Изланувчилар online илмий-амалий



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

 
 
 
БАРАБАНЛИ ҚУРИТКИЧНИНГ КОНСТРУКЦИЯСИНИ 
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ. 
Т.ф.д. проф.Тожиев. Р.Ж., ассистент Абдуқодиров Н.Ш., талаба Ўринбоев 
Б. 27-18 ТМЖ талабаси 
Фарғона политехника институти. 
 
Республикамиздаги барча сохалар каби кимё ва қурилиш материаллари
ишлаб чиқариш сохалари хам жадаллик билан ривожланмоқда. Жумладан,
“KVARTS” АЖ да қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилган. Ишлаб 
чиқариш жараёнлари замон талаблари асосида олиб борилишига қарамай 
айрим технологик чизиқлардаги камчиликлар махсулотнинг сифат 
кўрсатгичига салбий таъсир кўрсатмода. Мисол учун қуритиш барабанини 
олайлик. Қуритиш барабани корхонанинг асосий қурилмаларидан бири 
хисобланиб, у хом-ашёни 0,5% гача қуритиш вазифасини бажаради. Лекин 
бугунги кунга келиб ушбу қурилма ўзининг техник хужжатларида 
белгиланган кўрсаткичлар (регламенти) асосида ишламаяпти. Етакловчи 
(шестерния) ва етакланувчи (тож ғилдирак) ғилдираклари ишлаш пайтида 
тегишли мой ёки суюқликдан фойдаланилмай, Нефтни қайта ишлашдаги 
қуйи фракцияларидан бири бўлган “Салидол” мойидан фойдаланилади. 
Салидол мойини майда қум абразив заррачаларни ўзида ушлаш хусусияти 
юқори. Тишли ғилдираклар илашиш натижасида Салидол мойи таркибидаги 
абразив заррачалар ғилдирак тишларини емирилишини тезлаштиради. 
Энергия сарфи ортади. Натижада хом-ашё 0,5% гача қуритиш учун вақт 
сарфи ортмоқда, юритмасининг носозлиги туфайли жорий таьмирлаш 
муддати 6 ойдан 1,5 ойгача қисқариб кетган бу эса қурилмани узликсиз 
ишлашга имкон бермаяпти. Бундан кўриниб турибдики, бу камчиликлар ва 
носозликлар корхонанинг иш унумдорлигининг пасайишига, энергия 
сарфини ортишига сезиларли даражада салбий таьсирини кўрсатмоқда. 
Қурилмадаги куракчаларини (насадка) геометрик жойлашувини таҳлил 
қилиш. Хом ашё ва иссиқлик агентини учрашиш (контакт) юзасини ошириш. 


97 
“KVARTS” АЖ даги қуритувчи барабанида қуритилаётган хом ашё 
билан иссиқлик агентини контакт юзасини ошириш. Бунинг учун барабан 
ичига жойлаштирилган куракчаларини (насадка) геометрик жойлашувини 
оптимал жойлаштириш. Насадкалар нам материални бир текисда тар қатади 
ва уни иссиқлик элткич билан учрашишини таьминлайди. Насадка тури 
материал хоссаларига қараб танланади. Йирик бўлакли ва ёпишиб қолишга 
мойил материалларни қуритиш учун кўтарувчи куракчали насадкаларни 
қўллаш мақсадга мувофиқМайда, сочилувчан материалларни қуритиш учун 
эса, тақсимловчи насадкалар қўлланилади. Майин дисперс, кукунсимон, 
чангийдиган материаллар эса ағдарувчи насадкали қурилмада қуритилади. 
Иссиқлик элткич ва материал параллел ва қарама-қарши йўналишда 
ҳаракатланиши мумкин. Параллел йўналишли қуриткичларда материал ўта 
қизиб кетиш олдини олиш мумкин, чунки иссиқлик элткич юқор и намликка 
эга материал билан ўзаро таъсирда бўлади. Қуритилаётган материал 
таркибидаги кукунсимон фракция учиб кетмаслиги учун вентилятор 
ҳайдаётган иссиқлик элткич тезлиги 2...3 м/с дан ошмаслиги керак.

Қуритиш барабанининг кинематик схемаси ва А-А кесим. 




98 
Юқорида келтирилган кинематик схемада 2.2х14 м ўлчамли диспер с 
материалларни қуритиш барабанининг янги тежамкор конструкцияси 
кўрсатилган. Унда барабан узунлиги бўйлаб диаметри d=1 м ва қалинлиги 2 
мм бўлган Ст40 пўлатдан тайёрланган сетка ўрнатилган. Барабан ва сетка 
диаметр марказлари О нуқтада устма уст туширилиб барабан танасига бир 
хил оралиқда тўрт тарафдан маҳкамланади. Сетка тешиклар и корхонанинг 
талабига биноан максимум “n” мм.гача танланади. Қурилманинг афзаллиги 
хом ашё таркибидаги турли хил жинсларни саралайди, куракчаларини 
(насадка) синишини емирилишини олдини олади. Хом ашё ва иссиқлик 
агенти билан контакт юзаси ортади. Натижада қуритиш жараёни тезлашиб, 
вақт ва энергия сарфи камаяди. 
Адабиётлар 
1. Муштаев В.И., Ульянов В.М. Сушка дисперсных материалов. М.: 
ОНТИ, 1973.
2. Лыков М.В. Сушка в химической промышленности. М.: Химия, 1970.

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish