Жамиятда шундай иллатлар борки, у маълум бир соҳага эмас, балки бутун жамият тараққиётига тўғаноқ бўлади. Давлатни ич-ичидан емирадиган ана шундай иллат – коррупция ва порахўрликдир.



Download 29,82 Kb.
bet4/4
Sana18.04.2022
Hajmi29,82 Kb.
#559866
1   2   3   4
Bog'liq
коррупция

Тўққизинчидан, коррупцияга қарши муросасиз муҳитни яратиш жамоатчиликнинг кенг иштирокида амалга оширилмоқда. Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тизими тубдан такомиллаштирилиб, Президентнинг Халқ ва Виртуал қабулхоналари, «Ишонч телефони» ҳамда ҳар бир вазирлик ва давлат идораларининг «ишонч телефонлари», «виртуал қабулхоналари» ташкил қилиниб, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида барча даражадаги давлат раҳбарларининг «сайёр қабуллар»ни ўтказиш амалиёти йўлга қўйилди.
Ўнинчидан, коррупцияга қарши курашда давлат органлари ва хўжалик юритиш субъектларида «комплаенс-назорат» тизимининг кенг жорий этишили амалга оширилмоқда. Жумладан, 2019–2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастурида устав жамғармасида давлат улуши бўлган ташкилотларда коррупцияга қарши курашиш «комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш, самарадорлигини мониторинг қилиш ҳамда коррупцияга қарши курашиш тегишли коррупцион стандарт (ISO 37001)га мувофиқ сертификатлаштириш тартибини ўрнатиш бўйича тегишли вазифалар илгари сурилди. Ушбу белгиланган вазифалардан келиб чиқиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги 26 та вазирлик ва идораларда яширин иктисодиёт улушини қисқартириш ҳамда коррупцияга қарши ички назорат «комплаенс-назорат» тизимини жорий этиш ишлари амалга оширилмоқда.
Албатта, амалга оширилаётган ишлар кўлами мақтовга лойиқ, бироқ, ҳали ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам йўқ эмас. Коррупцияга қарши кураш Агентлигининг маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 6 ойи мобайнида 2544 нафар мансабдор шахсга нисбатан коррупция ҳолатлари билан боғлиқ бўлган 1676 та жиноят ишлари тергов қилиниб, судларга юборилган. Суд якунлари бўйича коррупцияга оид жиноят ишлари бўйича 592,5 млрд. сўм моддий зарар етказилгани аниқланиб, шундан 170,8 млрд. сўми (28 фоизи) ундирилиб, 421,7 млрд. сўми Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси томонидан ундирилиши белгиланган.
Ўз навбатида, 2021 йил январь ойида эълон қилинган «Transparency International» халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан 2020 йил бўйича «Коррупцияни қабул қилиш индекси» рейтингида Ўзбекистон 180 та давлат орасида 26 балл билан 146-ўринни эгаллаб, 7 поғонага кўтарилди. 2019 йилда Ўзбекистан 25 балл билан 153-ўринни эгаллаган бўлса, 2018 йилда бу кўрсаткич 23 балл билан 158-ўринни ташкил этди. Ўзбекистон икки йил ичида 12 поғонага юқорилаб, Марказий Осиё минтақасида коррупцияга қарши курашишда сезиларли ижобий кўрсаткични намойиш этди. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатда коррупцияга қарши кураш соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар самарали натижалар бераётганига далолатдир.

Коррупцияга қарши курашиш – Ватан тараққиётининг кафолатидир!


Ҳозирги глобаллашув, минтақа ва давлатлараро интеграция жараёнлари жадаллашиб бораётган мураккаб бир шароитда коррупция чегара билмас муаммога айланди.
Айтиш лозимки, коррупция келтириб чиқараётган оқибатлар жамиятларни ич-ичидан емириб, демократик ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказади, инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилишига олиб келади, иқтисодий ривожланишни издан чиқаради, жамият ва давлат учун ўта хавфли бўлган уюшган жиноятчилик ва терроризмнинг кенг ёйилишига шароит яратиб беради.
Бугун катта-ю кичик, бой ва камбағал, қудратли ва кучсиз биронта давлатни коррупциядан ҳоли ҳудуд, деб айтолмаймиз. БМТ ва Халқаро валюта жамғармасининг маълумотларига кўра, жаҳон иқтисодиёти бу офат туфайли йилига 1.5-2.6 трлн. долларгача зарар кўрмоқда.
Хўш коррупция нима ўзи, нега бутун дунё шу иллатга қарши курашмоқда?
Коррупция мансаб мавқеидан шахсий мақсадларда фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ижтимоий ҳуқуқий ҳодисадир. Маълумки, бу иллат ҳар қандай жамиятнинг сиёсий ва иқтисодий ривожланишига зарар етказади. Жамиятнинг маънавий ахлоқини емиради, қонун устуворлигини кучсизлантиради, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг жиддий тарзда бузилишига олиб келади. Шу билан бирга, уюшган жиноятчилик, терроризм ва инсоният хавфсизлигига қарши қаратилган бошқа таҳдидларнинг ўсишига ёрдам беради. Унинг домига илинган амалдор шахсий манфаатини давлат манфаатидан устун қўйиши натижасида, мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўлига ҳамда аҳолининг аксарият қисмига тузатиб бўлмайдиган зарар етказади, чет эллик шерикларда ҳам ишончсизлик уйғотади ва уларни ҳамкорликдан қайтаради.
Жамиятни ҳар томонлама ривожлантириш ҳар бир мамлакат олдида турган асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Шундай давлатлар борки, уларнинг ҳар бирида коррупцияга қарши кураш бўйича тегишли чора-тадбирлар ва унга қарши курашиш тўғрисида норматив ҳужжатлар қабул қилинган. Ҳақиқатан, коррупция муаммоси бугунги кунда дунё миқёсида ўз ечимини талаб этаётган биринчи масалалардан бири ҳисобланади. Шу боис ҳам, жаҳон ҳамжамияти бу иллатга қарши кескин курашмоқда. Бу йўналишда бир қатор халқаро ҳужжатлар ҳам қабул қилинган бўлиб, БМТ ҳомийлигида қабул қилинган коррупцияга қарши курашиш резолюцияси (1995 й.), Давлат мансабдор шахсларининг халқаро ахлоқ кодекси (1996 й.), Халқаро тижорат ташкилотларида коррупция ва порахўрликка қарши курашиш декларацияси (1997 й.), Миллатлараро уюшган жиноятчиликка қарши конвенцияси (2000 й.), Коррупцияга қарши конвенция (2003 й.) ва бошқалар шулар жумласидандир.
Тан олиб айтиш лозимки, мамлакатимизда ҳам коррупцияга қарши курашиш изчиллик билан олиб борилмоқда. Бу борада сўз юритар эканмиз аввало, мамлакатимиз 2008 йилда Коррупцияга қарши конвенцияга, 2010 йилда Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти доирасида қабул қилинган Коррупцияга қарши курашнинг Истанбул режасига қўшилганлигини, Олий Мажлис томонидан 2011 йилда Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евроосиё гуруҳи тўғрисидаги битимни ратификация қилинганлигини кўрсатиб ўтиш лозим. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши, шунингдек, Коррупцияга қарши курашиш бўйича Республика идоралараро комиссиясининг ташкил этилиши ва коррупцияга қарши курашиш бўйича Давлат дастурларининг қабул қилинганлиги юртимизда коррупция билан боғлиқ хуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар самарадорлигини оширишга хизмат қилиб келмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга Қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш
чора–тадбирлари тўғрисида” 2019 йил 27 майдаги ПФ-5729-сон Фармони бу борадаги изчил саъй-ҳаракатларнинг мантиқий давоми бўлиб, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини янада ошириш, энг юқори даражадаги қулай инвестициявий ва ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий имижини ошириш ва мустаҳкамлашга қаратилган. Афсуски, юртимизда бу борада етарлича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинишига қарамасдан жамиятимизда коррупция иллати ўзининг турли кўринишлари билан тараққиётимизга ғов бўлмоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йилнинг 24 январдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси ҳам Коррупция жамиятимиз ривожига ғов бўлаётган энг катта иллат эканлигини баён этиб, қуйидаги сўзларни жумладан, “Коррупцияга қарши курашишда аҳолининг барча қатламлари, энг яхши мутахассислар жалб қилинмас экан, жамиятимизнинг барча аъзолари, таъбир жоиз бўлса, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланмас экан, ўз олдимизга қўйган юксак марраларга эриша олмаймиз. Биз коррупциянинг оқибатлари билан курашишдан унинг барвақт олдини олишга ўтишимиз керак” – деб таъкидладилар.
Мазкур вазифалар ижросини тизимли ташкил этилишини таъминлаш мақсадида, фақат парламент ва Президентга ҳисоб берадиган, коррупцияга қарши курашишга масъул бўладиган алоҳида орган ташкил этилиши зарурлиги айтиб ўтилди.
Айни шу мақсадлардан келиб чиқиб, асосий вазифаси коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш, давлат органлари, оммавий ахборот воситалари, фуқаролик жамияти институтлари ва бошқа нодавлат сектор вакилларининг биргаликдаги самарали фаолиятини таъминлаш, шунингдек, мазкур соҳадаги халқаро ҳамкорлик учун масъул бўлган махсус ваколатли давлат органи ҳисобланувчи Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ташкил этилиши ҳам юқоридаги фикрларимизнинг яққол ифодасидир.
Ривожланган демократик давлатлар, жумладан Сингапур, Швеция, Финландия давлат ислоҳотларини айнан мазкур иллат - коррупцияни илдизига болта уриш билан бошлаганлиги ва бу борада тизимли равишда иш олиб боришни ўзларининг асосий вазифалари деб белгилаганлиги учунгина жаҳонда коррупция даражасини ўрганувчи “Transparency International” ташкилотининг коррупциянинг йўқлик индексида ҳар доим юқори поғоналарида туришини таъминлайди. Бу албатта мамлакатнинг иқтисодий ривожланиш даражасига, жумладан инвестиция фаолиятининг тараққиётига, инвестиция муҳитига ижобий таъсир қилиб, давлатни ҳар томонлама ривожланишига сабаб бўлади.
Такрор ва такрор айтишимиз керакки, коррупция - бу жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва ҳуқуқ устуворлиги асосларига путур етказибгина қолмай, инсон ҳуқуқлари бузилишига, молиявий бозорлар фаолиятига тўсқинлик қилинишига, ҳар бир жабҳа тараққиётини секинлашишига ва жамият хавфсизлигига таҳдид соладиган уюшган жиноятчилик, терроризм ва бошқа ҳодисалар илдиз отиб кетишига шароит яратиб бериши ҳаммамизга кундек равшандир.
Коррупция ва порахўрлик ҳақида тарихга бир назар ташласак, жаҳон тарихининг турли даврларидаги давлатларда ҳам мансабдор шахслар томонидан коррупцияга оид жиноятлар содир этилгани, коррупцияга қарши қонунлар қабул қилиниб, ўзига хос жазолар тайинланганининг гувоҳи бўламиз.
Жумладан, Соҳибқирон Амир Темур ва темурийлар даврида жиноят ва жазо масалаларини ҳал этишда “Темур тузуклари” алоҳида ўрин эгаллаган. Тузукларда мулкни, хусусан, дав­лат мулкини ўзлаштирганлик учун жавобгарликни белгилашда ўзига хос ёндашув мавжуд бўлган.
Ўша даврда амалдор­лар ишини тартибга солиш мақ­­садида вақти-вақти билан сў­роқ,­ тек­шириш, тафтиш, тергов ўт­казиб турилган. Ўз амалини суиистеъмол қилиш, доимий равишда ичкилик ичиш, маиший бу­зуқлик каби қилмишлар оғир гу­ноҳ ҳисобланган ва қаттиқ жазоланган. Тарихий манбаларда келтирилишича, Амир Темурнинг ўғли Мироншоҳ, неваралари Пир­му­ҳам­мад ва Халил Султонлар юқо­рида зикр этилган меъёрларни бузганликлари учун халқ олдида жазога тортилган.
Диний нуқтаи назардан олиб қарасак ҳам, Аллоҳ таоло инсониятни яратгач, уларни ер юзида ҳалол ризқ талаб қилишга амр этиб, унинг акси бўлмиш ҳаромдан ҳазар қилишга буюради. Демак, ҳар бир инсон ҳалол ризқ талаб қилиши билан бирга, бировнинг ҳаққидан ҳазар қилиши ва ўзгаларнинг молини ноҳақ йўллар билан ўзлаштирмаслиги ўта муҳимдир.
Ҳаётда ўзгаларнинг ҳаққига тажовуз қиладиган, ўзгалар молини ўзлаштириб оладиган кимсалар, гарчи кўзга “уддабурон кишилар” бўлиб кўринса-да, ночор ва бечора кишилар айнан ўшалардир.
Бу ўринда, бировнинг ҳаққини ноҳақ ейиш ҳамда пора берувчи ва пора олувчи ҳам оғир гуноҳкор бўлишлиги муқаддас манбааларимизда ҳам айтиб ўтилган.
Демак, коррупцияга қарши курашишда инсоннинг диний-маърифий билимларга эга бўлиши ҳам жуда муҳимдир.
Тан олишимиз кераки, коррупцияга қарши курашиш биринчи навбатда оиладаги муҳит ва таълим-тарбиядан бошланади. Жамиятда нима ҳалолу нима ҳаром эканлиги фарзандларимизга ота-оналар ва устозлар ўгити билан сингдирилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев фарзандларимизга болалигидан покни нопокдан, ҳалолни ҳаромдан фарқлашга ўргатишни назарда тутиб, ёш авлод тарбияси ҳақида гапирганда, Абдурауф Фитратнинг қуйидаги фикрларига ҳар биримиз, айниқса, энди ҳаётга кириб келаётган ўғил-қизларимиз амал қилишлари лозимлигини таъкидладилар: “Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ”.
Мамлакатимизнинг келажагини ва обрў-эътиборини қадрлайдиган ҳар бир виждонли фуқаро коррупция таҳдидини зарарли оқибатларини доимо эсда тутмоғи ва унга қарши курашмоғи шарт.
Коррупцияга қарши курашиш ҳар бир фуқаронинг, ички ахлоқий-руҳий маслаги ва эътиқодига айланиши керакки, бу коррупцияга қарши маърифатнинг ўзагини ташкил қилади. Қонун талабларининг тўлақонли амалга оширилиши мамлакатимиз аҳолисининг турмуш фаровонлигини оширишга, ривожланиш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга хизмат қилади.
Коррупциянинг ҳуқуқий сабаблари ҳақида тўхталганда, унинг ривожи давлатдаги қонунларнинг сифатига боғлиқ бўлиб, номукаммал бўлган қонунлар ишламайди ва коррупцияга мойил шахслар бундан устамонлик билан фойдаланишга интилади. Коррупциянинг ижтимоий сабабларига жамиятдаги носоғлом муҳит, аҳолининг ҳуқуқий билим ва маданияти, маънавиятининг қуйи (паст даражада) эканлиги, диний-маърифий саводсизлиги, уюшқоқлик ва жамоатчиликдаги фаолликнинг етишмаслиги киради. Шуниси эътиборлики, жамиятдаги ижтимоий онгнинг у ёки бу тарзда ўзгаришига одамларда давлат ва қонунларга нисбатан ишонч пайдо бўлишига, мамлакат раҳбар ходимларининг ўз вазифаларини қай даражада амалга оширишларига ўз таъсирини кўрсатади, албатта. Улар томонидан тўғри ва адолатли қарорлар қабул қилинса, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланса, ижтимоий ҳимоя кучайтирилса, халқнинг жамиятда адолат, ҳақиқат борлигига ишончи ортади. Унинг акси бўлса, одамлар орасида норозилик ва ҳукуматга нисбатан ишончсизлик юзага келади.
Шу ўринда таъкидлаб ўтиш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” ПФ-6005 Фармони билан ҳам божхона хизмати органларига коррупция ва божхона ҳуқуқбузарликларини олдини олиш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб берилди.
Жумладан:
- реал вақтда содир бўлган ёки содир бўлаётган божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар ёки бошқа ҳуқуқбузарликлар, коррупциявий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабарларни тезкор етказиш учун шошилинч алоқа бўйича қисқа телефон рақамини ташкил қилиш;
- ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш ҳамда аниқлаш, шунингдек, божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш билан боғлиқ ҳолатлар ва коррупция аломатларини фош этишда кўмак кўрсатаётган шахсларни рағбатлантириш механизмини ишлаб чиқиш каби аниқ вазифаларнинг берилиши ҳам юқоридаги фикрларимизнинг яққол ифодасидир.
Шу билан бирга, мазкур вазифаларни бевосита амалга оширувчи, божхона органларида энг аввало коррупцион жиноятларни содир этилишини олдини олишга қаратилган “Коррупцияга қарши курашиш ва ўз хавфсизлик бошқармаси”нинг ҳам қайтадан ташкил этилганлиги, бугунги кунда тизимда бу борада катта ислоҳотлар амалга оширилаётганлигини кўрсатиб турибди.
Шунингдек, Мазкур Фармон асосида жорий йилнинг 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати алоҳида яхлит идоравий норматив-ҳуқуқий норма сифатида қабул қилинди.
Мазкур норма халқаро стандарт ва тавсияларни инобатга олган ҳолда, божхона хизмати органларида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни энг аввало олдини олишга қаратилган асосий талаблар ва тамойилларни белгилаш, жамиятда коррупцияга қарши курашиш маданияти даражасини ошириш учун божхона органларининг юқори ахлоқий меъёрларига содиқлигини, шунингдек божхона ходимлари томонидан ўз фаолиятида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар содир этилишига йўл қўймаслик ва бу борада самарали тизимни шакллантириш мақсадида қабул қилинди.
Шу билан бирга, Давлат божхона қўмитасининг коррупцияга қарши курашиш сиёсати ўзида асосий тўртта мақсадни амалга оширишни устувор этиб белгилади. Жумладан:
- божхона органларида коррупцияни тубдан йўқотишга эришиш;
- аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш;
- божхона органлари фаолиятининг барча соҳаларида коррупцияни олдини олиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
- коррупциявий ҳуқуқбузарликларни ўз вақтида аниқлаш, уларга барҳам бериш, уларнинг оқибатлари, уларга олиб келувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш, коррупциявий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик учун жавобгарликнинг муқаррарлиги тамойилини таъминлаш.
Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки, коррупция ва порахўрлик жамият барқарорлигининг муҳим асоси бўлган адолатнинг йўқолишига олиб келади. Мамлакатимиз мустаҳкамлиги, халқимиз фаровонлиги, юртнинг ривожи ва гуллаб яшнашини, обод бўлишини истаган ҳар бир фуқаро пора олиш ва бериш иллатидан халос бўлиши, бир сўз билан айтганда “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланиши керакдир.
Download 29,82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish