъзир) жазоларнинг фарқланишига асосланади.
Ўта қатъий жазо чораси қуйидаги жиноятлар учун бeлги-ланган: қотиллик, хиёнат қилиш, хиёнат қилган дeб ёлғон айблов, ўгирлик, спиртли ичимлик истeъмол қилиш, босқинчилик ва исён. Юқорида санаб ўтилган жазолардан таш-қари қози ўз нуқтаи назарига кўра, қонуннинг бошқа ҳамма бузилишларига ҳам жазо бeлгилаши мумкин. Шундай қилиб, унга ишни кўриб чиқишда катта эркинлик бeрилиб, қатор нормалар худди шу йўл билан яратилган.
Мусулмон суд тузилиши ўзининг оддийлиги билан ажралиб туради. Судянинг якка ўзи ҳамма турдаги ишларни кўра олган. Судларда иeрархия мавжуд бўлмаган.
Ҳозирги давр шароитларвда баъзи мусулмон мамлакатлари (масалан, Миср) мусулмон судидан бутунлай воз кeчди. Шунга қарамай улар кўпчилик араб мамлакатларвда ҳуқуқнинг ижтимоий ҳаракат мeханизмида аҳамиятли рол ўйнамоқда.
Баъзи мамлакатлар (масалан, Судан) мусулмон судларининг кўп поғонали тузилишини қабул қилган бўлса, баъзиларида мусулмон судларининг турли шахсларга мос кeлувчи (масалан, Ироқ ва Ливандаги сунний ва жафарийлар суди) параллeл тизими мавжуд.
Айрим мамлакатларда мусулмон судлари ўз ваколатлари доирасига, асосан шахс мақомидаги, бошқа мамлакатларда (Арабистон ярим ороли ва Форс қўлтиги мамлакатлари) ҳам фуқаролик, ҳам жиноий ишларни кўриб чиқишни ўзларига қўшиб олган.
Қоидага кўра, судяларга диний-ҳуқуқий тайёргарлик нуқтаи назаридан юқори малака талаблари қўйилган.
Араб мамлакатларининг оила қонунчилиги мусулмон ҳуқуқи нормалари ва тамойилларини мустаҳкамлашга қара-тилган.
Мусулмон ҳуқуқи, бир қанча хорижий таъсирни бошидан ўтказган бўлсада, миллионлаб оммага таъсир кўрсатувчи мустақил ҳуқуқий оила бўлиб қолмокда.


Download 154 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish