1—мавзу
СИЁСАТШУНОСЛИК ВА УНИНГ СИЁСИЙ ФАНЛАР ТИЗИМИДА ТУТГАН ЎРНИ
Режа:
«Сиёсат» категорияси ва унинг объектив мазмуни. Сиёсат ва ахлоқ.
Сиёсатнинг объект ва субъектлари.
Сиёсатшунослик фани ва унинг сиёсий фанлар тизимида тутган ўрни.
Сиёсатшуносликнинг қонуниятлари ва категориялари.
Ўзбекистонда сиёсташнуослик фанининг ривожланиши.
1. «Сиёсат» категорияси ва унинг объектив мазмуни. Сиёсат ва ахлоқ.
«Сиёсат» тушунчаси — қадимий тушунчалардан бири. Ҳозирги тилларга ва маданиятга «сиёсат» атамаси қадимги юнон тилидан ўзлаштирилган сўз (роlitiса) сифатида кирган. У давлат билан хукмронлик муносабатларини, одамлар ва жамият устидан раҳбарлик қилиш илми билан боғлиқ қадимги юнон тушунчаларига асосланади: «полис» (шаҳар-давлат), «политикос» (давлат арбоби), «политейя» (конституция). «Сиёсатшунослик» — «политология»нинг ўзбекча таржимасидир. «Политология» сўзи лотинча икки сўз бирикмасидан ташкил топтан: «политике» (роЮЬе) — жамоат ва давлат ишлари ҳамда «ло-гос» (1о§О8) — таълимот, яъни давлат ва жамоат ишлари ҳақидаги таълимот. «Шу нуқтаи назардан, — деб ёзади рус олими В. В. Желтов, — Сиёсатшунос-лик — сиёсат, хукумат муносабатлари билан боғлиқ инсонлар ҳаётий фаоли-яти, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий ташкил этилиши, сиёсий институтлар, тамойиллар, тартиботлар, шахслараро, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар ҳақидаги фан» 1.
«Сиёсат» анъанавий равишда давлат ва жамоат ишларини, одамлар, иж-тимоий гурухлар, халқлар, миллатлар, давлатлар ўртасидаги муносабатлар билан боғлиқ фаолият соҳасини англатади. У сиёсий институтлар ва ташкилот-ларнинг фаолият кўрсатишини, сиёсий меъёрлар ва анъаналарни, одамлар-нинг ҳокимият-бошқарув ва ташкилотчилик фаолиятини, ижтимоий-сиёсий манфаатлари ва эҳтиёжларини, сиёсий ғоялари ва қарашларини ўз ичига олади.
Сиёсатни инсоннинг руҳий ҳолатлари ва хусусиятларидан ажратиб бўлмайди. У муайян институционал ижтимоий-маданий ва тамаддунвий му-ҳитда шаклланади ва амалга оширилади, унга турли омиллар таъсир кўрса-тади. Ўзига ёқиш-ёқмаслигидан қатьий назар, инсон сиёсий тизимнинг муай-ян типи таъсири доирасидан ташқарида бўла олмайди. Шу маънода сиёсат дунёси муқаррар ҳодисадир.
2 Желтов В. В. Политология. Ростов-на-Дону, 2004. С. 6.
Сиёсат — синфлар, ижтимоий гурухлар ўртасидаги ҳокимият ва жамият-ни бошқаришга оид муносабатлар, фаолият, хатти-ҳаракат ва коммуника-цион алоқаларнинг кўп қиррали олами. Сиёсатнинг асосий омилларини, энг аввало, катта ижтимоий гурухлар (синфлар, миллатлар, халқлар, цивилиза-циялар), уларнинг манфаатларини ифода этувчи сиёсий ташкилотлар, ин-ститутлар, ҳаракатлар ва сиёсий лидерлар ташкил этади.
Жамият ўзаро боғланган, кўп жиҳатдан мустақил бўлган хўжаликнинг иқгисодий, ижтимоий, маънавий соҳаларининг ўзига хос мажмуасидан ибо-рат. Жамиятнинг сиёсий соҳаси унинг бошқа соҳаларидан шу билан фарқ қиладики, у муайян маънода уларга нисбатан устунлик қилувчи ролни ўйнайди. Сиёсий соҳанинг бундай мавқеи унинг доирасида қабул қилинган қонунлар, қарорларнинг бошқа ижтимоий соҳалар томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги билан боғлиқ. ТТТу сабабли, сиёсий соҳа жамият тараққиётининг ўтиш ва бошқа ўзига хос даврларида тегишли устунликларга эга бўлади. Айни пайтда, сиёсат соҳаси жамиятнинг бошқа барча соҳалари билан чамбарчас боғланган, уларга қарам ва улардан бирламчи материаллар олади.
Сиёсатнинг роли ўзининг универсаллиги, барча соҳаларни қамраб олиш хусусияти, ижтимоий ҳаётнинг давлат аҳамиятига молик масалаларидан тор-тиб шахс муаммоларигача бўлган барча ҳодисаларига таъсир ўтказа олиш қобилиятида намоён бўлади. Шунга кўра, сиёсат маънавият, иқтисод, ҳуқуқ, маданият ва ахлоқ билан чамбарчарс боғлиқцир.
Жамият сиёсий соҳасининг хусусиятларидан бири шуки, у ўзига хос «тур-тки берувчи» жиҳатга эга. Унинг асосий ўзаги — жамиятнинг сиёсий ташкило-ти — нисбатан доимийдир. Шу билан бир вақтда, кўплаб сабаблар билан боғ-лиқ равишда айрим масалалар ва ҳодисалар, агар улар ижтимоий манфаат-лар марказига тушиб қолса, сиёсий хусусият касб этиши мумкин. Сиёсат кўп жиҳатдан ўз даври, муайян тарихий ва тамаддуний шароитларга, жамиятдаги ҳукмрон мафкурага, ахлоқий ва диний меъёрларга, инсоннинг ривожланиш даражаси, маданияти ва дунёқарашига боғлиқ. Инсон, кишилар жамияти, унда хукмронлик қилувчи сиёсий институтлар, меъёрлар ва анъаналар қан-дай бўлса, сиёсат ҳам шундай бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |