Жабборов, Рустам 100 жумбоқли ҳикоя / Рустам Жабборов. Тошкент: Янги



Download 1,09 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/102
Sana24.02.2022
Hajmi1,09 Mb.
#217404
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   102
Bog'liq
Yuz-jumboq -new

ЙЎҚОЛГАН САНЧҚИ
Аҳмад ва Маҳмуд пойтахтда ўқиб юрган кезлари та-
нишишган. Ораларидан қил ўтмасди. Ўқишни битиргач, 
Маҳмуд ўз вилоятига жўнаб кетди. Аҳмад эса пойтахтда 
қолди. Давлат муассасаларидан бирига ишга кирди. Шу 
тариқа эски дўстлар анча пайт кўриша олишмади. Ҳар 
иккиси иш билан бўлиб, телефонлашишни ҳам унута-
ёздилар.
Кунларнинг бирида Аҳмадни иш юзасидан Маҳмуд 
яшайдиган шаҳарчага хизмат сафарига юборишди. Аҳ-
мад шу баҳона эски дўстини ҳам кўриб келиш имкони 
туғилганидан хурсанд бўлди. Анчадан бери йўқламаган 
дўстига сим қоқди. Хайрият рақамини ўзгартирмаган 
экан. Келишилганидек, Маҳмуд дўстини шаҳарчанинг 
кичик шоҳбекатида қарши олди. Дўстининг ишини ҳал 
қилишида қўлидан келган ёрдамини аямади. Кўп ўтмай 
кеч тушиб қолди. 


131
«
100 жумбоқли ҳикоя
»
– Сени кун бўйи овора қилдим, – деди Аҳмад дўсти-
нинг елкасини қоқиб. – Энди яна бир хизмат бор: мени 
бирор яхшироқ меҳмонхонага жойлаштирасан.
– Дўстим, бизнинг шаҳримиз жуда кичкина, – деди 
Маҳмуд. – Бизда ўзи биттагина меҳмонхона бор эди. 
Униям ҳозир таъмирлашяпти. Бугун бизникида қоласан.
– Қанақа бўларкин, – ноқулай аҳволга тушди Аҳмад. – 
Сени жуда овора қиламан-ку?
Маҳмуд уни ўз уйига етаклади. У кўп қаватли уйлар-
нинг бирида, бир хонали квартирада тураркан. Эшикни 
рангпаргина аёл очди. 
– Синглим билан мана шу каталакда яшаймиз, – деди 
Маҳмуд хийла хижолат бўлиб. – Лекин сендек қадрдон-
лар учун бағримиз кенг.
Аёл дастурхонга топганини келтириб қўйди. Аҳмад 
эса негадир ўйга толганди: қизиқ, у Маҳмуд билан пой-
тахтда тўрт йил бир хонада турган. Лекин бир марта 
бўлсин синглиси борлигини айтмаган экан. Дўсти қора-
чадан келган, аёл эса... Ҳечам бир-бирига ўхшамайди. 
Дарвоқе, Маҳмуд шу ёшга кириб, ҳалиям синглиси би-
лан яшаши қизиқ.
– Маҳмуд, шу пайтгача уйланмадингми? – сўради 
меҳмон.
– Йўқ, – мезбон бир нуқтага тикилиб қолди. – Тўй 
қилсам, сендек дўстимни чақирмасмидим.
«Алдаяпти. Кўзларини олиб қочишидан маълум. 
Эҳтимол, тўйга айтмагани учун маломат қилишимдан 
қўрқиб, ўз хотинини синглим деб таништирдимикин? 
Ҳар қалай бунинг тагига етаман!»
Ичидан шундай мулоҳазаларни кечирган Аҳмад сир 
бой бермади. Кечки овқат келтирилди. Маҳмуд дастурхон 
устида ялтираб турган қимматбаҳо санчқиларни кўрсатди:
– Бу санчқилар кумушдан. Раҳматли отамдан ёдгор-
лик бўлиб қолган. Энг қадрли меҳмонлар келгандагина 
ишлатамиз. 


Рустам Жабборов
132
Тамадди тугагач, ётишга ҳозирландилар. 
– Ҳали айтганимдек, уйимиз тор, хафа бўлмайсан, 
– деди мезбон ва ётоқ диванига ишора қилиб. – Одат-
да бунда мен ётаман. Синглим эса манавинда ётарди, 
– у шундай дея деворга суяб қўйилган йиғма каравотга 
ишора қилди. – Бугун сен диванда, мен йиғма каравотда 
тунайман. Синглим бу кеча ошхонада бир амаллаб тонг 
оттиради. 
– Сизни ташвишга қўйганимдан қаттиқ хижолатда-
ман, – деди Аҳмад.
– Қўй, дўстим, озиб-ёзиб бир келибсан...
Эртаси куни Аҳмад пойтахтга жўнаб кетди. Орадан уч 
кун ўтиб, Маҳмуд унга телефон қилди:
– Аҳмад, тузукмисан, яхши етиб олдингми? – дея 
сўрашди совуқ оҳангда. 
– Йўқ, ҳаммаси жойида, – деди Аҳмад хотиржам. 
Нима гап, овозинг бошқачароқ...
– Шу... – Маҳмуд бир зум жим қолди. – Сен кетга-
нингдан кейин... отамдан қолган санчқилардан бири 
йўқолиб қолди. Мабодо...
– Мен санчқини ўғирлаганим йўқ, – деди Аҳмад пи-
нагини бузмай. – Аксинча сенинг ёлғончи эканингни 
исботладим. Ҳайронман, хотинингни синглим деб та-
ништиришга қандай тилинг борди? 
– Қанақасига? – ажабланиб қичқирди Маҳмуд.
Бир ўйлаб кўринг-чи, Аҳмад дўстининг ёлғон гапир-
ганини қандай исботлаган? 
Етмишинчи ҳикоя 

Download 1,09 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   102




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish