3. Ўрта асрларда Европада шаклланган сиёсий таълимотлар.
Ўрта асрларнинг назарий асоси — христианлик мафкураси, ўрта аср си-ёсий фикрининг асосий тамойили эса — теократизм, яъни илоҳий ғоянинг ва черков ғоясининг индивид ва давлатдан устун туришидир. Теократик ғоя чер-ков ташкилотининг вужудга келиши ва мустаҳкамланиши билан боғлиқ ра-вишда ривожланди ва XIII асрда тўлиқ шаклланди. Унинг ривожланишига, айниқса, Ф. Аквинский катта ҳисса қўшди.
Фома Аквинскийнинг (1226-1274) сиёсий қарашлари унинг «Подшолар-нинг ҳукмронлиги ҳақида» асарида ҳамда Аристотелнинг «Сиёсат», «Этика» асарларига ёзган шарҳларида баён қилинган. Унинг асосий асари «Теология-лар йиғиндиси»нинг қисмларидан бири қонунларга махсус бағишланган. Фома Аквинский 1323 йилда авлиёлар қаторига киритилган.
Ўзининг сиёсий қарашларида Фома Аквинский ижтимоий тенгликни рад этди ва табақаларга бўлинишни худо томонидан ўрнатилган тартиб, деб тас-
28
диклади. Ердаги ҳокимиятнинг барча турлари — худодан. «Давлат, — деб ёзган эди у,— ҳамжамиятга, олий ҳамжамиятга — худо давлатига тайёргарликдир. Шундай қилиб, давлат мақсад воситаси сифатида черковга бўйсунади»1.
Бунда ҳокимиятнинг моҳияти, шакли ва ундан фойдаланишни фарқ-лаш лозим бўлади. Худо томонидан ўрнатилган ҳокимият одамларга эзгулик келтиради, шунинг учун унга сўзсиз бўйсуниш зарур. Давлат ҳокимиятининг асосий вазифаси — умумий бахт-саодатга хизмат қилиш, ижтимоий ишларда адолат бўлиши ҳақида ғамхўрлик қилиш ва фуқароларнинг тинчлигини таъ-минлаш. Аммо ҳокимиятдан ёмон мақсадларда фойдаланиш ҳам мумкин.
XIV асрда черков ҳокимияти заифлашиб, дунёвий ҳокимият кучайиб бор-ди. Европада марказлашган миллий давлатларнинг яратилиш жараёни бош-ланди. Бундай шароитларда Папа ҳокимиятининг устунлигини рад этувчи таъ-лимотлар пайдо бўлди. Дунёвий ҳокимият шайтондан, деб тасдикловчи Авгу-стинга қарама-қарши ўлароқ, улар илоҳий бўлмаган ҳокимиятни ёклаб чиқ-дилар.
Дунёвий ҳокимият мустақиллиги тарафдори сифатида инглиз файласуфи Ушьям Оккам (1300-1350) майдонга чиқци. У дунёвий ишларда ҳокимият дав-лат қўлида, диний ишларда эса — черков қўлида бўлиши керак, деб ҳисоб-ларди. Папаликни У. Оккам "вақтинчалик муассаса", деб қарар ва олий ди-ний ҳокимият диндорлар жамоаси бўлиши керак, деб ҳисоблар эди. Унинг сиёсий қарашлари кўп жиҳатдан Реформация ғояларини ва уч-тўрт асрдан сўнг сиёсий фикрда ҳукмронлик қиладиган ғояларни олдиндан акс эттирган эди. Масалан, У. Оккам табиий ҳолатда одамлар мол-мулксиз ва ҳокимиятсиз яшаганлар ва уларнинг тенглиги таъминланган деб ёзган. Давлат ижтимоий шартнома билан таъсис этилиши лозим. Давлатнинг мақсади қонунлар то-монидан химоя қилинувчи умумий бахт-саодатдир.
XIV асрда ҳукмдор билан халқ ўртасида шартнома мавжуд бўлса, халқ ўз зиммасига бўйсуниш мажбуриятини олар экан, Ҳукмдордан халқ бахт-саодати учун хукмронлик қилишни талаб этиш ҳуқуқига эга бўлади, деб хисобловчи халқ ҳуқуқининг демократик назариялари кенг таркдлди. Агар ҳукмдор шартно-мани буха, халқ бундай ҳукмронликни тирания сифатида баҳолашга ва унга к^ршилик кўрсатишга ҳакли бўлади. Мазкур назарияларда фақат халқ ҳуқуқи ҳақидаги қоида эмас, балки тиранияга қарши кураш ғояси, кейинчалик тирани-яга қарши курашчилар, деб ном олган кишиларнинг таълимотларида акс эттан ғоя ҳам янгради. Бироқ халқ ҳуқуқи ўрта асрлар ҳуқуқи учун хос бўлган жамоа ҳуқуқи бўлиб чикди ва бунга ҳар бири ўз шахсий хуқуқига эга бўлган индивидлар мажмуаси сифатида эмас, бир бутунлик сифатида қаралди. Индивидуализм ва индивиднинг шахсий хуқуклари ғояси эса энди янги давр ғояси эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |