Муҳокама учун саволлар: 1.Франсуз абсолютизмнинг ўзига хос хусусиятларини ёритиб беринг.
2.Нима учун Якобинчилар диктатураси инқирозга учради?
3.Нима учун юқори доиралар директорияни бекор қилдилар?
2-савол бўйича дарснинг мақсади: XIX-аср биринчи ярмида Францияда давлат бошқарувларининг ўзгариши, июл монархияси ва иккинчи империя давридаги сиёсий, иқтисодий ижтимоий аҳвол ҳақида тушунча ҳосил қилиш.
Идентив ўқув мақсади: 2.1. Францияда Бурбонлар реставрациясининг сабабларини тушунади
2.2. Июл монархияси бошқарувининг сиёсатига ички баҳо беради.
2.3. Иккинчи империя давридаги қарама-қаршиликлардан иборат тараққиёт ҳақида тушунчага эга бўлади.
2-саволнинг баёни. Инқилобдан сўнг ҳокимиятни эгаллаган Наполеон бошчилигидаги консуллик ва империянинг гегемонлик мақсадида йирик давлатларга қарши олиб борган урушлари амалда Франциянинг мағлубияти билан якунланди. Наполеоннинг мағлубиятидан сўнг Францияда бурбонлар ҳокимияти қайта тикланди. 1814 йилдаги конститутцияга кўра конституцион монархия ўрнатилди. Барча демократик эркинликлар эълон қилинди. Ижроия ҳокимияти қирол қўлига ўтди. Икки палатали парламент (перлар, депутатлар) қирол ҳокимиятининг бир мунча чекларди. Наполеон кодекслари ва унинг ислоҳотлари ютуқлари сақланиб қолди. Шу даврда реакцион клерикал доираларнинг сиёсатга таъсири кучайди. Мазкур кучлар цензурани тиклаб, маъорифни черков назоратига ўтказди. Шу даврда тўқимачилик, машинасозлик жадал ривожланди. Миллий даромаднинг 60%ни қишлоқ ҳўжалиги берарди. Синфий зиддиятлар негизида сўл утопистлар Анри де Сен-Симон, Шарль Фурелар ғоялари жонланди. XIX-асрнинг 20-йилларида қирол ва консерватив кучларнинг ўз ҳокимиятини қайта тиклаш сиёсатига қарши муҳолифат пайдо бўлди. Муҳолифатга адвокат Ройл Колер, либерализм назариячиси Бенжамин Констанлар бошчилик қилди. Йирик буржуазиянинг бир қисми республика, бир қисми эса Орлеанлар сулоласи бошқарувини ёқлаб чиқди. 1824 йил Людовик XVIII вафотидан сўнг тахтга унинг укаси Граф Д.Артуа Карл X (1824-1830) номи билан ўтирди. Янги қирол консерватив дворянлар билан абсолют бошқарувни тиклади. Депутатлар палатаси тарқатилиб, демократик ҳуқуқлар бекор қилинди. 1830 йил 29 июлда реакция сиёсатидан норози бўлган Париж аҳолиси қиролни ҳокимиятдан ағдариб ташлади. Бурбонларни ағдарган деморатик кучлар республика туза олишмади. Янги муваққат ҳукматни банкир Лафит ва генерал Лафаетлар бошқарди. 7 августда Луи Филипп Орлеанский қирол деб эълон қилинди. Конституцион монархия жорий этилди. Демократик ҳуқуқлар қайта тикланди. Янги қирол молия саноат доиралари учун кенг қамровли шароитларни яратди. 40-йилларга келиб Франция Европанинг энг ривожланган мамлакати эди. Янги июль монархиясида банкирлар кўп бўлсада, кредит системаси ташқи бозорга кўпроқ йўналтирилди. Янги монархиянинг асосий рақиби легитимистлар, бонапартчилар, республикачилар, сулолавий муҳолифатчилар эди.
40-йилларнинг 2-ярмида июл монархияси ҳам оғир тангликлар туфайли мамлакатни бошқара олмай қолди. 1848 йил 22 февралда мамлакатда инқилоб бошланиб 24 февралда июл монархияси ағдарилди. Шу куни республика тузилганлиги эълон қилинди. Адвокат Дюпон муваққат ҳукмат раиси бўлди. Янги ҳукмат ҳалққа ён босувчи ислоҳотларни амалга оширди. 21 ёшга этган эркакларга сайловда қатнашиш ҳуқуқи берилди. Цензура бекор қилинди. Луи Блан раҳбарлигидаги комиссия ижтимоий вазиятни яхшилаш мақсадида ишсизлар учун миллий устахоналар барпо этди. Бироқ юқори доиралар буни ўз манфаатларига ҳилоф ҳисоблаб, 23 апрелда устахонларни ёпиб, бунга қарши бўлган норозилик чиқишлари шафқатсиз бостирилди.
Оғир тангликлар шароитида давлат бошқаруви яна ўзгарди. 1848 йил декабрдаги янги конститутцияга кўра Францияда президентлик республикаси бошқаруви жорий этилди. Биринчи президент этиб, Бонапартнинг жияни Луи Наполеон сайланди. Франция шароитида республика узоқ давом этмади. 1851 йил 2 декабрда миллий мажлисни тарқатган Луи Наполеон ўзини император Наполеон III деб эълон қилди. Ҳокимиятнинг молия саноат доиралари томонидан эгалланиши капитализмнинг ривожланишига хизмат қилди. Иккинчи империя даврида иқтисодиёт ички ва ташқи савдо жадал ривожланди. Тоғ-кон саноати транспорт, темир йўл қурилиши кучайди. 1852-1860 йилларда Наполеон III мамлакатни қаттиққўллик билан идора қилди.
1861 йилдан бошлаб ҳокимият органларига сайловларда радикал кайфиятдаги ва сўл мухолифат жонланди ва қаттиққўл бошқарув чекланди.
Иккинчи империя даврида Франция судхўрлик сармоясини киритувчи ва мустамлакачилик урушларини олиб борувчи йирик давлат сифатида сиёсат олиб борувчи нуфузли давлатга айланди.