Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон ЖАМИЯТДА ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТНИ ЮКСАЛТИРИШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДАги фармони 5-бандида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш соҳасида мувофиқлаштирувчи давлат органи этиб белгиланган.
Таъкидлаш лозимки, ҳуқуқий маданият кишиларнинг ҳуқуқий саводхонлик даражаси, қонунларга бўлган ҳурмати, ҳуқуқий нормаларни ижро этиши, ҳаётга татбиқ эта олиш кўникмаси, ҳуқуқбузарликларга нисбатан муросасизлик, қонунларга итоаткорлик, ҳуқуқий фаоллик ҳамда ташаббускорлигини англатади. Жамият аъзоларининг юксак ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти жамиятимиз тараққиётини таъминлайди.
Қўқон шахар адлия бўлими томонидан шаҳар аҳолисини ҳуқуқий онгини янада юксалтириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини ошириш, қабул қилинган қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг мазмун-моҳиятини давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда аҳолини ўз вақтида хабардор қилинишини таъминлаш борасида маълум ишлар амалга оширилди.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот-таҳлилий материаллар шаҳардаги барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда идораларга электрон шаклда юборилиши таъминланмоқда.
2022 йил 3 ойи давомида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан “Сорп.уз” электрон ҳужжат айланиш тизими орқали юборилган 257 та (шу жумладан, Ўзбекистон Республикасининг 19 та қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган 83 та (18 та фармон, 65 та қарор) ҳужжатлар, Вазирлар Маҳкамасининг 91 та қарорлари, вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг 61 та қарор, буйруқлари, шасҳар ҳокимининг 3 та қарори) Қонун ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, уларнинг матнлари, улар бўйича тарғибот ҳужжатлари тўплами шаҳардаги давлат органлари ва ташкилотларига ҳамда тарғибот гуруҳига юборилиши таъминланди.
“Республика-вилоят-туман шаҳар)-маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ишларини тўғри ташкил этиш, давлат органлари ва ташкилотларида ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказиш ҳамда маҳаллаларда сайёр учрашувлар, қабуллар ташкил этиш мақсадида турли соҳа вакиллари билан ҳамкорликда шаҳар адлия бўлими ҳузурида тарғибот гуруҳлари шакллантирилди.
Ушбу даврида 299 та манзилли оғзаки ҳуқуқ тарғибот тадбирлари (134 таси маҳалла фуқаролар йиғинлари, 79 таси таълим муассасалари, 42 таси меҳнат жамоаларида) ўтказилди.
Оғзаки ҳуқуқий тарғиботларнинг 26 таси Ўзбекистон Республикаси Конституциясига оид, 174 таси Инсон ҳуқуқларига оид (шундан, 88 таси хотин-қизларга оид, 86 таси вояга етмаганлар ҳуқуқи билан боғлиқ),16 таси Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашни кучайтириш, 29 таси коррупция ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига оид Қонун ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ташкил этади.
Аҳолига арзон уй-жой, субсидия, моддий ёрдам, ногиронлик, боқувчисини йўқотганлик, ёшга доир пенсия олиш тартиблари, коррупция билан боғлиқ, фирибгарлик ва бошқа жиноятларнинг салбий оқибатлари тушунтирилди.
Оммавий ахборот воситалари орқали 299 маротаба (шундан, телевиденияда 5, радиода 11, ВЕБ сайт ва бошқа электрон ахборот воситаларида 273 маротаба чиқишлар қилинди, рўзномаларда 10 та мақола берилди) тарғиботлар қилинди.
Норма ижодкорлиги соҳасида адлия бўлими томонидан миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича хорижий тажрибани ўрганган ҳолда ишлаб чиқилган 25 та таклиф вилоят адлия бошқармасига тақдим этилди.
Шаҳар адлия бўлимда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11 сентябрдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалари киритиш ҳақида”ги ЎРҚ-445-сонли янги таҳрирдаги қонуни билан ишлаш амалиёти йўлга қўйилган.
2022-йил 1-чораги давомида ҳал этилган 238 та мурожаатларнинг 193 таси шикоят, 45 таси аризани ташкил этади.
Мурожаатларнинг 210 таси қаноатлантирилиб 28 таси ( 28 та шикоят) бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Мурожаатларнинг 45 таси сайёр қабулларда иш юритувга олинган.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш бўйича 81 та тақдимнома, судларга 50 та (401.504.000) даъво ариза ва аризалар киритилди.
Фарғона вилоят адлия бошқармаси бошлиғи томонидан тасдиқланган сайёр қабул жадвалларига асосан 2022-йилнинг биринчи чорагида 18 та маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ўтказилиб, сайёр қабуллар давомида 45 нафар фуқароларнинг оғзаки ва ёзма мурожаатлари шаҳар адлия бўлими иш юритувга қабул қилинди. Сайёр қабуллар давомида қабул қилинган мурожаатларни қонуний ҳал этилиши таъминланди.
Do'stlaringiz bilan baham: |