қолган 1) қадимдан, алмисоқдан қолган, жуда эски, қадимий. Мен болаларни
Қудратилла қори сингари янги усулда ўқитишни билмаганим учун
дақёнусдан қолган усул билан ўқитар эдим. М.Муҳаммаджонов, Турмуш
уринишлари; 2) жуда ҳам эскириб кетган. Гулнор дақёнусдан қолган
кафшини кийиб, чирик паранжига ўралиб, Йўлчи билан жўнади. Ойбек,
Қутлуғ қон (ЎТИЛ, 215-с.) тарзида шарҳ берилади;
б) Анқонинг уруғи ( ёки тухуми) ёки анқога шафе сира топилмайдиган
ёки ғоят кам учрайдиган нарса ҳақида. [Кенжа] ҳар ёққа аланглаб, бошпана
кўзлашга тутинди. Даштда бундай бошпана анқонинг уруғи. Ҳ.Назир, Маёқ
сари. Варианти 283 – саҳифада: анқога жиян (ЎТИЛ, 49-с.);
6) ижтимоий локал компонентли Алифни калтак деёлмаслик (ёки
қорнини) ёрсанг алиф чиқмайди хат-саводи маълумоти йўқ, ҳеч нарса
билмайди. Акам фақирнинг қорнини ёрсанг, алиф чиқмайди-ю, тағин фалону
писмадон деганига куяйми! П.Турсун, Ўқитувчи. (ЎТИЛ, 40-с.); Аммамнинг
бузоғи ҳеч бир ишни эплолмайдиган, лаванг, шуди ҳеч балода йўқ одам
ҳақида (ЎТИЛ, 44-с.); Аравани қуруқ олиб қочмоқ қуруқ, баландпарвоз гап
қилмоқ, беҳуда мақтанмоқ. – Саидғози ака! – деди [Назаров] кинояли
жилмайиб, ҳа деб аравани қуруқ олиб қочаверманг.Сиз билган сиёсатни биз
ҳам биламиз. С.Анорбоев, Оқсой. (ЎТИЛ, 50-с.); Атала махсум бўшашган,
лалайган, ланж одам ҳақида (ЎТИЛ, 61-с.); Қариб қуюлмаган, ачиб
суюлмаган қ.суюлмоқ (ЎТИЛ, 65-с.); Баланд охурдан сув ичган қ.охур
(ЎТИЛ, 75-с.); На дон, на сомон ҳеч нарсага ярамайдиган нарса ёки кимса
ҳақида (ЎТИЛ, 233-с.); Дўпписи яримта иши жойида, чор ишкали бут, ғам-
ташвиши йўқ; Тупроғи енгил бирор жойда ёки бирор вазифада узоқ
туролмайдиган; қўнимсиз. (ЎТИЛ, 247-с.) Бизнинг “сартия” жуда беғам
ҳеч нима бўлмагандай, дўпписи яримта. Ҳалқумигача қарзга ботганини ўзи
сезмай қолади. Ойбек, Қутлуғ қон. (ЎТИЛ, 243-с.) Соясига кўрпача солмоқ
(соясига салом берди) (ЎТИЛ, 72- с.); жуда ҳурмат қилмоқ, ҳурматини
жойига келтирмоқ. – хушомадгўйлик, лаганбардорлик қилмоқ; Мўйчинак
тишламаган турмуш аччиқ-чучугини тотмаган, таржиба кўрмаган; ёш,
гўдак, ғўр (ЎТИЛ, 489-с.); Сиркаси сув кўтармайдиган одам гап кўтара
олмайдиган, таъби нозик одам. Куёви тушмагур мунча сиркаси сув
кўтармайдиган йигит экан, бир оғиз сўз шунчалик ботиб кетибдими.
Ж.Абдуллахонов, Тўйга келинглар (ЎТИЛ, 58-с.);
7) фитоморф локал компонентли: Анжир қилиб юбормоқ с.т. эзиб
пачоқлаб юбормоқ, абжағини чиқармоқ. (ЎТИЛ, 47-с.); Бир қоп ёнғоқ ичида
кири йўқ, хушчақчақ одам ҳақида. Семиз йигит бир қоп ёнғоқ(дай) шалдур-
шулдур, очиққина эди. Ҳ.Назир, Ўтлар туташганда; Жийда қоқмоқ обдан
совқотмоқ, совуқдан дағ-дағ титрамоқ. Кечаси билан жийда қоқиб чиқдим
(ЎТИЛ, 278-с.);
8) зооморф локал компонентли: Думи хуржин ( ёки хуржинда)
нотайин, таги-туги йўқ, чатоқ ёки чала-чулпа. Думи хуржун гап. Думи
хуржун иш. (ЎТИЛ, 238-с.); Илоннинг ёғини ялаган айёр, муғомбир, қув. Кўп
ишни кўрган бу Зуннунов. Илоннинг ёғини ялаган. (ЎТИЛ, 267-с.); Итнинг
кейинги оёғи ҳурматини йўқотган, обрўсизланган одам ҳақида (ЎТИЛ, 376-
с.); Қўй оғзидан чўп олмаган қ.қўй (ЎТИЛ, 534-с.); Пашшадан фил ясамоқ
(ёки пашшадай нарсани) фил қилмоқ арзимас нарсани ошириб юбормоқ,
улғайтириб кўрсатмоқ, ҳаддан ташқари муболаға қилмоқ (ЎТИЛ, 581-с.).
9) “предмет” локал компонентли: Арра қилмоқ дағл. тенг бўлишиб
олмоқ. Ортиқча ... сутдан келган даромад жиноятчилар ўртасида арра
Do'stlaringiz bilan baham: |