Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

7.
 
Жамоат назоратини
асосан касаба уюшмалари амалга ошира-
дилар ва бунда улар 1992 йил 2 июлда қабул қилинган «Касаба уюшма-
лари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисидаги» 
Қонунга асосан амалга оширилади. 
1
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами. 2001 йил 20-сон, 139-
модда. 


Мазкур Қонуннинг 11-моддасига кўра, «Касаба уюшмалари маъму-
рият, мулкдор ёки улар вакил қилган бошқарув идораси меҳнат ва каса-
ба уюшмалари тўғрисидаги қонунларга риоя этишларини назорат қилиб 
боради, аниқланган камчиликларни бартараф этишни талаб қилишга 
ҳақлидирлар. Маъмурият меҳнат ва касаба уюшмалари тўғрисидаги 
қонунлар бузилишини бартараф этиш тўғрисидаги тақдимномаларни 
кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари тўғрисида бир ой муддат 
ичида касаба уюшмасига хабар қилиши шарт». 
Касаба уюшмалари меҳнаткашларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя 
қилиб, даъво ариза билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Шу 
мақсадда касаба уюшмалари инспекциялари, ҳуқуқий ёрдам хизматлари 
ва бошқа зарур идораларга эга бўлиши мумкин. Касаба уюшмалари рес-
публика ва вилоят қўмиталари таркибида меҳнат ҳуқуқий инспекциялар 
мавжуд бўлиб, улар ўзлари ҳақидаги Низомга асосан назорат фаолияти-
ни олиб борадилар. 
Корхона ва ташкилотлардаги касаба уюшмалари қўмитаси уларнинг ко-
миссиялари корхонада меҳнат қонунларига амал қилиниш, меҳнат муҳофаза-
си ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши устидан назорат олиб 
борадилар ва ўз ваколатлари доирасида бу масалада зарур чораларни кўра-
дилар.
3-§. Меҳнат қонунлари ва меҳнат муҳофазаси қоидаларини
бузганлиги учун жавобгарлик 
Меҳнат тўғрисидаги қонун талабларини бажармаганлик, қонунбуза-
рликка йўл қўйилгани учун ҳуқуқий жавобгарликка тортиш кўзда ту-
тилган. Бундай ҳуқуқий жавобгарлик корхонага нисбатан ва корхона-
ларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилиши мумкин. 
Корхонага нисбатан ҳуқуқий жавобгарлик қонун талабларини 
бузганлик учун молиявий санкциялар, хўжалик фаолиятининг айрим ту-
ри билан шуғулланиш учун берилган лицензия (рухсатнома)ни қайтариб 
олиш ва ҳатто корхонани тугатиб юбориш ҳақида қарор қабул қилиш каби 
шаклларда қўллаш мумкин. 
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 
1 декабрдаги 504-сонли қарори билан тасдиқланган «Аҳолини иш билан 
таъминлаш қонунчилигини бузганлик учун жарима солиш тартиби 
тўғрисида»ги Низомнинг 6-бандига кўра ижтимоий химояга муҳтож 
шахсларга энг кам иш жойларини барпо этмаганлик, ёш мутахассисни 
ишга қабул қилишдан бош тортганлик (аввал буюртма берган ҳолда) 
учун корхонада яратилмаган бўш иш жойларининг (қабул қилишдан 


бош тортилган ёш мутахассиснинг) ҳар бири учун ушбу иш жойида иш-
лаши лозим бўлган ҳодимнинг ҳар бирининг бир йиллик иш ҳақи 
миқдорида жарима солинади. 
«Давлат санитария назорати тўғрисидаги» Қонуннинг 31-моддасида 
айтилишича: 
Мулкчиликнинг шаклларидан қатъи назар, санитария қонунларини 
бузишда айбдор бўлган корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бир-
лашмалар ва алоҳида шахслар шикастланганларни даволаш ва уларнинг 
саломатлигини тиклаш, даъволаш профилактика тадбирларига санита-
рия ҳолатини яхшилаш ва эпидемияга қарши тадбирларни амалга оши-
ришга сарфланган харажатларни Ўзбекистон Республикасининг қонун-
ларига мувофиқ тўлашлари шарт. 
Корхоналарда меҳнатнинг ташкил этилиши учун масъул бўлган 
мансабдор шахслар – ходимлар томонидан меҳнат қонунчилик талабла-
ри бузилгани тақдирда улар ҳуқуқий жавобгарликка тортилишлари 
мумкин. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish