ФОСФОРИТНИ H
2
SO
4
ЁРДАМИДА ЭКСТРАКЦИЯЛАШ УСУЛИ
БИЛАН ФОСФАТ КИСЛОТА ОЛИШ ШАРОИТИНИ ЎРГАНИШ.
1
М.Ё. Тожимаматова,
2
Д.М. Қосимов
1
Фарғона политехника институти, катта ўқитувчи,
2
Фарғона политехника
институти, М7-19 гурухи магистранти
Ўзбекистоннинг ҳозирги ривожланиш босқичида аҳолини кўп қисми
томонидан турли хил қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашга
катта эътибор берилмоқда. Қишлоқ хўжалигидаги фосфорли ўғитлар
танқислиги муаммосини ҳал этиш ҳозирги куннинг асосий вазифалари
қаторига киради.
Фосфор бирикмаларини олиш учун ишлатиладиган хом ашё бу табиий
фосфатли рудалар апатит (апатит сўзи грекча apate сўзидан олинган бўлиб
ёлғон, алданиш маъноларини англатади. Чунки илгар и у минер а лни бошқа
минераллардан фарқ қилиш қийин бўлган, киши алданган ва апатит номини
олишга сабаб бўлган), ва фосфоритлардир. Апатитли рудалар магматик
жинслардир. Кенг тарқалган апатитларга фторапатит 3Ca
3
(PO
4
)
2
*CaF ёки
бошқача ёзганда Ca
10
(PO
4
)
6
F
2
(кўпинча қисқартириб Ca
5
(PO
4
)
3
F шаклида
ёзилади), хлорапатит Ca
10
(PO
4
)
6
C
l2
, гидрокслататитлар Ca
10
(PO
4
)
6
(OH)
2
лар
киради.[1]
Фосфоритлар денгиз сувларидан кальций фосфатнинг чикишидан ҳосил
булган чикинди жинслардир. Улар кенг таркалган ва дунёдаги барча
фосфатли рудаларнинг асосий кисми фосфоритлардир. Апатитли р удалар
эса Дуне запасининг карийиб 6% ини ташкил этади. Фосфоритлар таркибида
фторапатит минералларидан (Ca
5
(PO
4
)
3
F ) ташкари қўшимчалар кварц
минераллари - SiO
2
, кальцит- СаСО
3
, доломит – СаСО
3
, МgCO
3
ҳамда
темир ва алюминий оксидлари ва бошқаларни саклайди [1].
Бизга маълумки , фосфат кислота термик усулда ёки фосфатларни
сульфат кислотаси ёрдамида тўлиқ парчаланиши натижасида ҳосил бўлади.
290
Фосфоритни сульфат кислотаси таъсирида тўлиқ парчаланишини қуйидаги
реакция тенгламасида кўрсатилган:
Ca
5
F(PO
4
)
3
+5H
2
SO
4
= 5CaSO
4
+ 3H
3
PO
4
+HF
Бунда хом ашё таркибига кирувчи бошқа минерал хом ашёлар
парчаланади. Амалиётда фосфатларни парчалаш учун сульфат кислота
H
2
SO
4
га фосфат кислота H
3
PO
4
(суюлтирилган эритмаси) қўшилади [2].
Фосфат кислотаси ҳосил бўлиши билан борадиган фосфатни
парчаланиш жараёнини ҳажми 1-2 л бўлган стаканда олиб борилади,
аралаштиргич ўрнатилади. Керакли хароратгача қиздириш учун стаканни сув
ҳаммоми ёки электроплиткага қўйилади. Ар алаштиргич ишга туширилади ва
маълум вақт аралаштирилади. Жараён сўнгида олинган пульпа
фильтрланади.Чинни ҳавончага 100-200 грамм фосфат солинади. Сўнг
алоҳида стаканларда H
2
SO
4
(75% ли) ва суюлтириш эритмаси тайёрланади.
Суюлтириш эритмасини керакли микдорини ўлчов цилиндри ёр дамида
ўлчаб оламиз ва аралаштиргичли стаканга қуямиз. Аралаштиргич ишга
туширилади ва плитка ёқилади. Стаканга хароратни назорат қилиб туриш
учун термометр ўрнатилади.
Харорат 50°С га етганда ўлчаб олинган фосфат солинади. Сўнг секинлик
билан H
2
SO
4
эритмаси қуйилади. Ҳосил бўлган пульпани 75-80°С да
аралаштиришни давом эттирамиз. Фосфатни парчаланиш жараёнини 2-4 соат
олиб борилади. Жараён тугагандан сўнг пульпани фильтрланади. Чўкмани
сув билан ювилади ва фильтратга қўшилиб ўлчов колбага қуйилади. Ўлчов
колбасида эритма 250 мл га етказилиб, 25мл эритма ўлчанади ва 0,1Н ли
NaOH эритмаси ёрдамида титрланади.
Фойдаланилган адабиётлар
1.
Н.Ш.Каттаев,
М.Мухаммадиев,
Х.Мирзохидов “Кимёвий
технология”. Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик./; Ўз.Р олий ва
ўрта-махсус таълим вазирлиги.- Тошкент: Янгийўл полиграф сервис, 2008.-
420 б.
2. Мухленов И.П., Горштейн А.Е., Тумаркина Е.С. и др. Основы
химической технологии. Под. Ред. И.П. Мухленова. М. 4-е изд Высщая
школа, 1991.
291
Do'stlaringiz bilan baham: |