Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


-§. Меҳнат ҳуқуқи услублари ва тизимлари



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

3-§. Меҳнат ҳуқуқи услублари ва тизимлари 
Агар меҳнат ҳуқуқининг предмети деганда ушбу соҳада нималар 
тартибга солиниши англанса, услуби деганда бу муносабатлар қандай 
қилиб тартибга солиниши тушунилади. 
Меҳнат ҳуқуқининг услуби қуйидаги асосий белгилар билан харак-
терли саналади: 
а) меҳнат ҳуқуқи предмети бўлган ижтимоий муносабатлар марказлашти-
рилган ҳолда ва локал тартибда бошқарилишининг ўзаро қўшиб олиб бо-
рилиши; 
б) тартибга солишда шартномавий, тавсиявий ва императив усул-
лардан кенг фойдаланиши; 
в) меҳнат муносабатларини тартибга солишда меҳнат жамоаси, ка-
саба уюшмаларининг фаол иштирок этиши;
г) меҳнат ҳуқуқларини ҳимоялашнинг ўзига хос усуллари ва мажбури-
ятларнинг ижро этилишини таъминлаш воситаларига кўра.
1. Меҳнат муносабатларини тартибга солишда 


марказлаштирилган ва локал усулларнинг қўшиб олиб борилиши 
 
Бу белги меҳнатни давлат-ҳуқуқий тартибга солиш моҳиятини очиб 
беради ҳамда минтақавий, тармоқ хусусиятлари эътиборга олинган ҳол-
да меҳнат шароитларининг дифференцияланишини таъминлашга, яго-
налигига эришишга имкон беради. 
Ҳозирги пайтда марказлаштирилган тартибда ходимларнинг энг кам 
даражадаги кафолатлари, иш ҳақи, иш вақти, дам олиш вақти ва бошқа 
асосий ҳуқуқларнинг энг кам кўрсаткичлари белгиланади. Марказий тар-
тибда қабул қилинган актлар ҳам мажбурий ёки тавсиявий хусусиятга эга 
бўлиши мумкин.
Локал нормалар воситасида корхоналарнинг бевосита ўзида меҳнатга 
оид муносабатлар тартибга солинади. Меҳнатни локал тартибга солиш 
иштирокчилари сифатида иш берувчи ва ходимлар вакиллик органлари 
қатнашадилар. 
2. Меҳнат муносабатларини тартибга солишда шартномавий, тав-
сиявий ва императив усулларнинг қўшиб олиб борилиши 
Меҳнат муносабатларини тартибга солишда шартномавий усул 
етакчи ўрин тутади. Бунда айрим ходим билан иш берувчи ўртасидаги 
муносабатлар меҳнат шартномаси воситасида, иш берувчи ва ходимлар 
жамоаси ўртасидаги муносабатлар жамоа шартномаси, жамоа келишу-
влари воситасида тартибга солиниши эътиборда сақланмоғи керак. Шарт-
нома асосида ўрнатилган муносабат, унинг мазмуни бир томонлама ўзгар-
тирилиши, бекор қилиниши мумкин эмас. 
Тавсиявий усулда меҳнат муносабатлари тартибга солинганида ва-
колатли органлар томонидан меҳнат муносабатлари субъектларига қа-
ратилган тавсиявий нормалар қабул қилинади. Ҳозирги пайтда давлат-
нинг императив актлари воситасида меҳнат муносабатларининг тартиб-
га солиниши ҳам муҳим аҳамият касб этади. 
Меҳнат ҳуқуқининг вазифалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат 
Кодексининг 2-моддасида назарда тутилган бўлиб, унга кўра: «Меҳнат 
тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ходимлар, иш берувчилар, давлат ман-
фаатларини эътиборга олган ҳолда меҳнат бозорининг самарали амал 
қилиши, ҳаққоний ва хавфсиз меҳнат шарт-шароитларини, ходимлар-
нинг меҳнат ҳуқуқлари ва соғлигининг ҳимоя қилинишини таъминлайди, 
меҳнат унумдорлигининг ўсишига, иш сифатининг яхшиланишига, шу 
асосда барча аҳолининг моддий ва маданий турмуш даражаси юксали-
шига кўмаклашади». 


Бозор иқтисодиётига асосланган иқтисодий базис ижтимоий муно-
сабатларга таъсир этишнинг ягона давлат-ҳуқуқий механизми билан ха-
рактерланувчи ягона ҳуқуқий тизимларни юзага чиқарди. У меҳнат 
соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг ўзига хос 
юридик услубларини вужудга келтиради. 
Меҳнат ҳуқуқига оид услубларнинг ўзига хос хусуиятлари: 
1)
бу муносабатларнинг юзага келиш, ўзгариш, барҳам топишига; 
2)
ҳуқуқий муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқий мавқеига; 
3)
ҳуқуқларнинг белгиланиш хусусияти ва мажбуриятларнинг бажари-
лишини таъмин этиш воситаларига қараб белгиланади. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатларининг юзага келишига ижтимоий 
иқтисодий асослар сабаб бўлиб, меҳнат бозорининг фаолият кўрсатиши 
билан бевосита боғлиқ бўлади. Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар-
нинг юзага келиши, ўзгариши ва барҳам топишининг ҳуқуқий тартибга 
солинишидан кўзланган асосий мақсад ҳам меҳнат бозорини давлат 
йўли билан бошқариш, бу муносабатлар давомида фуқаролар ҳамда иш 
берувчилар ҳуқуқлари ва бошқа қонуний манфаатларни ҳимоя 
қилишдан иборатдир. 
Меҳнат муносабатлари иштирокчиларининг ҳуқуқий мавқеи ўзаро 
тенглиги билан ажралиб туради. Бунга касб тури, машғулот ва иш жой-
ини танлаш эркинлиги фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларидан 
эканлиги, фуқаролар ўз жисмоний ва интеллектуал салоҳиятларидан ўз 
хоҳишларича фойдаланишлари мумкинлиги, мажбурий меҳнат 
тақиқланганлиги кабилар асос бўла олади. Шу билан меҳнат жараёнида 
ходим иш берувчига, унинг фармойишларига, ички меҳнат тартиби қои-
даларига сўзсиз риоя этиши лозимлиги ҳам меҳнат ҳуқуқи услубига хос 
хусусиятлардандир. 
Меҳнат ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгилаш усуллари ҳам 
меҳнат ҳуқуқи методининг ўзига хос хусусиятлари жумласига киради. 
Ҳозирги пайтда меҳнат ҳуқуқий муносабатларини тартибга солишда 
давлат фаолияти билан бир қаторда бевосита корхона ва ташкилотлар-
нинг ўзларига, ходимлар ва иш берувчиларнинг вакиллик органларига 
катта ваколатлар бериб қўйилган ҳолда меҳнат муносабатларига оид 
жуда кўп масалалар локал нормалар воситасида тартибга солиниши 
назарда тутилган. Шунингдек, меҳнат муносабатларини тартибга со-
лишда бевосита ходим билан иш берувчи ўртасидаги ўзаро келишувлар-
га, меҳнат шартномасига ҳам катта аҳамият берилган. Яъни меҳнат му-
носабатларини ҳуқуқий тартибга солишнинг норматив-ҳуқуқий, локал, 
шартномавий усуллари мавжудлиги қайд этилиши мумкин. 


Меҳнат муносабатларини ҳуқуқий тартибга солиш услублари сифа-
тида императив (сўзсиз бажарилиши керак бўлган) ва тавсиявий ху-
сусиятга эга бўлган ҳуқуқ меъёрларининг хусусиятлари эътиборга 
олинмоғи лозим. Императив меъёрлар тақиқловчи ёки буюрувчи бўли-
ши (масалан, 18 ёшга тўлмаган ходимларни моддий жавобгарлик билан 
боғлиқ бўлган ишларга қабул қилишнинг тақиқланиши, ходимлар учун 
энг кам даражадан паст бўлмаган меҳнат шароитлари яратилиши ло-
зимлиги ва бошқалар) мумкин. 
Меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ўзига хос тартибда (меҳнат 
низоларини кўриш комиссиялари, бўйсуниш тартибида юқори турувчи 
органлар томонидан) ҳимоя қилиниши, ўзига хос меҳнат ҳуқуқий процес-
суал тартиблар ҳамда муддатлар белгиланганлиги ҳам меҳнат ҳуқуқининг 
ўзига хос услубларини ифода этувчи хусусиятлардан ҳисобланади. 
Шундай қилиб, меҳнат ҳуқуқи бозор иқтисодиёти шароитида 
меҳнат бозори фаолиятини, мулкчилик шаклидан, хўжалик юритиш усу-
лидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот, муассасаларда юзага ке-
лувчи ижтимоий меҳнат муносабатларини, ёлланма меҳнатни ташкил 
этишга оид бўлган муносабатларни давлат, жамият, айрим шахс манфаатлари 
уйғунлаштирилган ҳолда ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган ҳуқуқ 
меъёрлари йиғиндиси ва тизимларидан иборатдир. 
Меҳнат ҳуқуқининг фан соҳаси сифатидаги тизимлари ва қонунчи-
лик тармоғи сифатидаги тизимлари мавжуд бўлиб, улар ўзаро ўхшаш 
бўлсада, бир-биридан фарқ қилади. Меҳнат ҳуқуқи фанининг бош вази-
фаси ўргатиш, таълим беришдан иборат бўлса, меҳнат қонунчилиги 
тармоғининг бош вазифаси – ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тарти-
бга солишга қаратилгандир. 
Меҳнат ҳуқуқи фан сифатида умумий ва махсус қисмлардан иборат 
бўлиб, умумий қисмда фаннинг предмети, вазифалари, услублари син-
гари умумий хусусиятга эга бўлган масалалар, махсус қисмда эса меҳнат 
муносабатини ўрнатиш, бекор қилиш, иш вақти, дам олиш вақти, иш ҳақи 
ва бошқа махсус меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос ҳуқуқий 
жиҳатлари ўрганилади. 
Меҳнат қонунчилиги ҳуқуқнинг бир тармоғи сифатида Ўзбекистон 
Республикаси Меҳнат Кодексида акс эттирилган бўлим ва бобларда 
ифодаланган тизимлардан иборат бўлади. 
Меҳнат ҳуқуқи фан соҳасининг тизимлари билан меҳнат қонунчи-
лиги тармоғи тизимлари ўзаро яқин бўлиб, айрим йўналишлар, ҳуқуқ 
институтларини қамраб олади. Шу билан бирга улар ўртасида муайян 
фарқлар ҳам мавжуд ва бу фарқлар меҳнат ҳуқуқи фан соҳаси сифатида 
қонунчилик амалиётини ўрганиш, умумлаштириш ва илмий хулоса 


ҳамда тавсиялар беришга, мутахассис кадрлар тайёрлашга йўналти-
рилганлиги билан, меҳнат қонунчилиги эса ҳуқуқий тартибга солиш 
тармоғи сифатида аниқ ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга 
солишга қаратилганлиги билан белгиланади. 
Шу сабабли меҳнат ҳуқуқи фани ўзига хос бўлим, тушунча ва ин-
ститутларга эга бўлади. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish