Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ


Билимингизни текшириб кўринг



Download 1,99 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/103
Sana16.06.2022
Hajmi1,99 Mb.
#678101
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   103
Bog'liq
@iBooks Bot myehnat huquqi

Билимингизни текшириб кўринг 
 
1. Меҳнат ҳуқуқининг субъектлари ҳақида гапириб беринг. 
2. Ходимлар меҳнат ҳуқуқининг субъекти сифатида қандай мақомга эга? 
3. Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Ўзбекистонда қандай тар-
тибда меҳнат ҳуқуқи субъекти бўладилар? 
4. Иш берувчилар (корхона, ташкилотлар) меҳнат ҳуқуқининг субъекти сифатида 
қандай ҳуқуқий мақомга эга эканлигини сўзлаб беринг. 
5. Ходимлар вакиллик органлари меҳнат ҳуқуқи субъекти бўладиларми? 
6. «Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғриси-
да»ги Қонун ҳақида сўзлаб беринг. 
24
Қаранг
: Ўзбекистоннинг янги қонунлари, Т., «Адолат», 1997, 16-сон,


IV боб.
 МЕҲНАТГА ОИД ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАР 
 
1-§. Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар ва уларнинг турлари 
 
Маълумки, моддий ва маънавий бойликлар яратилиш жараёнида ижтимоий 
алоқалар 

муносабатлар 
юзага 
келади 
ҳамда 
бу 
муносабат 
иштирокчиларининг бир-бирларига нисбатан содир этадиган хатти-ҳаракатлари 
муайян қоидалар доирасида бўлиши, ижтимоий тартибга солиниши лозим. 
Меҳнат 
муносабатлари 
қоидалари 
ахлоқий, 
урф-одат, 
жамоат 
ташкилотларининг корпоратив нормалари билан тартибга солинади. Аммо 
меҳнат жараёнидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишнинг энг 
таъсирчан, энг самарали шакли – меҳнатга оид ҳуқуқ нормалари билан тартибга 
солинишидир. Ҳуқуқ нормалари таъсирида меҳнатга оид ижтимоий 
муносабатлар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларга айланади. 
Меҳнат соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларнинг ҳуқуқий бўлмаган 
(маънавий-ахлоқий, 
урф-одат 
қоидаларига 
асосланувчи) 
муносабатлардан фарқли томони шундан иборатки, меҳнат ҳуқуқий 
муносабатлари давлатнинг қонунчилик, мажбурий қоидалар ўрнатиш, 
давлат мажбурловини қўллаш фаолияти билан боғлиқ бўлади. Меҳнатга 
оид ҳуқуқий муносабатларда уч томонлама (ходим – иш берувчи – 
давлат) алоқалар мавжуд бўлади ва шу туфайли ходим билан иш берувчи 
ўртасидаги субъектив ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳар бирининг давлат билан 
ҳуқуқий алоқаларига таянади. Бундай алоқаларнинг мавжудлиги меҳнат 
ҳуқуқий муносабат иштирокчиларига ўзаро муайян ҳаракатларни бажариш 
ҳуқуқинигина бериб қолмасдан, балки маълум ҳулқ-атвор қоидаларига 
амал қилиш, ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини давлатнинг куч ишлатиш – 
мажбурлаш қудратига таянган ҳолда амалга ошириш кафолатини 
беради.
Меҳнат 
соҳасидаги 
ҳуқуқий 
муносабатлар 
ижтимоий 
муносабатларга меҳнат қонун ҳужжатлари билан таъсир кўрсатиш 
натижаси эканлиги ҳисобга олинадиган бўлса, бу муносабат 
иштирокчиси ҳар доим давлат эканлиги, унинг эрки-иродаси мунтазам 
мавжуд бўлиб туриши англанмоғи лозим. Шу билан бирга меҳнатга оид 


ҳуқуқий муносабатларнинг юзага келиши ва мавжуд бўлиши унинг 
томонлари бўлган ходим ва иш берувчининг эрки-хоҳиши билан 
белгиланади. 
Меҳнатга оид ижтимоий муносабатларнинг ҳуқуқ нормалари билан 
тартибга солиниши меҳнат ҳуқуқий муносабат тизимини юзага 
келтиради. Ҳозирги пайтда меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар тизи-
мига қуйидагилар киради: 
1)
меҳнат қилиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлар; 
2)
иш берувчи ва касаба уюшмаси ўртасидаги ташкилий-бошқарув 
муносабатлари; 
3)
ишга жойлаштиришга оид ҳуқуқий муносабатлар; 
4)
касбий тайёрлаш ва малака ошириш билан боғлиқ ҳуқуқий му-
носабатлар; 
5)
меҳнат муҳофазаси ва меҳнат қонунларига риоя қилишни назо-
рат қилиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатлар; 
6)
меҳнат низоларни ҳал этишга оид ҳуқуқий муносабатлар. 
Юқорида барча ҳуқуқий муносабатлар тирик меҳнатни қўллаш 
(фуқаролик ҳуқуқидаги буюмлашган, меҳнат натижаларидан иборат 
бўлган меҳнатдан фарқ қилиб) билан боғлиқлиги туфайли ягона табиат-
даги ҳуқуқий муносабатлар тизимини ташкил этади. 
Меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар орасида меҳнат муносабатлари 
етакчи ва бириктирувчи аҳамиятга эга бўлади. Меҳнат қилишга қара-
тилган ҳуқуқий муносабатлар туфайлигина бошқа меҳнатга оид муно-
сабатлар юзага келиши мумкин. Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар бўлмаса, 
уни ташкилий-бошқарув билан, ишга жойлаштириш билан, малака оши-
риш, касбга ўргатиш билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатларнинг бўлиши 
мумкин эмас. Бошқача қилиб айтганда, меҳнат ҳуқуқий муносабатлар юз 
бермаса, меҳнатга оид барча бошқа муносабатлар ўз мазмуни ва аҳами-
ятини йўқотади. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабат билан боғлиқ бўлган барча бошқа 
ҳуқуқий муносабатларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: 
1)
меҳнат ҳуқуқий муносабат юз бериши олдидан вужудга келувчи 
ҳуқуқий муносабатлар (ишга жойлаштириш, касб ўргатиш, сайлов ёки 
танловда қатнашиш ва бошқалар); 
2)
меҳнат ҳуқуқий муносабатлар билан бирга юз берувчи ва ёнма-
ён амалга ошувчи ҳуқуқий муносабатлар (меҳнатни муҳофаза қилиш, 
меҳнат қонунлари устидан назорат қилиш билан боғлиқ муносабатлар); 
3)
меҳнат ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқувчи (меҳнат шарт-
номасини бекор бўлиши натижасида ходимларни моддий таъминлаш, 


ишга қайта тиклашга қаратилган меҳнат низоларини кўриб чиқиш билан 
боғлиқ бўлган муносабатлар).
Меҳнатни қўллаш соҳасига оид барча ҳуқуқий муносабатларнинг умумий ху-
сусияти – моддий ва маънавий бойликлар бунёд этиш жараёнидаги ижтимоий муно-
сабатларнинг юридик ифодаланиш шакли эканлигида ҳамда давлат ва меҳнат муно-
сабатлари томонлари эрки-иродаси ифодаланишида, меҳнат ҳуқуқи нормалари ҳам-
да томонлари рўёбга чиқишида ўз аксини топади. 
Ижтимоий меҳнат муносабатларини давлат йўли билан, норматив-ҳуқуқий 
актлар воситасида тартибга солиниши меҳнат бозорини шакллантирилиши, риво-
жлантирилиши, меҳнат муносабатларига бозор қоидаларини кенгроқ жорий 
этиш, меҳнатни ташкил этиш ва бошқариш жараёнларида чуқур иқтисодий, 
ҳуқуқий ислоҳотларни амалга ошириш имконини беради, бу ислоҳотларга таш-
килий ва изчиллик тусини беради. 
Ислоҳотлар жараёнининг натижаси сифатида меҳнатни давлат йўли 
билан тартибга солиш фаолиятини тобора такомиллаштирилиб борилаёт-
ганлиги эътиборга сазовордир. Маълумки, мамлакатимиз миқёсида 
меҳнатни бошқариш ва бу соҳадаги давлат сиёсатининг рўёбга чиқарили-
шида махсус ваколатга эга бўлган давлат бошқарув органларининг аҳами-
яти юксакдир. 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 13 февралдаги 
ПФ-7810-сонли «Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижти-
моий муҳофаза қилиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармо-
ни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 75-сонли 
«Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини 
ташкил этиш тўғрисида»ги қарори билан Меҳнат вазирлиги ва аҳолини 
ижтимоий таъминлаш вазирлиги тугатилиб, улар негизида Ўзбекистон 
Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш ва-
зирлиги ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкама-
сининг 2001 йил 6 апрелдаги 162-сонли қарори билан «Ўзбекистон Рес-
публикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 
тўғрисида Низом» тасдиқланди
25

Ушбу Низомнинг 2-бандига кўра: «Ўзбекистон Республикаси 
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги меҳнат, 
аҳолини иш билан таъминлаш, ижтимоий муҳофаза қилиш ва аҳолини 
ижтимоий таъминоти соҳасида давлат бошқарувининг марказий органи 
ҳисобланади. Унинг ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарор-
лари вазирликлар, идоралар, жойлардаги ҳокимият ва бошқарув орган-
лари, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва муассасалар, шунингдек 
фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади». 
25
Қаранг
: Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2001 йил, №7, 36-модда. 


Вазирлик тўғрисидаги Низомнинг 8-бандида унинг асосий вазифа-
лари сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилган: 
Халқнинг моддий фаровонлиги барқарор ўсишини таъминлашга қа-
ратилган ягона ижтимоий сиёсатни шакллантириш ва амалга ошириш, 
иқтисодиётни янада эркинлаштириш шароитида аҳолининг ижтимоий 
муҳофазасини кучайтириш; 
Демографик ривожланиш прогнозларини ишлаб чиқиш ва уларнинг 
амалга оширилишини назорат қилиш, меҳнат бозорини шакллантириш-
га доир фаол сиёсат юритиш ва меҳнатга яроқли аҳолини, айниқса 
ёшларни иш билан таъминлаш, меҳнат ресурслари баланслари асосида 
иш ўринлари барпо этиш ва кадрлар тайёрлашнинг мақсадли дастурла-
рини ишлаб чиқиш; 
Меҳнат муносабатларини тартибга солиш, меҳнатни муҳофаза 
қилиш ва нормаллаштиришнинг шартлари, ташкил этиш тизимларини 
такомиллаштириш юзасидан бозор шароитларига мувофиқ чора-
тадбирларни ишлаб чиқиш кабилар ва бошқалар. 
Ушбу вазифалар билан боғлиқ равишда унга муайян функциялар 
ҳам юклатилган. Низомнинг 9.3-бандига мувофиқ вазирликнинг асосий 
функцияларидан бири бўлиб меҳнат муносабатларини тартибга солиш, 
меҳнатни ташкил этиш, унинг шарт-шароитлари ва муҳофаза қилишни 
такомиллаштиришдан иборат. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 13 
февралдаги 75-сонли қарори билан вазирликнинг ташкилий тузилмаси 
тасдиқланган. 
Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида меҳнатни бошқариш фао-
лияти Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, унинг 
туман (шаҳар)лардаги бўлимлари томонидан амалга оширилади. 
Вилоятларда ва Тошкент шаҳрида меҳнат ва ижтимоий муҳофаза 
масалалари билан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош 
бошқармаси ва унинг тизимига кирувчи органлар шуғулланадилар. 
Туман (шаҳар)ларда вазирлик тасарруфида бўлган меҳнат, аҳолини 
иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилиш бўлимлари, ижти-
моий таъминот бўлимлари фаолият олиб борадилар. Уларнинг фаолият-
лари ваколатли орган томонидан тасдиқланган Низомларга мувофиқ 
тартибга солинади. 
2-§. Ходим ва иш берувчи ўртасидаги бевосита меҳнат
ҳуқуқий муносабатлар 
 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатлар меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлар 
орасида асосий ўрин тутиши юқорида айтиб ўтилди. 


Меҳнат ҳуқуқий муносабат – ижтимоий-меҳнат муносабатларининг 
юридик ифодаси бўлиб, меҳнат бозорида ходим (муайян касб, малака, 
лавозимга оид ишни ички меҳнат тартибига амал қилган ҳолда бажа-
рувчи томон) ҳамда иш берувчи (ходимни иш билан таъминловчи, 
меҳнат шароитларини яратиб берувчи, ходим меҳнатига ҳақ тўловчи 
томон) ўртасида юзага келувчи ижтимоий ҳуқуқий муносабатлардан 
иборат. 
Меҳнат қонунларида назарда тутиб қўйилган субъектив ҳуқуқлар ва 
унга мос келувчи субъектив мажбуриятлар меҳнат ҳуқуқий муносабат 
томонлари ўртасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш имко-
нини беради. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларидан 
бўлиб қуйидагилар саналади: 
а) фуқарони муайян корхона меҳнат жамоаси таркибига қўшиб оли-
ниши ва шу туфайли унинг муайян корхона ходими мақомини олишли-
ги; 
б) ходим муайян касб, малака, лавозимга оид ишни бажариши – бу 
муносабат объекти эканлиги; 
в) томонлар хатти-ҳаракати ички меҳнат тартиби қоидалари билан 
тартибга солинишлиги, бу хусусиятлар меҳнат ҳуқуқий муносабатларни 
бошқа ҳуқуқ соҳасига оид муносабатлардан (фуқаролик) фарқлаш им-
конини беради. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларидан 
бўлиб уларнинг: 
а) шахсий характердалиги; 
б) улар ҳақ тўлашга асосланганлиги; 
в) давомли эканлигида кўзга ташланади. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг шахсий эканлиги, энг аввало, 
меҳнатга оид ҳуқуқлардан фойдаланиш бевосита ходим – якка шахс 
эркига боғлиқлиги, мажбуриятларни қабул қилишлик ҳам фақат ходим-
нигина хоҳишига боғлиқлигида, шунингдек, ишга қабул қилиш, ҳар бир 
ходимни бошқаси билан алмаштириш, фақат иш берувчи хоҳиши билан 
ҳал этилишида кўзга ташланади. Меҳнат муносабатларида жамоа субъ-
ектлар (меҳнат жамоаси, касаба уюшмаси қўмитаси) қатнашишлиги меҳнат 
муносабатлари шахсий хусусиятини инкор этмайди ва ҳар доим меҳнат муно-
сабати икки томонламалигича қолаверади. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ҳақ тўлашга асосланганлиги хусусияти 
унинг тарафлари ҳуқуқ ва мажбуриятлари меҳнат ҳақи тўлашга қаратилган бўлиб, 
бу норма меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг муҳим таркибий элементи ҳисоблана-
ди, бу ҳақда меҳнат шартномаси тузиш пайтида келишиб олинади. Иқтисодий то-
мондан олганда меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг ҳақ тўлаш асосига қурилганлиги, 


иш ҳақи тўланиши, унинг миқдори ёлланма ходимни мулкдор, иш берувчи томони-
дан эксплуатация қилиниш даражасини акс эттиради. 
Меҳнат ҳуқуқий муносабатларнинг давомийлиги, муайян иш 
ҳажмининг бажариб бўлиниши билан барҳам топмаслигидир. Ходим 
маълум ҳажмдаги ишни бажариши учун эмас, балки муайян вазифа, 
касб, лавозимга оид меҳнат функцияларини узоқ вақт давомида бажа-
риш мақсадида ишга киради, қабул қилинади. Ходимнинг ишда бўлмас-
лиги, малака ошириш учун таътилга кетганлиги у билан иш берувчи 
ўртасидаги меҳнат муносабатлари барҳам топишини англатмайди ва 
меҳнат муносабатлари давом этаверади. 

Download 1,99 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   103




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish