Жаҳолатга қарши маърифат



Download 36 Kb.
Sana21.02.2022
Hajmi36 Kb.
#61958
Bog'liq
Jaxolatga qarshi ma'rifat bayonnoma


Урганч политехника ва компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежида
Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирлар режаси асосида ўтказилган давра суҳбати
БАЁННОМАСИ
3 октябр 2019 йил Урганч шаҳри
Йиғилиш раиси : С Қурбанов - коллеж директори
Котиб : Б. Эркинов - ММИБ директор ўринбосари
Қатнашдилар: Урганч шаҳар бош имом ўринбосари Отажонов Ҳошимжон
Коллеж педагог ходимлари
126 нафар ўқувчилар
Кун тартиби

  1. Коллежда таълим олаётган талабаларнинг маънавий ва маърифий дунёқарашларини бойитишда дин ва динга эътиқод қилиш тамойиллари юзасидан билим ва тушунчаларини бойитиш.

Эшитилди :
Кун тартибидаги масала бўйича коллеж директори С.Қурбанов сўзга чиқди. Бугунги кунда давлатимиз ҳукумати томонидан ёш авлоднинг таълим ва тарбия олиши учун яратилаётган имконият ва шароитлар, уларнинг келгусида малакали ва етук мутахассис бўлиб етишишлари учун таълим тизимига қўйилаётган талаблар бўйича тушунтирди.
У уз сузида бугунги кун дунё ҳамжамиятини безовта қилиб турган глобал муаммо - диний экстремизм ва терроризм таъсирининг жамият, айниқса ёшлар орасида ёйилишининг олдини олиш юзасидан давлатимиз томонидан олиб борилаётган ишлар, тарғибот-ташвиқот ишларининг самараси ўлароқ юртимиз тинч-осойишта, тараққиётимиз барқарор эканлигини таъкидлади.
Шундан сунг, Урганч шаҳар бош имом ўринбосари Отажонов Ҳошимжон сузга чикди. У аев бугунги тезкор ахборотлаштириш ва илғор коммуникация замонида энг долзарб муаммо – диний экстремистик ва терроризмни тарғиб қилувчи ахборотларнинг, бузғунчи ғояларни ўзида акс эттирган турли лавҳалар ва даъватларнинг, айниқса, интернет тармоғи ижтимоий сайтлари орқали кенг ёйилиши, айрим ёшларимизнинг ёлғон ваъда ва алдовлар, молу дунё ва ҳашаматли уйлар, пул ва тўкин ҳаёт ҳақидаги тўқималарга учиб, бегона юртларга пул ишлаш ёки шунчаки қизиқиш туфайли кетиб, турли қўпорувчилик ҳаракатлари ва жиноятларнинг бевосита иштирокчисига айланиб қолаётгани ташвишли ҳолат эканлигини таъкидлади. Бундай ҳолатларнинг олдини олишда таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнида давлатимизнинг келажаги бўлган ёш авлодни етук малакали кадр ва маънавий дунёси илғор ва бунёдкор ғоялар билан шакллантирилган шахс сифатида тарбиялашда масъулиятнинг янада оширилиши лозимлигини таъкидлади. Дунёда юз бераётган турли нотинчлик ва бузғунчилик ҳолатлари ёшларнинг диний эътиқод ва билимларни тўлиқ ва ҳаққоний тушунчаларга эга эмаслиги туфайли юзага келаётганини таъкидлади. Диний таълимотларнинг асл моҳиятини англаш учун етарлича билим ва кўникмаларни ёшлар онгига сингдириш энг зарур талаб эканлигини уқтирди.
Сўзини давом килдириб, халқимизнинг бой маънавий ва маърифий меросга эга эканлиги, ёшлар тарбиясида уларнинг аҳамияти, Қуръони карим, Ҳадиси шариф каби ноёб асарларни ўқиш ва ўзлаштириш, халқимизнинг азалий урф-одат ва анъаналарининг асл моҳияти ва мазмунини сақлаган ҳолда ҳаётга татбиқ қилиш, дабдабабозлик, ортиқча сарф-исроф, кўзбўямачилик, ота-онага, атрофидаги яқинлари ва тенгдошларига беҳурматлик, кашандалик, ичкиликбозлик, маишатпарастлик, енгил-елпи ҳаётга берилиш каби иллатларга ружу қўймаслик бугунги куннинг энг асосий талаби ва мақсади бўлиши лозимлиги таъкидланди.
Шундан сўнг мавзуга оид хужжатли филм намойиш этилди.
Филм намойишидан сўнг маърузачига йигилганлар, ўкувчи ва ўкитувчилар томонидан мавзуга оид саволлар берилди ва маърузачи томонидан ушбу саволларга етарлича жавоб берди.
ММИБ директор ўринбосари Б. Эркинов, кафедра мудири Д. Бобожоновалар сўзга чиқиб, ўқувчиларнинг жамоат жойида, таълим муассасасида ўзини тутиш маданияти, одоб-ахлоқ қоидаларига мос кийиниши лозимлиги, илм ва касб-ҳунар эгаллашда маънавий мерос ҳисобланган бадиий ва маърифий асарларни кўпроқ ўқишнинг аҳамияти тўғрисида фикрларини билдирдилар.


ЙИҒИЛИШ ҚАРОР ҚИЛАДИ :

  1. “Жаҳолатга қарши маърифат” тадбирлар режаси асосида маънавий –маърифий тадбирлар, давра суҳбатлари ва учрашувлар мунтазам ўтказиб борилсин.

  2. Ҳафтанинг ҳар жума куни ўқувчиларга таълимий-тарбиявий филмлар намойиш қилиш ишлари ташкил қилинсин.

  3. Тарбияси оғир, профилактик назоратда турадиган ўқувчилар билан ишлашда психолог, Ёшлар иттифоқи етакчиси ва гуруҳ раҳбарларининг фаолияти кучайтирилсин.



Йиғилиш раиси : С. Қурбонов


Котиб : Б. Эркинов
Download 36 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish