Изланувчилар online илмий-амалий


Расм 1. Натрий силикатини ортиқча сарфланишида



Download 8,11 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/275
Sana24.02.2022
Hajmi8,11 Mb.
#239485
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   275
Bog'liq
Anjuman 16-17 30.11.2020

 
Расм 1. Натрий силикатини ортиқча сарфланишида 
нейтрализациядан махсар ёғини чиқишини ўзгариши (чизиқ 1) ва
NаОH (чизиқ 2). 


389 
Бу эса нейтрализацияланган махсар ёғини чиқишини камайтиради. 
Шундай қилиб, махсар ёғини натрий силикати ва NаОH сувли эритмалари 
билан нейтрализациялашни солиштириб, қуйдаги хулосага келиш мумкин: 
нейтрализациядан олинаётган махсар ёғини миқдорини кўпайтириш ва 
чиқаётган соапстокдаги умумий ёғ миқдорини камайтириш учун натрий 
силикатни NаОHга нисбатан қўллаш яхшироқ ва унумлироқ деб хисобладик. 
Бу эса нейтрализацияланган махсар ёғини чиқишини камайтиради.
Адабиётлар 
1.Акрамова Р.Р. Модернизация технологии экстракции махсарового 
жмыха и рафинация получаемого масла. Автореф. дисс. докт. философ. 
(PhD). Ташкент, ТХТИ, 2017 - 44 с. 
2. Пардаев Г.Э. Модернизация технологии непрерывной эмульсионной 
рафинации хлопкового масла. Автореф. дисс. докт. философ. (PhD). Ташкент, 
ТХТИ, 2017. - 40 с. 
3. O’zDSt 2797:2013. Соапсток. Технические условия. 2013. - 31 с. 
 
 
ФОСФАТЛАРНИ НИТРАТ КИСЛОТАСИ ТАЪСИРИДА 
ПАРЧАЛАНИШИНИ ЎРГАНИШ. 
1
М.Ё. Тожимаматова, 
2
Д.М. Қосимов
1
Фарғона политехника институти, катта ўқитувчи, 
2
Фарғона политехника 
институти, М7-19 гурухи магистранти 
Фосфатларни HNO
3
ёрдамида парчалашда кислотанинг кимёвий 
энергияси билангина характерланмасдан, ўғитлар озуқа элементи бўлган 
кислота кимёвий таркибидаги N
2
билан характерланади. Бундан ташқари 
фосфатларни HNO

билан парчалашда реакция маҳсулотлари кр исталланиб 
қолмайди. Бу эса технологик жараённи олиб боришни енгиллаштиради. 
Фосфатларни HNO

билан парчалашда фосфат кислотаси ва кальций 
нитратни гамоген эритмаси ҳосил бўлади. 
Ca
5
F(PO
4
)
3
+ 10 HNO

= 3H
3
PO

+ 5Ca(NO
3
) + HF 
ёки Ca
3
(PO
4
)

+ 6 HNO

= 2H
3
PO
4
+ 3Ca(NO
3
)
2
Нитрат кислота оз миқдорда бўлмаса, фосфатлар парчаланиши тўлиқ 
кетмайди, бу вақтда эритмада калций нитрат, фосфат кислотаси, монокалций 
фосфат бўлиб, қаттиқ фазада эса парчаланмаган фосфатлар қисми қолади. 
Фторапатитлар HNO

таъсирида ажралиб чиқаётган водород фторид
апатитлар таркибидаги кремний билан реакцияга киришиб, тўрт 
фторкремний ва водород фторидли кислотани ҳосил қилади.[2] 
Хом - ашёдаги бошқа аралашмалар, масалан нефелин, эгирин, кам 
учрайдиган ер элеменлари, шунингдек, HNO

билан таъсирлашиб, тегишли 
HNO
3
тузлари ҳосил қилади, реакция SiO

ажралиши билан боради. 


390 
Фосфатларни HNO

таъсирида парчаланиши фосфатлар табиатига (унинг 
таркиби, ғоваклиги) бўлаклар катталиги (майдаланиш даражаси), 
аралашмалар конценрацияси, меъёри, харорати ва ар алаштириш тезлигига 
боғлиқ.[1] 
Нитрат кислотасининг оптимал концентрацияси фосфатлар табиатига 
боғлиқ бўлиб, “Қоратоғ” фосфатларини парчалашда HNO

конценратцияси 
45-50% ташкил этади. Фосфатларга нисбатан олинадиган HNO

миқдори 
(HNO

меъёри) реакция тезлигига, шунингдек, парчаланиш тўлиқ кетиши 
ҳамда жараён механизмига таъсир этади. Маълумотларга кўра стехиометр ик 
нисбатдан ўлароқ, HNO

етарли бўлмаганда жараён икки босқичда кетади. 
Дастлаб, барча HNO

фосфатни эквивалент нисбатдаги миқдорини
парчалайди, натижада фосфат кислотаси ва кальций нитрат ҳосил бўлади. 
Сўнг H
3
PO

реацияга киришмай қолган фосфат билан таъсир этиб, 
монокальцийфосфат ҳосил қилади. Иккинчи босқич тезлиги H
3
PO

конценрацияси (ёки дастлабки HNO
3
) га боғлиқ. Парчаланиш тезлиги ва 
даражасининг энг юқори қиймати хом - ашё таркибидаги Ca оксидлари 
стехиометрик миқдорига нисбатан ҳисобланган 105-110% HNO

–дан 
фойдаланилганда эришилади. Харорат кўтарилиши билан пульпанинг 
қовушқоқлиги пасаяди ,натижада кислотани фосфатлар юзасига 
диффузияланиш шароити яхшиланади, шунингдек, реакция жараёни тезлиги 
ортади. Лекин жараённи 50-60
0
С хароратдан юқорида олиб бориш мақсадга 
мувофиқ эмас, чунки аппаратлар коррозияси кучаяди ва пульпани иситиш 
талаб этилади. Фосфатли хом-ашё, асосан, стандарт майдаланган ҳолатда 
аппатитли концентрат, фосфатли ун кўринишида фойдаланилади.Жараён 
айланиш тезлиги 500 айл./мин бўлган аралаштиргичлар ёрдамида доимий 
аралаштириш йўли билан олиб борилади.[1] 
Фосфатларни HNO

ёрдамида парчалаш қийин суюқланадиган шиша 
ҳажми 400-500 см
3
бўлган стакан ёки уч оғизлик колбада олиб борилади. 
Реакция олиб бориладиган идиш аралаштиргич, томчилатгич варонка ва 
пульпани чиқаргич билан таъминланган, хароратни доимий ушлаб туриш 
учун идишни оптимал хароратга мосланган термостатга туширилади. 
Тажрибани олиб бориш учун маълум таркибдаги апатитдаги фосфатдан 
ховончага 50г солинади, берилган конценратциядаги HNO

миқдори 
мензуркада ўлчаб олинади. HNO

миқдори апатитли концентратлар учун 
унинг таркибидаги кальций оксиди ҳисобидаги, фосфаритларда эса, 
шунингдек, таркибидаги МgО ва бошқа оксидлар миқдори ҳисобга олинган 
ҳолда аниқланади. Ўлчаб олинган кислота миқдори реакция идишига 
қуйилади ва уни термостатда талаб этилган хароратга етгунча 15-20 мин. 
аралаштиргич ишга қўйилган ҳолда ушлаб турилади. Шу ватқда кейинги 
тажриба учун апатит , кислота ва реакция идиши тайёрланади ёки авалги 
тажриба пульпасига ишлов берилади. Реакция идишидаги кислота 
термостатда талаб этилган хароратгача иситилгач, идишга тортиб олинган 
апатит намунаси солинади, бир вақтда аралаштиргич ва секундомер ишга 
туширилади ҳамда берилган шароитда апатитни парчалаш олиб борилади. 


391 
Фойдаланилган адабиётлар 
1. Ғафуров Қаҳрамон, Шамшидинов Исраилжон Турғунович “Минер ал 
ўғитлар ва тузлар технологияси” : Олий ўқув юртлари учун маърузалар 
матни. 2006 й. 
2. Каттаев Н, М.Мухаммадиев, Х.Мирзохидов “
Кимёвий технология”
Олий ўқув юртлари талабалари учун дарслик./; Ўз.Р олий ва ўрта -махсус 
таълим вазирлиги.- Тошкент: Янгийўл полиграф сервис, 2008.- 420 б. 

Download 8,11 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   275




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish