Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

М. Х. Рустамбоев 
Тошкент Давлат юридик институти ректори, юридик фанлари док-
тори, профессор. 


 
 
 
 
УМУМИЙ ҚИСМ 
 
I боб. 
МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ ТУШУНЧАСИ, ПРЕДМЕТИ, 
УСУЛЛАРИ ВА ТИЗИМЛАРИ 


1-§. Ўзбекистонда бозор муносабатлари қарор топиши шароитида меҳнатга оид ижтимоий 
муносабатларни
ташкилий-ҳуқуқий тартибга солишнинг зарурлиги 
Мамлакатимиз ўз мустақиллигини қўлга киритганига ўн йилдан ошди. 
Мазмунан ўнлаб йилларга тенг ушбу даврда эришилган улкан 
ютуқларимиздан бири – бозор муносабатларининг қарор топаётганлиги, 
инсон ҳуқуқларини чеклашга қаратилган, одамзод табиатига зид бўлган 
маъмурий-буйруқбозлик, бюрократик тизим ўрнига инсон манфаатларини 
ҳамма нарсадан устун қўювчи, умуминсоний қадриятларга асосланувчи 
янгича 
демократик 
институтларнинг 
тобора 
кенгроқ 
жорий 
этилаётганлигидир. Ўзбекистон халқаро ҳаётда, Бирлашган Миллатлар 
Ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотлар фаолиятида фаол 
иштирок этиб, унинг салмоғи ва мавқеи тобора аҳамиятлироқ бўлиб 
бормоқда. Республикамиз демократик ва дунёвий давлат сифатида инсон 
ҳуқуқлари ҳамда эркинликларини тан олувчи ва кафолатловчи халқаро 
ҳуқуқий ҳужжатларга қўшилаётир. Жумладан, меҳнат ва ижтимоий 
масалаларга оид “Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси“, 1966 йилги 
“Иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқлар тўғрисида”ги Халқаро Пактни 
ва бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси 
томонидан ратификация қилиниши
1
бозор муносабатлари даврида 
фуқароларнинг энг муҳим инсоний ҳуқуқларидан бўлган меҳнат қилиш, 
меҳнатга яраша ҳақ олиш, дам олиш, соғлом меҳнат шароитларида ишлаш 
каби ҳуқуқлари тўла-тўкис руёбга чиқарилиши, ҳуқуқий ҳимояланиши ва 
кафолатланиши учун зарур, халқаро стандартларга мувофиқ келувчи 
қонунчилик базасининг яратилишига ёрдам берди. Ўзбекистон 
Республикаси Конституцияси ўз моҳияти ва мазмуни билан инсон 
ҳуқуқларига доир халқаро ҳужжатларга тўла мос, улардаги умуминсоний 
қадриятлар ва ғояларни ўзига сингдирган ҳужжат бўлди. Ушбу 
Конституция асосида қабул қилинган Қонунлар, жумладан, меҳнат 
соҳасидаги қонунлар шахс ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш, тўла 
рўёбга чиқаришни таъминловчи механизмларни назарда тутади. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 январдаги 
“Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганишни ташкил этиш 
тўғрисида”ги Фармонида ҳаётимизнинг Асосий Қонуни бўлмиш 
Ўзбекистон 
Конституциясининг 
беқиёс 
аҳамияти 
ва 
ўрни 
таъкидланган
2

1
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995, 9-сон. 
2
«Халқ сўзи» газетаси, 2001 йил 5 январ. 


Бозор иқтисодиёти соҳасидаги муносабатлар ривожланаётган даврда 
ижтимоий меҳнат муносабатларини эскича, бюрократик усуллар билан 
тартибга солиш мумкин эмаслиги сабабли ҳуқуқий ислоҳотлар 
натижасида янги, тез ўзгариб бораётган шароитларни ўзида акс 
эттирувчи меҳнат қонун ҳужжатлари юзага кела бошлади ва унда янги 
тамойиллар, янгича қарашлар ифода этилади.
Меҳнат ҳуқуқи 

ҳуқуқ соҳалари орасида етакчи ўрин тутади. Меҳнат 
ҳуқуқи меҳнат бозори фаолияти натижасида юзага келувчи, ёлланма меҳнатни 
қўллаш ва ундан фойдаланишни ташкил этиш оқибатида пайдо бўладиган ижтимоий 
муносабатларни тартибга солади. 
Моддий ва маънавий бойликлар яратиш жараёнидаги ижтимоий муносабатлар 
объектив хусусиятга эга бўлиб, барча шаклда меҳнат фаолиятига тааллуқлидир. 
Бунда биргаликдаги меҳнат фаолияти ижтимоий ишлаб чиқариш жараёнидаги 
кишилар томонидан ишлаб чиқариш қуроллари ва воситаларига таъсир этишга оид 
алоқалар сифатида баҳоланмоғи лозим. Бундай алоқалар ҳар доим ташкилий тусга 
эга, жамоа бўлиб ишлашнинг муайян қоидаларини ўз ичига олади. 
Биргаликдаги 
меҳнат 
иштирокчиларининг 
мавқеига 
кўра, 
биргаликдаги меҳнат мустақил меҳнат (мулкдорнинг меҳнати) ва 
ёлланма меҳнат (мулк эгаси бўлмаганлар меҳнати) каби турларга 
бўлинади. Меҳнат бозорининг мавжуд бўлиши, ёлланма меҳнатдан 
фойдаланиш меҳнатнинг иккинчи тури билан боғлиқ бўлади. 
Кенг миқёсли хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш, хусусий 
мулкчиликнинг ривожланиши, тадбиркорликка кенг йўл очилиши Ўзбекистонда 
меҳнатни ташкил этишда бозор муносабатларига хос шакллар ҳамда 
усулларни қарор топиши ва ривожланишига имкон яратди, меҳнатни 
ташкил этиш ва қўллашга оид ижтимоий муносабатларга янгича 
ёндашувни талаб этди. 
Республикамиз Президенти И. А. Каримов Вазирлар Маҳ-камасида 
сўзлаган нутқида таъкидлаганидек: “Биз янги асрга, янги минг йилликка 
қадам қўйдик. Янги юз йилликни биз учун қандай бўлиши 2001 йилда 
олдимизда турган вазифаларни нечоғлик адо этишимизга боғлиқ. Биз 
жамиятни янгилаш, ислоҳотларни изчил амалга ошириш бўйича аниқ-
равшан ва ҳар томонлама пухта ўйланган дастурга эгамиз”
3


Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish