Изланувчилар online илмий-амалий


ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КИЧИК ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet157/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА КИЧИК ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ 
ФУНКЦИОНАЛ ОВҚАТЛАНИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДАГИ 
МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ. 
Розиқов М. А. 
Фарғона политехника институти М8-19 “Озиқ овқат ҳавфсизлиги” гуруҳи 
магистранти
 
Болалар овқатланишини тўғри ва функционал ташкил этиш ўсиб 
келаётган авлод саломатлигини сақлашда, уларнинг ақлий ва жисмоний 
ривожланишида ҳамда моддалар алмашинуви жараёнларининг бир текис 
таъминланиб туришида ҳар томонлама муҳим аҳамиятга эга. 
Таълим муассасаларида тарбияланувчи болаларни овқатлантиришни 
тўғри ташкил қилиш жуда муҳим аҳамиятга эга. Озиқ-овқат маҳсулотлари 
таркибидаги организмга зарур озиқ моддалар – оқсиллар, ёғлар, углеводлар 
асосий энергия манбаи бўлиб хизмат қилади. Витаминлар, минерал 
моддалар, сув, органик кислоталар каби бошқа таркибий қисмлар гарчи 
асосий энергия манбаи ҳисобланмаса-да, организмга зарур озиқ 
моддаларнинг қабул қилиниши ва моддалар алмашинувида муайян аҳамиятга 
эгадир. 
Шундай экан бизнинг келажагимиз бўлган ёш авлоднинг ўсиб 
ривожланиб бориши жараёнида овқатланишнинг тўғри ташкил этилиши хар 
бир ота-она ва таълим муассасаларидаги масъул ҳодимларнинг масъулият 
билан ёндошиши зарур бўлган муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади. 
Бугунги кунда барча мтт ларда овқатланишни ташкил этиш бўйича 
асосий масуъллардан бири, овқатланиш фаолиятини ташкил этиш бўйича 
деярли билимга эга бўлмаган ўрта махсус тиббиёт ҳодими яъни тиббиёт 
ҳамширалари томонидан таомномаларнинг шакллантирилиши ушбу 
йўналишда содир бўлаётган салбий оқибатларнинг сабабларидан бири бўлиб 
қолмоқда. Аслида эса бундай вазифаларни овқатлантиришни ташкил этиш 
бўйича инженер-технолог, диетолог каби мутахассислар бажариши лозим. 
Лекин бундай мутахассислар ва шу сохада кадрлар тайёрловчи таълим 
масканлари деярли мавжуд эмас. 
Санитария талабларига мувофиқ айрим таълим ташкилотлари 
ошхоналарининг жиҳозлар билан тўлиқ таъминланмаганлиги, мавжудлари 
эса маънан эскирганлиги, носозлиги, ичимлик сувининг ташиб келтир илиши 
каби ҳолатлар оқибатида ёш болалар ўртасида овқатдан захарланиш 
ҳолатлари келииб чиқмоқда. 


329 
Санитария қоида ва меъёрларида белгиланишича мтт ларда 
тайёрланаётган таомлар таом тайёрлаш технологиясига амал қилинган ҳолда, 
таомнинг рецептурасига асосан тайёрланиши зарур. Лекин ҳозирги пайтда 
кунлик таомномалар шакллантирилиши жараёнида таомнинг ҳужжати яъни 
рецептурасидан умуман фойдаланилмаябти. Бу эса ўз навбатида таомнинг 
сифатига ва унга сарфланадиган маҳсулотларнинг бир меъёрда 
сарфланмаслигига сабаб бўлмоқда. 
Сохада фаолият олиб бораётган ошпазларнинг ўз касбига оид махсус 
маълумотга эга эмаслиги ҳамда уларнинг ойлик маошлари ўта пастлиги 
натижасида уларнинг касбига ва иш фаолиятига бўлган иштиёқи жуда 
пастлигича қолмоқда.
Таълим масканларида тиббиёт ҳамшираси ва бир неча масъул 
ҳодимлардан иборат бўлган бракераж комиссияси тузилади. Бу 
комиссиянинг вазифаси ташкилотга кириб келаётган озиқ-овқат 
маҳсулотларининг ва тайёр таомларнинг сифатига баҳо беришдан иборат. 
Лекин афсуски бугунги кунда бу каби комиссияларнинг фаолияти фақатгина 
қоғозда расмийлаштирилмоқда холос.
Келажак авлодимиз бўлган болажонларимизнинг ҳар томонлама 
ривожланишида соғлом овқатланишнинг аҳамиятини англаган ҳолда нима 
учун бундай ҳолатларга кўз юмишимиз керак? 
Юқоридагиларни инобатга олиб бу каби муаммоларнинг ечими 
сифатида қуйидаги таклифларни киритиш мумкин: 
- олий таълим муассасаларида умумий овқатланиш фаолиятини ташкил 
этиш инженер технологи ва диетолог мутахассисликлари бўйича 
кадрлар тайёрлаш ҳажмини ошириш ҳамда бундай мутахассисларни 
таълим муассасаларига бириктириш; 
- ичимлик 
суви ташиб келтириладиган таълим муассасалари 
ошхоналарига ўрта ва йирик ҳажмдаги сув сиғимларини ўрнатиш; 
- хар бир тайёрланаётган таомларнинг таом рецептурасига асосан 
тайёрланаётганлигига жиддий эътибор қаратиш; 
- таълим ташкилотлари ошхоналарида фаолият олиб бораётган 
ошпазларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича таклифлар кир итиш 
ва уларнинг ўз касбига оид ҳужжат билан фаолият олиб боришларини 
таъминлаш; 
- таълим ташкилотларида ташкил этилган бракераж комиссияси 
фаолиятини қатъийлаштириш. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   153   154   155   156   157   158   159   160   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish