Изланувчилар online илмий-амалий


ОЛИЙ ТЕХНИК ТАЪЛИМДА ЎҚИТУВЧИ ОМИЛИНИНГ ТАЪЛИМ



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

ОЛИЙ ТЕХНИК ТАЪЛИМДА ЎҚИТУВЧИ ОМИЛИНИНГ ТАЪЛИМ 
ОЛУВЧИЛАР БИЛИМ СИФАТИГА ТАЪСИРИ 
Х.М.Садуллаев, талаба М.З.Сиддиқов 
Фарғона политехника институти
Таълим сифатини ошириш ҳамма вақт энг долзарб масалалардан бўлиб 
қолган, ҳозир ҳам шундай ва бундан кейин ҳам у ўз аҳамиятини йўқотмайди. 
Талаба учун олий таълим даргоҳи билим олиш йўлидаги “кўз очиб 
кўрган” даргоҳ эмас. Шу сабабли 1 - курсдан бошлаб талабаларга дарс 
берадиган профессор – ўқитувчилар ушбу баён этилган ҳолатларни 
эътиборга олишлари, ўз фаолиятларини шунга мувофиқ ташкил этишлари 
фойдадан холи эмас. 
Умумкасбий, техник ва ихтисослик фанларидан дарс берувчи профессор 
– ўқитувчилар фаолияти билан талабаларнинг билим олишдаги фаоллиги – 
таълим сифати орасида қуйидаги ҳолатлар кўзга ташланади : 
➢ 
Ўқитувчи – ҳозирги кунда ҳам “ўқитувчи”лигича қолмоқда. Яъни, у 
ўз фанини яхши билади, аудиторияда тўлиқ ҳукмронлик унинг қўлида, 
талабанинг ҳар қандай эркинлиги, ҳатто ноўрин саволи ҳам уни 
мувозанатдан чиқаради. Берилган вақт давомида фақат у “ўқитади”, 
“ўргатади” ва бу усулни энг тўғри ўқитиш усули деб ҳисоблайди. 
➢ 
Ўқитишнинг техник воситаларидан фойдаланишда меъёрни 
билмаслик, ижодкор – интерфаол ва жонли педагогик технология 
усулларидан самарали фойдалана олмаслик оқибатида талабалар учун 
билим манбаи асосан экрандаги “слайдлар” бўлиб қолаётганлиги 
талабаларнинг билим олишдаги фаоллигига салбий таъсир кўрсатмоқда.
➢ 
Амалдаги ўқув режаларда талабалар мустақил таълими соатлари 
фанга ажратилган умумий соатнинг 40 ёки 50 % ини ташкил 
этаётганлиги, мустақил иш топшириқларини бажаришда талабалар учун 
профессор – ўқитувчи томонидан кўрсатиладиган ёрдам, маслаҳат каби 
фаолият турларига меъёрлар асосида вақт ажратилмаганлиги оқибатида 
ҳисоб – графика ишларини бажариш, айрим мавзуларни ёки унинг 
бўлимларини мустақил ўрганишда табиий муаммолар юзага келган.
➢ 
Айрим профессор – ўқитувчиларнинг кийиниши, муомала маданияти 
ва ташқи кўринишига яхши эътибор бермаслиги, сўзлашувда “Сиз”дан 
кўра кўпроқ “Сен” дан фойдаланадиган, кибр – ҳаволи, талабалар билан 
муомалада меҳрибонлик, мулойимлик, камтаринлик, ғамхўрлик 
сифатлари кам намоён бўладиган тоифалари ҳам мавжуд.
➢ 
Энг хатарли ҳолатлардан бири – айрим профессор – ўқитувчилар 
барча салбий ҳолатларда (талабаларнинг ўқув машғулотларига 
қатнашиши – давоматининг пастлиги, кийиниши ва муомала одоби, 
фандан билимининг саёзлиги, берилган топшириқларни белгиланган 
муддатларда бажармаслиги ва ш. ў.) фақат талабаларни айблашга 
уриниб, дарсга кеч қолиб келган талабаларнинг аудиторияга кир ишини 


507 
ман этиши, фанни яхши ўзлаштира олмаётган талабалар устидан кулиш, 
шахсиятига тегиш каби педагогикага мутлақо ёт бўлган усулларнинг 
ҳамон қўлланиб келаётганлигидир. 
“Қуш уясида кўрганини қилади” деган ҳикматли мақолнинг нақадар 
чуқурлигини ўйлаган педагог юқоридаги ҳолатлардан ўзини эхтиёт қилиши 
лозим бўлади. 
Олий техник таълим сифатини яхшилаш учун бугунги кунда 
талабаларни ўқитиш, ҳар томонлама етук, баркамол мутахассис этиб 
тайёрлаш вазифасини ўз зиммасига олган профессор – ўқитувчи :
➢ 
аввало – ўз талабаларини севиши, уларга меҳрибон мураббий 
бўлиши, улар билан дўстона муносабат ўрнатиши;
➢ 
ўзининг кийиниши, юриш – туриши, одоби, маданияти, маънавияти, 
ҳулқ – атвори, аҳлоқи, муомаласи билан шогирдларига намуна, ўрнак 
бўлишга интилиши; 
➢ 
ўқув машғулотларини талабаларнинг базавий билимларини эътиборга 
олган ҳолда қизиқарли, ташқи мулоқат тарзида ташкил этишга ҳаракат 
қилиши, бунда талабаларнинг фаоллигини оширишга шароит яратиб 
беришга уриниши, ўқитишнинг техник воситаларидан, тарқатма 
материаллардан меъёрида, самарали фойдаланиши; 
➢ 
бутун машғулот давомида ажратилган вақтни мақсадли тақсимлаб 
олиш, ўқитишнинг техник воситаларидан ўз вақтида оқилона 
фойдаланиш, олдиндан тайёрланган таълим технологияси бўйича 
маъруза матни ва слайдлардан мавзу бўйича умумий тушунча 
берилгандан сўнг фойдаланиш; 
➢ 
талабалар мустақил ишини оқилона ташкил этиши, топшириқларни 
талаба вақт бюджетини ҳисобга олган ҳолда режалаштириши ва ҳисоб – 
графика ишларини бажариш услубиёти ва қўлланмаларини 
такомиллаштиришга ҳаракат қилиши; 
➢ 
ҳар бир ўқув машғулоти давомида талабаларни ватанпарварлик, 
ҳалоллик, самимийлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қар атиши, 
юқоридаги тушунчалар мазмунини ўқув материалига сингдириб 
юбориши лозим. 
Ҳулоса қилиб айтганда профессор – ўқитувчилардан талабаларни дарсга 
қўймаслик ёки дарсдан чиқариб юбориш, уларни беҳурмат қилиш, ўртоқлари 
олдида устидан кулиш каби амалиётдан воз кечиши, ўз шогирдларининг 
меҳру – муҳаббатини қозониши, уларнинг ҳақиқий ҳур матига, эҳтир омига 
сазовор бўлишга, бошқача айтганда ҳақиқий устози мақомига кўтарилишга 
эришиши талаб этилади. 
Адабиётлар 
1. Садуллаев Х.М. ва б. Талабаларнинг билим олишдаги фаоллигини 
ошириш тажрибаси. Кимёвий ишлаб чиқаришларнинг замонавий машина ва 
аппаратлари I Республика илмий – техника анжумани. 2006 йил. 


508 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish