11.2. ЖАМОАТЧИЛИК ФИКРИНИНГ
ФУНКЦИЯЛАРИ.
Жамиятни ривожланишида кенг жамоатчилик фикрига суяниш катта тарихий тажрибага эгадир.
Қадим давлатчилик тарихидан келиб чиқиб, жамоатчилик фикри қуйидаги функцияларни бажариб келганлигининг шохиди бўлишимиз мумкин.
Директив, яъни қарорлар қабул қилишда жамоатчиликнинг иштироки.
Консультатив - қарорларни ҳаётга тадбиқ этишда, хукм чиқаришда кенг жамоатчилик билан маслахатлашиши.
Турли давлатлар ва нодавлат ташкилотларни иши устидан назорат ўрнатишда.
Экспрессив - яъни фавқулодда ҳодисаларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этишда ва хоказо функцияларни бажаради.
Ниҳоят, ифодаланиш шаклига кўра жамоатчилик фикри икки хил - позитив (ижобий) ва негатив (салбий) функцияларни бажаради.
Дарҳақиқат, жамоатчилик ўз фикрини доимо қўллаб - қувватлаш ва аксинча, инкор этиш, қоралаш кўринишида билдириши мумкин. Субъект ижтимоий жараёнларда онгли иштирок этишга тайёрлигини билдирган тақдирда жамоатчилик фикри позитив, агар субъект норозилик билдириб, ҳеч бир ҳаракатни содир қилмаган тақдирда негатив вазифани бажаради.
Мамлакатнинг ривожланиши, дунёда ўз ўрни ва мавқеига эга бўлиши учун жамоатчиликнинг фикри, ислоҳотларга муносабати, уларнинг бошқарувдаги иштироки, хукумат қарорларини назорат қилиб бориши жуда муҳимдир.
Биз давлат идоралари устидан жамоатчиликнинг назоратини ўрнатишга эриша олмасак, порахўрлик, қонунбузарлик, ўз мансабини суиистеъмол қилиш каби иллатларни таг-томири билан тугатишнинг имкони бўлмайди. Бунга эришиш учун энг аввало жамоатчилик вакилларининг сиёсий, ижтимоий савиясини ўстириш керак. Ҳар бир фуқаро ўз ҳуқуқини яхши билиши ва уни ҳимоя қила олиши зарур. Одамларни ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий билимлар билан қуроллантириш асосий вазифалардан бири бўлиши шарт. Токи, жамиятнинг ҳар қайси аъзоси ўз ҳуқуқи, ўз бурчи ва маъсулиятини пухта билмас экан, уни хаётий эҳтиёж сифатида англамас экан, бизнинг ислоҳот, янгиланиш ҳақидаги барча саъйи-ҳаракатларимиз бесамар кетаверади.
Ҳаётимизда қонун талаблари бузилишига асосий сабаб-ижтимоий ташкилотлар, нодавлат ташкилотлар, маҳалла, аёллар, ёшлар ва бошқа жамоат бирлашмаларининг ҳаётимизга таъсири ва ўрни етарли даражада шаклланмагани билан изоҳлаш мумкин.
Ҳуқуқий, нодавлат ташкилотлари устидан назорат ўрнатишда, жамоатчилик ва ижтимоий ташкилотлар билан бирга, авваломбор фуқаролар ва жамоатчилик эркин фикрини ифода этувчи оммавий ахборот воситалари иш олиб бориши, ҳақиқат ва адолат учун курашга қаттиқ бел боғлаши лозим.
Жамоатчилик назоратининг туб моҳияти шулким, жамоатчиликнинг амалга оширилаётган ислоҳотлар суръатини, уларнинг сифатини, ислоҳотларнинг бошида турган раҳбарларнинг ғайратини, лаёқатини ҳолисона ўрганиб, ютуқларини эътироф қилиб, камчилигини рўй-рост очиб ташлашимиз керак.
Келажакда давлат органларининг айрим ваколатларини босқичма-босқич, аста-секинлик билан нодавлат ташкилотларга, фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органларига бериб бориш лозимлигини ҳаётнинг ўзи яққол кўрсатмоқда.
Бевосита жамоатчилик фикри асосида амалга ошадиган жараёнлардан бири сайловлардир. Халқ сайловда илғор, етук ва ўзида таассурот қолдирган раҳбарни, лидерни танлаб олишга имкон беради. Сайловлар халқни бошқара олмайдиган, лоқайд раҳбарлардан воз кечишга, ҳар томнлама етук, илғор ғояларни олға сурувчи, жамиятнинг ривожланишига ўз ҳиссасини қўшувчи раҳбарларни қўллаб-кувватлашга катта ёрдам беради.
Иқтисодиётнинг ривожланишида, жамиятда адолат ва демократиянинг қарор топишида турли хил жамоатчилик ташкилотларининг ўрни жуда каттадир. Агар нодавлат ташкилотлар, ижтимоий ташкилотлар, ёшлар ва бошқа жамоат бирлашмаларини ҳаётимизга таъсири қанчалик кучли бўлса ва ўз ўрнига эга бўлса демократик, ҳар томонлама ривожланган давлатнинг қарор топиши шунчалик тезлашади.
Масалан: СССРни тарқалиши ёки уни сағлаб қолиш масаласи кенг жамоатчилик фикри асосида - Реферундум натижаларига биноан ҳал қилинди.
Б) Ўзбекистон Президенти И.Каримов Президентлик муддатини Олий мажлис депутатлари иши билан мувофиқлаштириш масаласи ҳам Референдум орқали жамоатчилик фикрини ўрганган ҳолда ваколати 2000 йилга қадар узайтирилди.
В) Конституция ва бошқа қонунларнинг қабул қилиниши жараёнлари ҳам жамоатчилик муҳокамасидан сўнг ўзгартиришлар киритилгани ҳолда амалга оширилади.
Г) Суд жараёнларида ҳам ҳамиша жамоатчилик вакили суд маслаҳатчиси сифатида иштирок этади ва х.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |