бўла олиш ёши одатдагидан бошқача белгиланган. Ёлланма меҳнат
соҳасидаги ишга қабул қилиш ёши императив хусусиятга эга бўлиб, ун-
га риоя қилмаслик қонунбузарлик сифатида баҳоланади.
Меҳнат ҳуқуқи субъекти бўла олиш ёш мезонидан ташқари иродавий
мезонга ҳам эга. Суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган фуқаро
меҳнат ҳуқуқи субъекти бўла олмайди. Муомала лаёқати чекланган шах-
слар давлат хизматига олинмайди. Ақлий лаёқатлари жиддий издан
чиққанлиги сабабли бу тоифадаги шахслар ўз фаолиятларини назорат қила
олишмайди, ўз ҳаракатларига жавоб беролмайди.
Фуқаро меҳнат ҳуқуқий лаёқати мазмуни юқоридагилардан ташқари
унинг саломатлиги аҳволига,
малакасига, билимига, айрим ҳолларда
жинсига ва бошқа ҳолатларга боғлиқ бўлади. Меҳнат ҳуқуқий лаёқати
чегаралари, имкониятлар чегараси давлат томонидан, иш берувчи томо-
нидан белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 37-моддасида ҳар бир
фуқаро ўз жисмоний, аклий, ишчанлик имкониятларидан эркин фойда-
ланиши мумкинлиги, иш тури, жойини эркин танлашга ҳақли эканлиги
белгилаб қўйилган. Фуқаро меҳнат ҳуқуқий лаёқатини чекланишига
фақат қонунларда махсус назарда тутилган ҳоллардагина йўл қўйилади.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 45-моддасида
содир этилган жиноят учун фуқаро муайян ҳуқуқлардан,
яъни маълум
касб, лавозимларда ишлашига суд белгилаган муддат давомида йўл
қўйилмаслиги тарзидаги жиноий жазо назарда тутилган
17
. Фуқаро
меҳнат ҳуқуқлари доимий ва бутунлай чекланиши мумкин эмас ҳамда
доим вақтинчалик, чекланган доирада бўлади.
Меҳнат муносабатлари иштирокчиси бўлган ходимнинг меҳнат
ҳуқуқи субъекти сифатидаги ҳуқуқ-муомала лаёқати мазмуни меҳнат
қонунчилиги билан бир қаторда бошқа ҳуқуқ соҳаларига тааллуқли нор-
маларида ҳам кўзда тутилган. Ходимнинг меҳнат ҳуқуқий мақоми
фуқаронинг юридик мақомининг таркибий қисми бўлиб, ходимнинг юри-
дик мақоми орқали янада тўлароқ намоён бўла боради.
Ходимларнинг меҳнат ҳуқуқий мақоми барча шахслар учун, улар-
нинг миллати, ирқи ва бошқа фарқларидан қатъи
назар айни бир хил-
дадир. Меҳнат қилиш соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларнинг кафо-
латланиши, бу ҳуқуқларни аниқ амалга оширилиши учун шарт-
шароитлар яратилиши фуқаролар меҳнат ҳуқуқий мақомининг таркибий
қисми ҳисобланади.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбеки-
стон ҳудудида меҳнат ҳуқуқий муносабат субъекти бўла олишлари учун
17
Қаранг
: Ўзбекистон Республикасининг Жиноят Кодекси. Т., «Адолат», 1998, 21-бет.
энг муҳим шартлардан бири – уларнинг Ўзбекистонда меҳнат фаолияти
билан шуғуллана олишлари учун белгиланган тартибда рухсат (лицен-
зия) олган бўлишлари лозимлигидир.
«Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг
18
13-
моддасида чет эл фуқароларининг Ўзбекистон Республикасидаги меҳнат
фаолияти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши
мумкинлиги кўрсатилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси-
нинг 1995 йил 19 октябрдаги 408-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбе-
кистон Республикасида хорижий ишчи кучларини жалб қилиш ва улардан
фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низом» ҳам худди шу масалага қара-
тилган
19
. Фуқаролиги йўқ шахслар белгиланган тартибда Ўзбекистон
худудида доимий яшаш учун гувоҳнома олганларидан кейин меҳнат
фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.
Тегишли рухсатнома (лицензия)га эга бўлмаган шахсларни Ўзбеки-
стонда меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари тақиқланади,
бундай
ҳоллар аниқланган тақдирда чет эл фуқароси Ўзбекистондан чиқариб
юборилади. Бундай шахсларнинг лицензиясиз ишга қабул қилган ман-
сабдор шахслар тегишли ҳуқуқий жавобгарликка тортилиши мумкин.
Фуқаролар (жисмоний шахслар) меҳнат ҳуқуқи субъекти сифатида
муайян мажбуриятларни бажаришлари лозимлиги уларнинг меҳнат-
ҳуқуқий мақомининг энг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Бу маж-
буриятлар меҳнат шартномаси ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда
тутилади.
Do'stlaringiz bilan baham: