Жаҳон журналистикаси назарияси, амалиёти ва тарихи” кафедраси жаҳон журналистикаси тарихи


– мавзу: Буюк Француз инқилоби журналистикаси



Download 0,55 Mb.
bet9/13
Sana03.02.2023
Hajmi0,55 Mb.
#907382
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
2326~1

9 – мавзу: Буюк Француз инқилоби журналистикаси.


Режа:
1. Генерал штатлар мажлисининг чақирилиши.
2. Газеталарда сиёсий хабарларнинг берилиши.
3. Инқилоб даври журналистика классификацияси.
1788 йил Франция аҳолиси жуда танг аҳволда қолди. Ишлаб чиқариш муносабатлари ва феодал тузум бағридан униб чиққан янги капиталистик ишлаб чиқариш усули ўртасидагидавомли зиддиятлар ва руҳонийлар билан француз меҳнаткашлари ва буржуазияси ўртасидаги тенгсизликлар, 1787 йилги савдо саноат кризиси, 1788 йилги очарчилик туфайли кўтарилган деҳқонлар ғалаёни мамлакатда революцион вазиятни вужудга келтирди. Қирол Людовик 16 аҳолидан янги солиқлар тўплаш мақсадида 1789 йил 5-майда Генерал штатлари парламенти мажлисини чақирди. Аҳолининг норозилиги кун сайин кўчайиб борди ва ниҳоят 1789 йил 14 июлга келиб революциянинг биринчи босқичи бошланди, ҳамда бу 1792 йил 10 –августгача давом этди ва Бастилиянинг штурм билан қўлга олиниши француз буржуа революциясининг бошланиши бўлди. Шунингдек, революциянинг давоми 1793- 94 йилларда бўлиб ўтди. Француз буржуа революциясининг мақсади ўз характерига кўра халқ революцияси, буржуа демократик революцияси бўлиб, илгариги буржуа революциясидан, нисбатан қатъий тарзда феодал мустабид тузумга барҳам бериш билан белгиланади.
Буюк француз революцияси 1789-1795 йилларга тўғри келади. Революция даврида жуда кўплаб рисолалар, афиша ва чақириқлар босиб чиқарилган. Халқ номидан ёзилган қўлёзма ва босма мурожаатномалар омма ўртасида кенг тарқалди.
Дин пешвоси Аббат Сиеснинг “Учинчи қатлам нима ўзи?” номли рисоласи катта муваффақият қозонди. 1789 йил 14 июльда халқ “Бастилия” қамоқхонасини босиб олди. Қирол Людовик 16 нинг “Ахир бу исёнку?” деган саволига “Йўқ, олампаноҳ, бу революция!” деган жавоби кейинчалик қанотли иборага айланиб кетди.
Газета ва варақалар ахборот тарқатишнинг муҳим воситаси бўлиб қолди. 1614 йилдан бери йиғилмаган штатлар халқ йиғинини чақириш арафасида “Генерал штатлар” деган газета чиқарила бошланди. Газета муҳаррири Мирабони «революция арслони” деб аташарди. Газета жуда катта ададда 12000 нусхада чоп этилган. 1789 йил 26 декабр куни асосий қисми сўз эркинлиги бўлган “Инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари Декларацияси” қабул қилинди. Ушбу декларациянинг биринчи моддаси «Инсонлар дунёга тенг бўлиб келадилар ва улар ҳуқуқда ҳам тенгдирлар” деб белгилаб қўйилди.
Жан Поль Марат томонидан нашр қилинган “Халқ дўсти”газетаси инқилобнинг машҳур газеталаридан бирига айланган. Газета 1779 йилнинг сентябр ойидан чиқарила бошланган. Ноширнинг ўзи газетага мақолалар ёзар, ўзи терар, ўзи босмадан чиқарар ва ўзи тарқатар эди.1790 йил 26 июн куни “Биз енгилдик”деган памфлетни ҳам Париж кўчаларига Маратнинг ўзи ёпиштириб чиққан.
Кўпгина газеталар, варақалар, бир қатор журналлар бу даврда ўз тарафдорлари учун ҳам кураш олиб борганлар. Француз революциясининг «Халқ дўсти”(Ж.Марат), “Конституция ҳимоячиси” (М. Робеспьер), “Пьер Дюшен” (Эбер), “Франция ватанпарварлари” (И.Бриссо) каби газеталари каттагина шуҳрат қозонди. 1789 йили 5 октябрда Маратнинг газетаси Версалга юриш бошлашга чақирди. Ўша даврда Франциянинг қудратли таъсир кучига эга бўлган.
“Босмахона хизматчилари бирлашмаси” халқни ўз орқасидан эргаштирди ва журналистлар революцияга катта ҳиссаларини қўшдилар. Марат халқ хокимияти, Париж комунасининг ташкилотчиси ва раҳбарларидан бирига айланди.
Фаол революцион ҳаракатлари туфайли у 1793 йил 13 июлда сотқинлар томонидан ўлдирилди. Максимилиан Робеспьер 1789 йилнинг май ойи давамида Таъсис мажлисида 60 маротаба сўзга чиқди.Аҳолининг камбағал қатламига яқин бўлган газета ношири Эбер эса Париж прокурорининг ўринбосари этиб тайинланди.
18 аср охирида франция революцияси ўзининг оммавийлик табиати ва революцион матбуотнинг фаол шакллантирилиши туфайли вужудга келди.
Матбуот черковнинг қаршилигини енгишга, дин пешволарининг таъсирини чегараловчи бир қатор муҳим қонунларни қабул этишга ёрдам берди. Журналистиканинг бевосита таъсири туфайли, 18 аср француз жамияти янада демократлашди.Революция даврида нафақат журналистиканинг сиёсий мазмуни, балки ҳша давр газеталарининг моҳияти ўзгарди. Улар ўз саҳифаларида турли хил эълонлар, табрикномалар, чақириқлар бера бошладилар. Бу газета сҳифаларини реклама эгаллаётганидан далолат берар эди. Францияда журналистика фақатгина сиёсий эмас, балки тижорат корхонаси сифатида ҳам танила бошланди. Журналистика пайдо бқлишидан бошлаб ўзининг тижорат йўналишини йўқотмади. Масалан ХVIII асрда Францияда унчалик катта бўлмаган эълон газета сонига нисбатан 2-6 баравар қиммат турар эди.

АДАБИЁТЛАР



  1. Карлейль Томас. Французская революция. История. М., 1991.

  2. Кропоткин П.В.- Великая французская революция. М., 1983.

  3. Ж.П.Марат. – Избранные произведение в 3-х т.М., 1956.

  4. Попов Ю.В. – Теофраст Ренодо –основатель французский журналистики. Вестник МГУ сер. 10. 1978 №6.

  5. Робеспьер М. – Избранное в3-х т. М., 1965.

  6. Ученова В.В. –Публицистика и политика . М., 1979.

Мавзу бўйича саволлар:


а) Инқилобни юзага келтирган ижтимоий-сиёсий вазият?
б) Инқилоб арафасида матбуотнинг ижтимоий- иқтисодий аҳволи
қандай эди?
в) “Инсон ва фуқаролар ҳуқуқлари Декларацияси” қачон қабул
қилинган ва унга муносабатингиз?
г) Инқилоб даври машҳур матбуотчиларидан кимларни биласиз?
д) Ушбу давр матбуоти бошқа давр матбуотидан ўзининг қандай хусусиятлари билан ажралиб туради?

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish