Жамият ва шахс. Режа



Download 28,41 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi28,41 Kb.
#33246
  1   2
Bog'liq
Жамият ва шахс


Жамият ва шахс.
Режа:
1. Шахс ҳуқуқий ҳолатининг асослари ва таркибий жиҳатлари
2. Фуқаролик.
3. Фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари,
4. Бурч ва эркинликлари.
1. Фалсафий маънода шахс-ижтимоий шартланган ва якка тартибда ифодаланган фазилатларга эга бўлган инсондир. Шахс жамиятда яшамаса, у ўз-ўзидан аҳамиятсиз бўлиб қолади. Шахс билан жамият ўртасидаги ўзаро муносабатлар асосан шахс ва давлатга нисбатан муносабатини акс эттиради, давлат жамиятнинг сиёсий ташкилоти бўлиб, ана шу жамиятни гавдалантиради.
Шахснинг ҳуқуқий ҳолатини ҳуқуқнинг бирон-бир соҳаси билан эмас, балки унинг ҳамма соҳалари доираси билан белгиланади.
Шахс ҳуқуқий ҳолатининг таркибий жиҳатлари. Фуқаролик шахс ҳуқуқий ҳолатининг асосий таркибий жиҳатларидан биридир. Айни фуқаролик республика қонунлари билан белгиланган жамики ҳуқуқ ва бурчларга эгалик қилиш имконини беради. Ҳар қандай бошқа давлатда бўлгани каби республика аҳолиси фақат ўз фуқароларидангана эмас, шу билан бирга ўз худудида вақтинча ёки доимий яшовчи чет эл фуқароларидан, фуқаролиги бўлмаган шахслардан ҳам иборатдир. Чет фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати республикадаги фуқароларнинг ҳуқуқий ҳолатидан фарқ қилади, лекин шунга қарамай, улар ҳам давлат билан жамиятга нисбатан муайян ҳуқуқ ва бурчларга эгадирлар. Шахс ҳуқуқий ҳолатининг бошқа жиҳати ҳуқуққа қобилиятлиликдан — қонунда назарда тутилган ёки қонунда йўл қўйиладиган ҳуқуқлар ва бурчларга эга бўлиш қобилиятидан, маълум ҳуқуқий муносабатларга киришиш қобилиятларидан иборат. Жамият давлат ва фуқаролар ўртасидаги энг муҳим ва кўп сонли муносабатларга алоқадор бўлган ҳуқуқлар ҳамда бурчлар фуқаролик ҳуқуқий ҳолатининг учинчи жиҳати ҳисобланади. Шахс ҳуқуқий ҳолатининг муҳим жиҳатларидан бири — шу ҳуқуқий ҳолатни вужудга келтирадиган қоидалардир. Ҳуқуқ ва эркинликларга эгалик қилинишини таъминлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни бузилишлардан ҳимоя қилиш демакдир. Бурчлар кафолати шу бурчлар бажарилиши учун шароитларни яратишдан, ўз бурчларини бажармайдиган шахсларга нисбатан маъсулият белгилашдан иборатдир.
Сиёсий, иқтисодий ва юридик кафолатлар мавжуд.
Сиёсий кафолат — амал қилиб турган сиёсий тизимдир. Бу тизим юқорида айтиб ўтилганидек, жамиятимизни қонунсизликдан, инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг бузилишидан ҳимоя қила олмади.
Иқтисодий кафолатларга — вужудга келган ишлаб чиқариш муносабатлари, иқтисодий тизим киради;
Юридик кафолатларга — ҳуқуқ эркинликларни рўёбга чиқариш механизимини тартибга солиб турувчи қонун нормалари киради;
2. Фуқаролик — шахснинг муайян давлатга ҳуқуқий жиҳатдан мансублигидир. Айни пайтда шуни ҳам назарда тутмоқ керакки фуқаролик ҳамиша ҳам бирон-бир давлатга мансубликни билдирган эмас. Буржуа инқилоблари феодал муносабатларини тугатиб, ҳаммани фуқаролар деб эълон қилди, бу тушунчага давлатга мансублилик мазмунини киритди.
Ўзбекистон фуқаролиги — бу инсоннинг республика билан сиёсий ва ҳуқуқий алоқасидир, унинг ёрдами билан шахс қонунларда белгалаб қўйилган ҳамма ҳуқукдарга эга бўлади, давлат ҳимоясидан фойдаланади ва давлатга нисбатан жамики муайян бурчларини бажаради. Фуқароликни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиб туриш.
Ҳуқуқ ва мажбуриятлар бирлигини ниҳоятда аниқ ифодалаб Республикамиз Президенти И.А.Каримов қуйидагаларни таъкидлаган эди: «Демократик жамият қуриш учун, демократик тамойилларни тўла қарор топтириш учун, энг аввало мўътабар заминда таваллуд ва тарбия топган шахс, ўзини айнан шу юрт фарзанди деб билувчи инсон ўз давлати, ўз ҳалқи олдидаги, уни катта умидлар билан тарбия этган, вояга етказган жамият оддидаги бурчини адо этиши керак ҳар қайси фуқаро, ҳар биримиз: «Шу давлат, шу жамият менга нима берди?» деб эмас, балки «Мен ўзим Ватанимга, элу юртимга нима бердим?» деб ўйлашимиз ва шу ақида билан яшашимиз керак».
Юридик мажбурият — бу, бир томондан, ижтимоий заруриятнинг қонун билан б1елгиланганлик меъёри, иккинчи томондан, жамият давлат ва шахснинг манфаатларини қондиришга қаратилган оқилона ва мақсадга мувофиқ хулқ-атворнинг қатъий меъёридир. Фуқароларнинг мажбуриятлари қонунлар ва бошқа меъёрий хужжатлар билан ўрнатилади. Уларнинг энг асосий мажбуриятлари Конституцияда белгиланади.
4. Ўзбекистон Республикасида инсон ҳуқуқлари ва уларни амалда қўллаш — жамиятнинг иқтисодий ва ижтимоий тузуми, халқ хокимиятчилиги, маданий қадриятлар, давлатнинг жамоат ташкилотлари ва партияларнинг бутун ташкилий фаолияти билан, шунингдек турли хил юридик қоида ва меъёрлар тизими билан таъминланган.
Фуқароларнинг ҳуқуқларини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг «Инсон ҳуқукдари ва эркинликларининг кафолатлари» деб номланган Х-боби муҳим аҳамиятга эгадир (43-46 модцалар). Конституциянинг бу бобида шахс ва унинг эркинликлари таъминланиши билдирилган.
«Кафолат» тушунчаси ишлатилса ҳам, уни таъминлаш учун давлат томонидан, фуқароларнинг ўзлари томонидан ҳам бу соҳада кўпгина куч-ғайрат сарфланиши тақозо қилинади.
Ҳуқуқий кафолатлар нималарни ўз ичига олади?
1) Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш мумкин бўлган ҳаракатларни таққослаш ва чегаралашнинг юридик меъёрларини мустаҳкамлаш.
2) Фуқароларнинг ўз ҳуқуқ ва эркинликларини тўсиқсиз амалга оширишларида давлат иродалари, мансабдор шахслар ва ҳуқуқнинг бошқа субъектларининг мажбуриятлари Конституциянинг 43-моддасида «Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди» деган ҳолда белгилаб қўйилган.
3) Тадбиқ этишни мустаҳкамлашни таъминловчи махсус меъёрлар (шикоят қилиш ҳуқуқи, судга муражаат қилиш ҳуқуқи).
4) Ҳуқуқларни бузганлик учун юридик жавобгарлик (мулкий, интизомий, маъмурий, жиноий). '
5) Фуқароларнинг ҳуқукдарини амалга оширишни мустаҳкамлашга қаратилган ва ҳуқуқий аҳамиятга эга бўлган, тегишли давлат ва жамоат идоралари, мансабдор шахсларнинг фаолияти.
Юқорида кўрсатиб ўтилган юридик кафолатларнинг турлари яхлит бир тизимни ташкил қилиб, унинг таркибий қисмлари ўзаро боғлиқ ва бир-бирини тўлдириб туради.

Download 28,41 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish