Жадидчилик ғояларида толерантлик масаласи



Download 37,74 Kb.
Sana09.07.2022
Hajmi37,74 Kb.
#762139
Bog'liq
жадидлар


Термиз давлат университети Тарих (йўналиш ва фаолият турлари бўйича) магистранти Курбонов Кароматилло Исматиллоевич


qurkaramatullo5@gmail.com
Tel:+998 93 633-33-50
Жадидчилик ғояларида толерантлик масаласи


Аннотация. Мазкур мақолада жадидчилик ҳаракатида миллатлар ўртасидаги тотувлик ва динлараро бағрикенглик масалаларининг аҳамияти, жадидларнинг ўлка тараққиёти учун курашиши, ижтимоий тенглик тўғрисидаги қарашлари ҳақида фикр билдирилган.


Таянч сўз ва тушунчалар:толерантлик, бағрикенглик, миллат, дин,диний конфессия, тотувлик, ҳамкорлик, мафкура, жадид

Тарихдан маълумки, XIX аср охири- XX аср бошларида Ўрта Осиёнинг ижтимоиё-иқтисодий,сиёсий ва маданий ҳаётида жуда оғир вазият вужудга келганди. Бир томондан минтақада Россия империясининг тазйиқи ва таъсири тобора кенг қулоч ёймоқда эди. Иккинчи томондан Бухоро амирлиги, Хива хонлиги ва Қуқон хонлигидаги ҳукумрон доираларнинг диний мутаассибларнинг таъсир доирасида колиши, тараққиётдан таназзулга бошловчи хурофот,битъатларнинг кишилик ҳаётида чуқур кириб бориши,дунёвий давлатлар тараққиёти даражаси талабларига жавоб бера оладиган муаассасаларнинг етишмовчилиги, замонавий ишлаб чиқариш жараёнида етук мутахассисларнинг салмоғи ўта пастлиги, завод ва ва фабрикалар қурилишининг давлат дастурларидан четга қолиши, бир сўз билан айтганда минтақанинг Европа давлатларидан орқага қолиши ва жаҳон бозоридан ажралишини кўзатишимиз мумкин. Бироқ бизнинг илғор фикрловчи закий тараққийпарвар зиёлиларимиз вазият нечоғлик мураккаб ва зиддиятли бўлишига қарамасдан маданий ислоҳотларни ташкиллаштирдилар. Бу борада Маҳмудхўжа Беҳбудий, Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Исҳоқхон Ибрат, Садриддин Айний,Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулҳамид Чулпон ва кўплаб жадидидчиларнинг фаолияти таҳсинга лоиқдир. Ўрта Осиёни жаҳон ҳамжамиятига муносиб мавқейини таъминлаш бир қатор муаммоли масалалар ва жамиятга мавжуд нуқсонларни бартараф этишга боғлиқлик эди. Шу жумладан, минтақада саводсизликни тугатиш,диний хурофотлардан динни тозалаш,диний бағрикенгликка эришиш,миллатлараро тотувликни сақлаш, ижтимоий табақалар ўртасида учрайдиган камситувчи унсурларни бартараф этиш,аёллар ва болаларга нисбатан зуравонликларни олдини олиш, ёшлар манавиятини дунёвий илм-фан ютуқлари билан бойитиш каби долзарб масалаларни ҳал этишга азму қарор этдилар. Миллий тараққийпарвар зиёлиларимиз ушбу йулдан оғишмасдан бордилар ва оқибат шу йўлда азиз жонларини қурбон қилдилар. Бу хусусда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев "Жадид боболаримиз юртимизни озод этишга, қолоқликдан олиб чиқиб, ҳамма соҳаларни ривожлантиришга борини бағишлаган. Бунинг бадалини ўз жонлари билан тўлаган. Биз бугунги мустақиллик, тинчлик, эркинлик шароитида уларни эслашимиз, эъзозлашимиз ҳам қарз, ҳам фарз."1 деб таъкидлаганлар.


Россия томонидан XIX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб Ўрта Осиё хонликларининг босиб олиниши мавжуд ижтимоий-сиёсий ва маданий вазиятни мушкул аҳволга келтирди. Ушбу даврнинг илғор намояндалари бу салбий ҳодисаларнинг моҳиятини яхши тушуниб ва жамиятни тангликдан чиқаришга уриниб, усули-жадид, яъни янги усулни жамият ҳаётининг барча жабҳаларига, айниқса маданият соҳасига татбиқ қила бошладилар. Ушбу харакатнинг номи - жадидчилик ("жадид" - "янги" демакдир) ҳам шундан келиб чиққан. Аслида бу, аввало маънавият, дин ва таълимда туб ўзгартиришларга чақирувчи янги фикрлаш эди. ХХ аср бошларида мустамлака шароитида, ҳукмрон сиёсий мафкура доирасида қолоқликдан қутулишнинг ягона йўли — маданий йўналиш орқали тараққий этиш мумкинлигини тушунган миллий маърифатпарварларимиз, энг аввало, маданий ва маиший ҳаётдаги қолоқликни тугатиш, миллий онгни ислоҳ этишда анъанавий маданиятни дунё маданияти тизимида қайта кўриб чиқиш заруриятини олиб чиқдилар. Жадидлар мафкурасида диннинг инсон маънавий камолотидаги ўрнини обектив баҳолаш,ўлкада ўзига хос миллий ривожланишни барпо этиш,демократик институтларни шакллантириш каби тарихий вазифалар ўз аксини топган эди.Уларнинг аксарияти ўз асарларида Туркистон халқи маданиятини ривожлантириш, маърифатга чақириш, Ватан тақдири ва унинг истиқболи учун қайғуриш каби муаммоларни кўтариб чиққан эдилар. Миллий зиёлиларнинг мақсади жамиятда етилган муаммоларни умуминсоний ва миллий қадриятлар асосида ечиш ва жамиятнинг келгуси ривожи йўлини топиш эди. Афсуски миллий маърифатпарварларимиз мақсади йўлида катта тўсиқларга дуч келдилар.
Жадидчилик ҳаракати тарихига назар солсак,руҳонийлар-уломалар билан жадид зиёлилар муносибатида илк даврлардаёқ фавқулодда қарама-қаршиликларни кўзатишимиз мумкин. Тараққийпарварларнинг амалий фаолиятларида эскилик тарафдорларига нисбатан танқидий муносабатлар ўз ифодасини топган. А.Авлоний бу ҳақда шундай деган эди:"Қадим-жадид" муносабатлари шу қадар муросасиз тус олган эдики,ҳатто "муллаларга қарши уюшмамиз ҳам вужудга чиқди".2"Ойна"журналнинг 1914 йил 22-сонида чоп этилган “Қадим бирла жадид” шеърида муаллиф Аҳмаджон Абдулфасиҳ ўғли даҳанаки жангга айланиб кетган, миллатга ҳеч бир фойда келтирмаётган қадим ва жадид баҳсларига муносабат билдиради:
Эй қалам, сен сўрмадинг миллатларингдин бир савол,
Ул қадим бирла жадиднинг ишларидин қийлу қол.
Кўб талош этди жаҳонда бир-бириға баҳс этуб,
Маънисини билмаюб кўб сочдилар дунё ва мол...
Чулпон қўйидаги сатрлари билан жадидичилик гояларини сингдириш осон кечмагани,мутаассиб диндорлар билан толерантлик гоялари билан сугорилган карашларга келажак тараккиётини ва истикболини боглашга умид килган марифатпарварлар ўртасидаги тушунмовчиликлар вазиятни тобора кескинлаштирганини таъкидлайди:
Янги турмуш қурмоқ бўлган фақирлар,
Эскиликка қўрқинч кураш бошлади.
Жадидлар барча жамиятдаги қатламлар билан муроса йўлини танлашни ўзларининг мақсадларига яқинлаштирувчи усул деб билганлар. Ҳамзанинг таъбири билан айтганда,
Ташлаб Ниҳон кўнгилда бўлган иллатни,
Кину бузғу адоват,фисқу ғийбатни,
Сунний,шиий сўзларини барбодлашайлик,
Миллат йўлин кўплашув ободлашайлик.3
Шахснинг маънавий камолотида ва жамиятнинг ривожланишида диннинг ролини тўғри тушуниш масаласи жадидлар мафкурасида муҳим ўрин эгаллаган. Миллий тараққиётчилар Қуръонга таяниб ва уни қуруқ сафсатадан тозалаб диний тасаввурлар реформасини ўтказишга уриндилар.Жадидлар бошқа динга эътиқод қилувчи олимларнинг асарларини ўрганиш гуноҳ эмаслигини; қайси конфессиядан келиб чиққанидан қатъий назар, ҳар қандай тажрибадан фойдаланиб илм-фан билан шуғулланиш ислом динида маъқулланишини тушунтиришга ҳаракат қилганлар. Америкалик тарихчи Адиб Холид фикрича, Ўрта Осиё жадидчилиги мусулмон модернизми чорчўплари билан маҳаллийлаштирилган эди.
Илғор зиёлилар: "фан ва техниканинг энг янги ютуқларини ўзига сингдирмайдиган миллатларнинг тақдири жаҳон тамаддунининг овлоқ жойларида кун кечиришдан иборат бўлиб қолишини тушунар эдилар. Садриддин Айнийнинг фикрича, дунёвий билимларни эгаллаш - диний зиддиятларга қарши курашнинг ягона воситасидир. У ватандошларини мусулмонлар илми ва руслар илмига ажратмасдан, ютуқлар мусулмонларга ёҳуд бошқа конфесссия вакилларига тегишлилигидан қатъий назар, дин ва миллат учун фойдали бўлган барча нарсани ўрганишга чақиради."Ибтидоий мактабларимизнинг тартибсизлиги ёхуд тараққийнинг йўли” мақоласи муаллифи Ниёзий Ражабзода ўлкадаги бошланғич мактабларнинг замон талабига жавоб бера олмаётганини, Англия, Германия мамлакатлари илм-фан тараққийси натижасида “ер юзининг бойликларини ўзларига қоратуб олибдурлар, илм-маърифатдан маҳрум бўлган миллат эса санъат ва ҳунар соҳиби бўлган миллатларнинг оёғи остида эзилурга мажбур бўладурлар”, деб қайд этган эди. Ражабзода Ниёзий яҳудийларга ҳурматини яширмай, ватандошларини улардан баъзи бир фазилатларни ўрганишга чақиради.
Жадидчилик асосчиси Исмоил Гаспирали Ўрта Осиё жадидлари зиммасида минтақадаги турли миллат ва дин вакилллари ўртасидаги муносабатларни мувофиқлаштириш,уларнинг дунё қарашини ўстиришда катта масъулият борлигига ўрғу берган. Бухоро ва Хивада кўплаб эски мадрасалар бор, бироқ мадрасаи исломия очиш лозимгиги,унда тарих,жуғрофия,кимё,ҳандаса,ҳуқуқ,сиёсат,иқтисод ва бошқа фанлар,туркий,форсий,русий ва франсавий тиллар ўргатилиши лозимлигини таъкидлаган,Миллати ва динидан қатъий назар озгина билимга эга бўлган толиби илмлар ушбу дорулфунунларга қабул қилинган. Кейинчалик жадидлар "оврупоча ўқув муаассасаларини очиш","ўрта ва олий ўқув юртларида ўқиётган талабаларга стипендиялар белгилаш" масаласини назарда тутувчи низом қабул қилдилар.
Тил маданияти муаммоси бағрикенглик ғоясининг муҳим таркибий қисми эди. Мунаввар Қори Абдурашидҳонов Туркистонда яшовчиларнинг барчаси замонавий билим олиши ва рус аҳолиси билан доимий мулоқотда бўлиши ҳамда турли соҳаларда яқинлашиши учун рус тилини билиши зарур деб ҳисоблар эди. М.Абдурашидхонов 1911 ўз мактабларида рус тилини ўқитишни киритишга эришди.
М.Беҳбудийнинг "Икки эмас, тўрт тил лозим" мақоласи тилдаги плюрализмга бағишланган.4 Ваҳоланки, чет тилларни билиш фақатгина савдо-сотиқ фаолиятида эмас, балки саноатни ривожлантириш, давлат ишларини юритиш ва ҳатто диний таълимни юксалтиришда ҳам керакдир. Бу билан Беҳбудий келажакдаги давлат мустакамлигини,халқларнинг тинжлигини барча миллатларнинг бирлиги асосида тасаввур этиш лозимлигига ўрғу беради.
Исҳоқхон Ибрат ўз она тили - ўзбек тили билан бирга араб, форс, ҳинд, турк, инглиз, француз ва рус тилларидан ташқари қадимги финикия, форс, сурия, юнон ёзуви ва ивридни ҳам билган ҳамда ғарб маданиятини ўрганишнинг астойдил тарафдори бўлган. Ушбу билимлар унга ноёб асар бўлмиш олти тилли (ўзбек-араб-форс-турк-ҳинд-рус) "Луғати-сита-ал-сина" луғатини яратишга имкон берди. Ибрат диний билимлар ўрнини фойдасиз сафсата ва мутаассиблик олганини таъкидлайди. Ўз нуқтаи назарини Қуръон оятлари ва ҳадисларга асослар экан, Ибрат мусулмонлар насронийлар ишлаб чиқарган техник янгигиклардаи ҳам албатта фойдаланишлари лозим, деб ҳисоблайди. .Ибратнинг жаҳон бўйлаб қилган саёҳати, Қора денгиз бўйлари, Ҳиндистон, Хитой ва Россияга ташрифи изсиз йўқолмади, Туркистоннинг техник ва маданий қолоқлигини кўрсатди.
Буюк истеъдод эгаси Сиддиқий-Ажзий халқлар дўстлигини,ўзаро ҳамкорликни ўзининг асосий мавзуси деб билган. Ҳар бир халқнинг тилини билиш унинг дилига йўл очади,деб ҳисоблаган.
"Ҳар қочки лисони чўқ билурсан,
Дунёда азизроқ ўлурсан" деб ёзган эди.
У ўз она тилидан ташқари араб, рус тилларини биларди ва бошкаларни ҳам билишига даъват этарди.
Маърифатпарвар жадидлар миллатлар тотувлиги ва динлараро бағрикенглик ғояларига жиддий эътибор берганлар. Барча ижтимоий қатламлар ўртасида мувозанат булмоғига даъват этганлар. "Бугунги ўқувчи тарих,жуғрофия,иқтисод,физика,кимё,математика каби замонавий фанларни билиши керак.Сўнгги уч-турт аср дунё тақдирини бошқа ўзанга солиб юборди. Оврупони олдинга олиб чиқди.Энди Оврупо илм-фанини эгалламасдан дунё билан баробар яшаб бўлмайди.Бу илм-фанни ўзлаштирмоқ учун Оврупо тилларини билмоқ керак. Айни пайтда ўзликни ҳам сақламоқ лозим. Дин-диёнат ҳам зарур. Хуллас, яшамоқ учун учала жиҳатни ҳам ушламоқ керак бўлади. Ушлаганда ҳам ҳеч бирини суиистеъмол қилмасдан. Акс ҳолда мувозанат бузилади. Мувозанат бузилиши эса, ёмон оқибатларга олиб келади.Масалан, ёлғизгина дин ушланса, дунё қўлдан кетади. Фақат ўзлик, миллат десак, яна дунёдан ажраб қоламиз. Бировнинг биз билан иши бўлмайди. Овруполашсак,ўзлик юқолади. Бу ҳам фожиа.Мувозанат керак."деб таъкидлаганлар.1
Жадидлар ёшларни тараққий этган мамлакатларга ўқишга юборишга алоҳида эътибор берганлар. Ёшлар Россиядан ташқари Германия, Туркия, Франсия, Япония ва бошқа мамлакатларга бориб таъсил олганлар."Фарғона" газетасининг 1923-йил 26-апрелдаги сонида хорижда таъсил олаёган туркистонликларнинг умумий сони 500 дан ортиқ деб кўрсатилган. Қолаверса турли миллат вакиллари ҳам Туркистон халқ университетининг (1920 йилда Давлат университети деб ўзгартирилган) бешта факултетида ўқиган талабаларнинг миллий таркиби қуйидагича бўлган: жами-2453. Шундан:руслар-1575; Европа яҳудийлари-397; арманлар-134; татарлар-81; ўзбеклар-50; қирғиз (қозоқ)лар-57; тожиклар -11; Бухоро яҳудийлари-34; туркманлар-9; уйғурлар-8; дунганлар-1; литваликлар-11; латишлар-18; эстонлар-4; поляклар-32; немислар-15; бошқирдлар-17. 5
Жадидчилик даври толерантлигида гендер тенглиги масаласи ҳам муносиб ўрин эгаллаган. Аслида аёлларга нисбатан ҳар қандай зўравонлик барча ақлли жамиятларда қораланган.Қадимги Шарқ фалсафасида ҳам, Ислом таълимотида ҳам,жадидчилик ғояларида ҳам олий хилқат- аёл зоти улуғланган,қадрланган. Жадид жамиятида аёллар аҳволи ҳамиша жамиятдаги эркинлик даражаси нинг мезонларидан бўлиб келган.А.Авлоний мактабида қизлар ўғил болалар билан ёнма-ён ўтириб таҳсил олганлар. Абдурауф Фитратнинг “Оила ва оилани бошқариш тартиби” рисоласи асосий қисми аёлга бағишланган. Фитрат инсоннинг интеллектуал ҳолати, оладиган таълими кўп жиҳатдан аёлларга, оналарга боғлиқ. Зеро, эркак тирикчилик учун егулик-ичгулик топиш билан банд, аёл эса эркакдан кўра маълумотлироқ бўлиши шарт, чунки у, асосан, болалар билан шуғулланади,деб айтган.
Маъртфатпарвар жадидлар жамиятдаги барча тоифаларнинг қарашларини ҳурмат қилиш, ўзга томоннинг барча фикр ва мулоҳазаларини тинглаш, уларнинг далил ва исботларини пухта мушоҳада қилиш, ўзга томоннинг нуқтаи назарига беғараз ва холисона ёндашиш таомилларига амал қилдилар. Қадимдан то бугунги кунда қадар юртимизда яшовчи халқларнинг ҳамжиҳатликка ва иноқликка интилиши барқарорликнинг ўзига хос нишонасидир. Ўзбекистон халқи ҳамиша кўп миллатлилик ва кўп динлилик шароитида миллатлараро тотувлик ҳурмат руҳи билан ажралиб келган.
Хулоса урнида айтиш мумкинки жадидлардаги бадиий, илмий-эстетик қадриятлар, наинки ўз муҳити, шароити, даври, балки келгуси замонлар учун ҳам ибратли даражада экани билан ажралиб туради. Жадидлар ҳам Шарқ, ҳам Ғарб маданияти ютуқларини эгаллашга интилдилар,ўқидилар ва ўзгаларни ҳам шунга даъват этдилар.Жадидлар хорижга чикиб, турли мамлакатлардаги маданият ва таълим тараққиёти даражасини кўра олдилар,уларни солиштирдилар ва бу зеҳнли ёшларда жаҳон тараққиёти ютуқларини Туркистонга келтириш истаги пайдо булди. Улар янги усулдаги мактаблар, кутубхоналар, қироатхоналар очган, дарсликлар, газеталар чоп этган, илк театр ташкил этган, бу аҳоли учун кўз кўриб, қулоқ эшитмаган янгилик бўлиб, жуда катта таъсир кучига эга бўлган ва одамлар онгида инқилоб ясаган. Шу билан бирга миллий тараққийпарвар зиёлиларимиз диққат марказида Ўрта Осиё минтақасида кўп миллатлилик ва кўп динлилик шароитида миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик масаласи алоҳида ўрин эгаллаган эди.

Фойдаланган адабиётлар


1.Жадидлар:ислоҳот, янгиланиш,мустақиллик ва тараққиёт учун кураш. (Туркистон ва Бухоро жадидчилиги тарихига янги чизгилар) Даврий тўплам №1. Тошкент "Университет". 1999
2.Муртазоева Р. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва толерантлик. Тошкент. 2019
3.Ризаев Ш. Жадидчилик драмаси. Тошкент "Шарқ".1997
4.Қосимов Б. Миллий уйғониш. Тошкент "Маънавият".2002



1 Президент Шавкат Мирзиёувнинг "Шаҳидлар хотираси"хиёбонидаги 31-август 2021-йилдаги нутқидан



2 Ризаев Ш.Жадид драмаси. Тошкент "Шарқ".1997. 47-бет.

3 Ризаев Ш.Жадид драмаси. Тошкент "Шарқ".1997. 73-бет.

4 Муртазоева Р. Ўзбекистонда миллатлараро муносабатлар ва толерантлик. Тошкент. 2019. 104-бет.

5 Қосимов Б. Миллий уйғониш. Тошкент "Маънавият".2002. 36-бет.


Download 37,74 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish