Изланувчилар online илмий-амалий


ПОЛИМЕР КОМПОЗИТ ДЕТАЛЛАРИНИ МЕХАНИК ИШЛОВ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

ПОЛИМЕР КОМПОЗИТ ДЕТАЛЛАРИНИ МЕХАНИК ИШЛОВ 
БЕРИШДА ТЕШИКЛАРНИ АНИҚЛИГИНИ, СИФАТИНИ ВА 
ПАРМАЛАШ ЖАРАЁНИНИ УНИМДОРЛИГИНИ ОШИРИШНИНГ 
ПРОГРЕССИВ УСУЛЛАРИНИ 
1
Хусанов Ю.Ю. 
2
Мамасидиқов Б.Э.
1
Фарғона политехника институти, т.ф.ф.д. катта ўқитувчи 
2
Фарғона 
политехника институти магистранти 


55 
Машинасозликда бугунги кунда қўлланиб келинаётган композит 
деталларнинг нотехнологик юзаларига пармада механик ишлов беришнинг 
прогрессив усулларини кўзатиш ва тадқиқ қилиш бизга керакли 
йуналишни танлаш, уни такомиллаштириш ва шу йул билан янада 
самарадор натижага эришиш имконини беради. 
Пармаларнинг ўта динамик чидамли ва берилган йуналишда 
барқарорлигини таъминловчи махсус конструкциясини яратиш ва 
лойиҳалаш, композит деталга ишлов беришда, айниқса парманинг детал 
юзасига кесиб киришида қиринди ажралиши шароитини енгиллаштиради. 
Пармаларнинг қаттиқлигини ва марказлашганлигини қуйидаги усуллар 
билан кўчайтириш лозим: 
а) парманинг ўзаги калинлигини 0,25...0,3 гача кўпайтириш; 
б) энг кичик рухсат этилган кўч билан ишлаш, унинг катталиги ишлов 
берилаётган тешикнинг, кондуктор втулканинг (агар кондуктор втулкаси 
кулланилаётган бўлса) узунлигини ташкил қилади. 
в) қиринди ажралишининг яхши шароитида винтли канавкаларнинг 
эгилиш бурчагини охиригача камайтириш, шу билан бирга кичик қир қ имда 
парманинг кўндаланг кесими майдонини катталаштириш. 
г) 5 мм диаметрдан кам бўлган тешиш ишларида парманинг 
кичрайтирилган ишчи қисмида лентачаларнинг сонини 4 тагача 
кўпайтириш (1 - расм). 
1-расм. Парманинг кичрайтирилган ишчи қисмида лентачалар сонини 4 
тагача кўпайтириш. 
 
Заготовкаларнинг очик тешикларини ёки қийшик юзаларини пармалаш 
жараёнида учи 140° бурчак остида катталаштирилган пармадан фойдаланиш 
керак, ва шуни ёдда тутиш керакки, бунда икки марта пармалаш усули 
қўлланмайди. 
Деталларнинг нотехнологик юзаларига ишлов беришда кесиш 
хатолигини камайтирувчи “марказга интилувчи” кучларни хосил қиладиган, 
шунингдек кесувчи асбобнинг нотехнологик юзасидан чиқиш босқичида 
асбоб ишини ишончлилигини таъминлайдиган конструкцияларни яратиш ва 
амалда қўллаш. 
Деталларга механик ишлов беришда фақат иш унумдорлгини 
оширишнигина мақсад қилиб кўймасдан, сифат кўрсаткичларининг 
ошишига ҳам катта эътибор бериш лозим. Ўтмишда кўп изланишлар спир ал 


56 
пармада тешиш орқали бажарилган тешикларда геометрик хатоликлар юзага 
келиши сабабини ўрганишга бағишланган. Натижада, парманинг кесувчи 
қисмидаги ассиметрия (яъни, асосий кесувчи тишларнинг солиштирма 
аралашуви) тешикнинг ўлчами ва юмалок эмаслигига катта таъсир 
кўрсатиши исботланган. Яна тешикнинг ўқдан силжиб кетиши ишлов 
беришнинг илк дақиқаларида дастгоҳнинг маълум хатолиги сабабли 
парманинг силжиб кетиши билан боғликлиги таъкидланган. 
Парма билан тешилган тешикнинг ички деворлари параллел бўлиши 
кейинги ишлов бериш, развёркалаш ва резьба очиш операцияларининг 
сифатли бўлишига замин яратади. Чўқур тешикларга айникса, тўғри ва текис 
бўлиш жуда муҳим. 
Тешикнинг геометрик хатоликлари турли хил бўлади, унинг тар афлари 
шакли билан фарқ қилади, юмалоклиги хатоликлари эса, чўқурлиги бўйича 
фарқ қилади. 
Статик ҳолатда тешикнинг хакикий диаметри куйидаги факторлар 
билан аниқланиши йулга куйилган: 
а) Парманинг узининг эксцентрицитети; 
б) Ўтувчи шпиндел ва втулканинг эксцентрицитети; 
в) Ишлов берилган юзанинг ғадир - будирлиги. 
Аниқланишича парманинг шпиндел ва втулканинг эксцентр ицитетини 
шундай компенсация қилиш мумкинки, парма ассиметрик йунилган 
бўлишига карамай тизим бир текис ишлайди. Бу ҳолда тешикнинг ўлчами 
хакида аниқ маълумотлар олиш мумкин. 
Яна шуни ҳам аниқланганки, тешик ўлчамининг номинал ўлчамдан 
катталашиб кетиши куйидаги ҳолларда учрайди: 
а) Парма етарли даражада қаттиқ эмаслиги сабабли ўқидан оғганда; 
б) Ишлов берилаётган заготовка етарли даражада махкамалнмаганлиги 
сабабли бир томонга силжиганда; 
Демак, парма билан тешилган тешикнинг аниқлиги парма втулка-
шпиндел тизимининг уришига, ишлов берилаётган заготовканинг 
маҳкамланиш шароитига ва парманинг қанчалик даражада аниқ 
пармаланганлигига боғлик. 
Юқоридагилардан келиб чиккан ҳолда куйидаги хулосага келиш 
мумкин: 
а) Машинасозликда нотехнологик деталларнинг тешиклар ига механик 
ишлов беришнинг талаб қилинган аниқлигини таъминлаш шу тешикка 
берилган механик ишловнинг самарадорлигини ва сифатлилигини 
таъминлаш демакдир. 
б) Деталларнинг нотехнологик юзаларида тешикка механик ишлов 
бериш аниқлигини ошириш. 
Ишлов берилаётган деталнинг юза қисми қаватини бузишга қаратилган 
қўшимча энергия манбаларининг кўлланиши кузда тўтилган изланишлар энг 
истиқболли ҳисобланади. Бу аспектда тешикни пармалаб тешишнинг оддий 
усулида марказлашган пармалар воситасида қўшимча механик энергия 


57 
қўллаш усули кўрилади, бунинг натижасида асосий кесувчи асбоб учининг 
деталга кесиб кириши енгиллашади. Ушбу лойиҳа авторлари тешикларга 
парма билан механик ишлов беришнинг янги усули таклиф қилинади.  
Ушбу лойиҳа авторлари томонидан нотехнологик машина 
деталларининг тешикларига парма билан механик ишлов бериш учун 
кондуктор втулканинг махсус конструкцияси (2-расм) таклиф килинади. 
Бунда кондуктор втулканинг учи тешик ўрнатиладиган юза шаклига эга. 
Парма билан механик ишлов бериладиган полимер заготовканинг юзи 
кондуктор втулкасига жипс ёпишиши керак. Заготовка юзи ва кондуктор 
втулка орасига қиринди тиқилиб колмаслиги учун кондуктор втулка парма 
ўқи буйлаб силжиш имкониятига эга. 
Таклиф килинаётган махсус кондуктор втулка парманинг ўқдан 
оғишини ва қия юзаларга механик ишлов бериш вақтида парма синиши 
эхтимолини камайтиради. 
2-расм. Кондуктор втулканинг 
махсус конструкцияси 
3-расм Нотехнологик юзаларда тез 
эрувчан ва тез қотувчан 
материалларни қўллаган ҳолда сунъий 
равишда технологик юза ҳосил қилиш 
Бу масалани технологик юзаларни тез эрувчан ва тез қотувчан 
материалларни кўллаган ҳолда сунъий равишда ҳосил қилиш билан ечиш 
мумкин. Бу материалларни нотехнологик юзаларнинг керакли жойига 
кўйиш зарур (3-расм). 
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 
1. Хусанов Ю. Ю. Полимер композицион материаллардаги 
нотехнологик тешикларни пармалаш жараёнларининг самарадорлигини 
ошириш. Фарғона-2020 
2. Чигринец, Е.Г. Влияние геометрии инструмента на процессы 
стружкообразования и качество отверстий в слоистых композитах типа
«металл-стеклопластик / Е.Г. Чигринец, И.К. Самсоснов, И.Ю. Семенченко // 


58 
Фундаментальные и прикладные проблемы современной техники: сб. р абот 
лауреатов конкурса молодых ученых им. акад. И.И. Воровича. – Ростов н/Д: 
Изд-во СКНЦ ВШ ЮФУ, 2014. – с. 70-80. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish