ХОВУЗ ВА КЎЛЛАР УЧУН АЭРАТОРЛАРНИ ТАНЛАШ
1
Мадалиев Э.Ў.,
2
Халимов А.О.
1
Фарғона Политехника институти доценти,
2
Фарғона Политехника
институти магистранти
Ховуз ва кўллар учун аэраторларни танлашни аниқ бир ечими йўқ.
Масалан, кислородга бўлган биологик эхтиёж (КББЭ) йил давомида кескин
ўзгаради ва аниқ хисоб-китоб қилиш қийин бўлган параметрларга боғлиқдир.
Қиш ва ёздаги КББЭ 10 баробар фарқ қилиши мумкин. Энг содда, лекин
тахминий хисоб КББЭ ни аниқлашга асосланган. Бундай катталик
гидрокимёвий тадқиқотларда аниқланиб, сувнинг сифатини аниқлашда кенг
қўлланилади. Ушбу кўрсаткичнинг мохияти 1 метр куб сувнинг 5 кун
давомида истеъмол қилаётган кислород миқдорини стандарт шароитда
аниқлашдир. Масалан, КББЭ5=5 мг О
2
/л катталик, 1 литр сув 5 кунда 5 мг
кислородни истеъмол қилишини, 1 м
3
сув эса – 5 грамм кислородни истеъмол
қилишини билдиради.
Айтайлик, ховузнинг юзаси 1 гектар (10000м
3
)ва чуқурлиги 2 м бўлсин.
Бундай ҳовузда 20000м
3
сув бўлиб, у 5 кунда 20000м
3
х5 г/м
3
=100000 г.
кислород истеъмол қилади. Бир суткада 100000г:5=20000г ёки бир соатда 833
грамм (20000г:24 соат=833 г/соат). Бу катталик тахминан қуввати 1,1 кВт
бўлган Поток-Универсал-аэраторининг кислородни сувга тўйинтиришига
тенгдир. Лекин сувнинг кислородга эҳтиёжидан ташқари ховузнинг туби ва
қирғоқлари ҳам кислородни истеъмол қилади. Агар лойқа қалинлиги катта
бўлса, у ҳолда кўл туби ва қирғоқларидаги кислород истеъмоли сувнинг
ўзиникидан анча кўп бўлади. Бундай шароитда кислород истеъмолини
аниқлаш учун махсус қурилмаларда мураккаб тажрибалар ўтказилади.
Хисоб-китобларни соддалаштириш учун биз қуйидагидек тузатишлар
киритишни таклиф қиламиз: агар лойқа чўкиндиларнинг қалинлиги катта
бўлмаса, ховуз янги бўлса, кислородга бўлган эхтиёжни 10% га ошириш,
лойқа қалинлиги катта, ховуз 3-5 йил давомида ишлатилаётган бўлса,
кислородга бўлган эҳтиёжни 30% га ортириш керак. Ховуз эски, чиқиндилар
кўп бўлса, тузатиш 30-60% га тенг бўлиши керак. Агар ховузда
ботқоқлашишнинг белгилари (сувдан сассиқ газлар хиди келса, сув кўкар иб
кетса, балиқни таъми ёмон бўлса) яққол намоён бўлса, у холда ҚББЭ5 ни 2 -3
марта ошириш лозим. Ховуз учун аэратор танлашдаги учинчи фактор бу
ховуздаги баликлар сонидир. Бу катталикни хисоблаш унчалик қийин эмас. 1
кг балиқ ёзда 1 соатда 150 мг кислородни (ёки 150 г кислородни 1 тонна
балиқ) истеъмол қилади деб олиш мумкин. Демак ховузда 2 тонна балиқ
бўлса, у тахминан 150 г/м· 2 т=300г кислород сарфланади.
Олинган натижаларни йиғиндисини хисоблаб, ховуз учун зарур бўлган
кислород миқдорини тахминий қийматини аниқлаймиз. Тахминий
дейишимизга сабаб, биз хисоблашда фотосинтез натижасида хосил бўлаётган
кислородни, хаводан берилаётган кислородни, ховузга тушаётган ва
чиқаётган сув орқали кислород берилишини, балиқ турлари бўйича
307
кислородга бўлган эхтиёжни хисобга олмадик. Шундай бўлса ҳам,
юқоридаги ҳисоб-китоблар мақбул натижаларни бериб, ховуз учун
аэраторларни танлашда катта хатоликларга йўл қўймаслик имконини беради.
Юқоридаги ҳисоб-китоблар асосида аэраторнинг қувватини аниқлаш
мумкин. Инжекцион турдаги аэраторлар 1 кВт· соатда тахминан 800 -1000 г
кислород узатади. Бизнинг хол учун ховузнинг кислородга умумий эхтиёжи
тахминан 1 соатда 1400 г ни ташкил этади. 1400 г ни 800 г га бўлсак қувват
1,75 кВт· соат бўлиши кераклиги келиб чиқади. 10-12% қувват захирасини
хисобга олсак, бундай қувватли аэратор сифатида 1 та Поток-Универ сал2,2
ни ёки қуввати 1,1 кВт бўлган шу русумдаги 2 та аэраторни танлаш мумкин.
Аэраторни танлашда эътиборга олинадиган қўшимча факторлар:
1. Ховузнинг шакли.
Узун ховузларда ховузнинг барча юзасини қамраб олиш учун бир нечта
аэратордан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Бундай холда қарама-қарши
томонга сувни сочадиган 2 двигателли “Поток-Тандем” аэраторидан
фойдаланиш мумкин.
2. Ховуздан фойдаланишдан мақсад, балиқчилик хўжалиги тури.
Масалан, форель, осетр, карп каби балиқларни етиштиришда аэратор
қуввати хисобланган қувватдан 60-70% юқори бўлиши керак.
Аэратордан фойдаланиш даври.
Агар аэратор фақат қишда ишласа, унинг қуввати ёзникига қараганда
паст бўлиши мумкин.
3. Қирғоқларнинг ювилиб кетиш эхтимоли.
Агар қирғоқлар осон ювилиб кетса, у холда “Звезда” русумли
аэратордан фойдаланиш мумкин. Бундай аэраторда сув 8 йўналишда
узатилади.
Юқорида келтирилган фикр-мулохазалар орқали аэр аторни қувватини
аниқлаш учун қуйидаги формулаларни тавсия этиш мумкин:
Бу ерда
S-ховузнинг юзаси, гектар;
10000-Гектарни квадрат метрга қайта хисоблаш коэффициенти;
h-Ховузнинг ўртача чуқурлиги метр;
B- КББЭ5 5 кун мобайнида кислородга бўлган эҳтиёж г/м
3
ёки мг/л;
К
1
- Ховузнинг лойқаланиш даражаси эътиборга олувчи коэффициент,
К
1
=1,1-3 ;
F - Ховуздаги балиқлар миқдори, тонна;
150
- Балиқлар томонидан кислородни истеъмоли 1г О
2
/тонна ;
Q - Аэраторнинг унумдорлиги, 1 кВт соатдаги граммлардаги кислород
миқдори.
Совуқликка мослашган балиқлар учун Q=300 г/кВт соат, иссиқликка
мослашган балиқлар учун Q=800 г/кВт соат;
308
5 - КББЭ5ни аниқлашдаги кунлар сони;
24-кислородни 1 соатдаги сарфини аниқлаш учун суткадаги соатлар
сони;
-аэраторнинг зарур бўлган қуввати, кВт.
Юқоридаги ифодани соддалаштириб қуйидагини хосил қиламиз:
Формулани қўлланилишини кўриб чиқайлик.
Айтайлик, юзаси 0,5 гектар, чуқурлиги 2 метр бўлган кучли лойқаланган
ховузда 0,5 тонна карп етиштирилмоқда.
Сув тахлили КББЭ5-7 мг 0
2
г/м эканлигини кўрсатди.
Олинган катталикларни юқоридаги формулага қўйиб, аэраторни
қувватини хисоблаймиз:
Бундай холда Поток-Универсал 1,5 русумли аэраторни танлаш мумкин.
Бошқа бир холни кўриб чиқамиз. Айтайлик, бизда янги, тоза ховузда 800 кг
форель етиштирилмоқда. Ховузнинг юзаси 2 гектар, чуқурлиги 2,8 м, КББЭ5
1,2 мг/л га тенг
Ховуз учун зарур бўлган аэратор қувватини аниқлаб, шунга мос аэр атор
турини танлаймиз. Шуни эътиборга олиш лозимки, қуввати катта бўлган 1 та
аэратордан, қуввати пастроқ бўлган 2 та аэраторни танлаш мақсадга
мувофиқдир. Шунинг учун биз қуввати 1,1 кВт ва қуввати 1,5 кВт бўлган
Поток-Универсал1,1 ва Поток-Универсал 1,5 аэраторни танлаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар
1.Данилов, Ю.М. Аэрация воды рыбохозяйственных водоемов.
2.Гаврина, Е.В. Разработка и исследование высокоэффективных
конструкций аэраторов пневматического типа для биологической очистке
сточных вод
3.www.salmo.ru интернет сайти.
309
Do'stlaringiz bilan baham: |