3.Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги янги таҳрирдаги Конун 11 моддаси қайси масалага бағишланган?
А)Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатларига
Б)Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатларига
В)Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатларига
Г)Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги ваколатларига
4.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарори қачон қабул қилинган?
А) 2017 йил 3 июнда
Б) 2017 йил 27 майда
В) 2018 йил 3 июнда
Г) 2016 йил 28 апрелда
5.Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил
3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3031-сонли қарорининг мақсади нима?
А) Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, мамлакатимизда бу борада яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш натижадорлигини ошириш
Б) таълим муассасаларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш,айниқса ёшларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш
В) Идора ва ташкилотларда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, аҳолининг барча қатламлари, айниқса ишчиходимларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш,
Г) Маҳалла ўз-ўзини бошқариш органларида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш, мамлакатимизда бу борада яратилган шароитлардан самарали фойдаланиш натижадорлигини ошириш
6.Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш дастурининг асосий йўналишлари этиб қандай белгиланади?
А) Жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ташкил этиш ва бошқариш тизимини ривожлантиришга йўналтирилган қонунчиликни янада такомиллаштириш; жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт комплексларини қуриш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш, мазкур соҳада хусусий секторни ривожлантириш; жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар тайёрлаш, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасаларини илмий-услубий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда спорт мактабларини юқори малакали мураббийлар ва тиббиёт ходимлари билан таъминлаш; таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари, аҳолининг кенг қатламлари ўртасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ишларини ташкил этиш, комплекс спорт мусобақаларини ўтказиш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва уларни мақсадли тайёрлаш
Б) жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий спорт комплексларини қуриш, уларни замонавий спорт ускуналари ва анжомлари билан жиҳозлаш,
В) таълим муассасалари ўқувчи ва талабалари ўртасида соғломлаштириш, жисмоний тарбия, оммавий спорт ишларини ташкил этиш, ёшлар орасидан иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ва уларни мақсадли тайёрлаш
Г)оммавий ахборот воситалари, Интернет тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда, аҳоли ўртасида Дастурнинг мазмун-моҳияти ҳамда уни амалга ошириш жараёни тўғрисида кенг ахбороттушунтириш ишларини олиб бориш
Do'stlaringiz bilan baham: |