66
3. Гришин Д.К., Эммиль М.В. Исследование переходных процессов
дизель – генератора, оснащённого системой отключения циклов // Вестник
РУДН. Серия "Инженерные исследования". 2004. №1(8). С. 34-37.
4. Динамический режим холостого хода двигателей мобильных машин:
практическая реализация и результаты исследований //А.В. Николаенко [и
др.]. Сборник научных трудов научно-технической конфер енции. СПбГАУ.
Санкт – Петербург. 2002. С. 58-61.
5. Патрахальцев Н.Н. Неустановившиеся режимы работы двигателей
внутреннего сгорания: Монография. Москва. РУДН. 2009. 380 с., ил.
АВТОМОБИЛ ЁНИЛҒИ САРФИНИ МЕЪЁРЛАШДА АХБОРОТ
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
асс. А.А. Исмадиёров, асс. Ж.А. Ахунов
ФарПИ, Фарғона шахар
Бугунги кунда давлатимиз томонидан босқичма-босқич миллий энергия
ресурсларини
асраб-авайлаш, энергия ва ишлаб чиқариш салоҳиятидан
самарали фойдаланишни таъминлайдиган умумий ҳуқуқий база яратилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 26 май, ПҚ-3012-
сон «2017 - 2021 йилларда қайта тикланувчи энергетикани янада
ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия
самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида»ги қарор
бунга мисол бўла олади [1; 2].
Бугунги куда Ўзбекистондаги
автомобиль парки турли янги
автоуловлар - автобуслар, юк машиналари,
автомобиллар, махсус ва
ихтисослаштирилган автомобиллар билан кенгайтирилмоқда. Республикада
фойдаланишдаги кўплаб замонавий автомобиль моделлар, хусусан, ўзимизда
ишлаб чиқарилаётган автомобиллар учун базис меъёрларнинг йўқлиги
ёнилғи сарфи объективлигини бузилишига олиб келади, жумладан операцион
ҳисоб-китоб ва ёнилғи сарфини статистикасини амалга оширишга имкон
бермайди, ўзаро ҳисоб-китоб тизимини ёмонлаштиради, шу
билан бирга
транспорт воситалари ва ёнилғи-энергетика ресурсларининг самарадорлигига
салбий таъсир кўрсатади.
Шаҳарларда автомобиллар сони ошиб бориши, ҳаракат миқдорининг
ошиш темпи, шаҳарлардаги автомобиллар ўртача тезлигининг фар қланиши
бу йўналишда тадқиқотларнинг давом этиши зарурлигини аниқлайди.
Жумладан, конкрет шаҳар шароити учун ўзининг меъёрланган ҳаракат
цилидан фойдаланиб у ёрдамида айнан шу шароит учун ёнилғи сарфини
аниқлаш долзарб ҳисобланади.
Шу муносабат билан автотранспорт воситалари учун ёқилғи сар фини
илмий асосланган ҳолда аниқлаш услубини ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.
Унинг ечими Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган автотранспорт воситалари
учун ёнилғи сарфи базис меъёрларини аниқлашнинг илмий-услубий
асосларини яратишга боғлиқ.
67
Натижа энергия ресурсларини тежаш, ички транспорт воситаларининг
конструктив салоҳияти ва рақобатбардошлигини ошириш,
миллий
автотранспорт корхоналарида иш самарадорлигини оширишга ёрдам беради.
Ҳозирги кунда ахборот теҳналогиялари кундан кун ривожланиб
бораётгани бизга сир емас. Шунга кўра автомобилларни ёнилғи сарфини
аниқдашда хам турли ахборо техналлгияларидан фойдаланилмоқда. Мисол
учун GPS тизими, wialon дастури ва телтоника, расходомир қурилмаларидан
фойдаланилган ҳолда ёнилғи сарфи аниқланмоқда.
GPS назорат тизими ёнилғи қуйиш шаҳобчаларида ёнилғини кам
қуйиш ҳолати ва ҳайдовчи қуйган ёнилғининг миқдорини назорат қилиш,
шунингдек, интенсив сарф миқдорини литрларда кўрсатиш
катта
имкониятларни тақдим этади, бундан ташқари, ёнилғини қуйиб олиш ҳамда
ўғирлаш ҳолатларида шу ҳақда сигнал ахборотини узатади.
GPS автотранспортни мониторинг қилиш ва бошқариш тизимини
жорий
этиш
корхоналарга
бизнес
жараёнларни
қисқартириш,
мутахассисларнинг ўз ишига совуққонлик билан муносабатда бўлиши,
ёнилғи ва юк ўғирлиги каби салбий ҳолатлар, шунингдек,
транспорт
воситасидан бошқа мақсадда фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш
имконини беради.
GPS автотранспортни мониторинг қилиш ва бошқариш тизими
Бундай усуллар ҳозирги кунда автокорхоналар ва таштилотларда кенг
қўлланилмоқда. Бу усул автомобилнинг ёнилғи сарфини кўрсатиб беради
ҳолос, ёнилғи сарф меъёрини аниқлаб бермайди.
Тадқиқот доирасида қуйидаги масалалар белгиланди:
−
автомобиллар ёнилғи сарфининг базис меъёрини аниқлаш
дастурини ишлаб чиқиш
−
автомобиллар ёнилғи сарфининг базис меъёрини аниқлаш
компьютер дастурининг ишончлилигини баҳолаш;
Дастурнинг афзаллиги – йўл синов тадқиқотларининг мураккабликлари
ва унда сарф бўладиган вақт ҳамда молиявий ҳаражатлар бартараф этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: