§ 6. Устанинг вазифалари.
Ишларни тўғри ва хавфсиз ташкил қилиш, жиҳозлар, механизмлардан тўғри фойдаланиш ва иш жойларини зарур ҳолатда сақлаб туришни таъминлайди. Агар бирон бир иш жойида буларни амалга оширишнинг иложи бўлмаса, ишчиларни ишга қўймай, ўзининг бевосита бошлиғи - цех бошлиғига хабар беради.
Иш жойида деталлар, эҳтиёт қисмлар ва жиҳозларни иш жойида тўғри сақлаш ни таъминлайди ва пиёдалар ва транспорт ўтиш жойларининг тўсилишлари ва ифлосланишларига йўл қўймайди.
Мураккаб ва хавфли ишларга олдиндан ишлаб чиқилган ишларни ташкил қилиш режаси, лойиҳаси ёки наряд бўйича бевосита раҳбарлик қилади.
Ишчилар томонидан меҳнат ва ишлаб чиқариш интоизоми, ишларни хавфсиз олиб бориш, технологик режимлар ва регламентлар бўйича қоидалар ва йўриқномаларга амал қилишни, қоидаларда назарда тутилган ҳолларда ШҲВларининг мажбурий қўлланилишини таъминлайди.
Жиҳозлар, механизмлар, мосламалар ва асбобларнинг созлиги ва улардан тўғри фойдаланишни доимий назорат қилади. Шамоллатиш қурилмалар ва тизимларининг узлуксиз ишлаши, иш жойларининг меъёрий ёритилиши, тўсиқлар ва муҳофаза қурилмаларининг мавжудлиги ва созлигини кузатиб боради.
Ҳар куни иш боланишидан олдин барча иш жойларини кўздан кечиради ва жиҳозлар, механизмлар ва иш шароитларининг ҳолатини текширади. Текширишни меҳнат муҳофазаси бўйича жамоатчи инспектор билан биргаликда, агар у йўқ бўлса, бир ўзи амалга оширади.
Ҳар ҳафтада бир мартадан кам бўлмаган миқдорда оперативка ўтказади. Оперативкаларда иш жойларини текшириш, жиҳозлар ва механизмларнинг.куздан.кечирилиши.натижалари,
1.4. Қоида амал Қиладиган Қурилиш-монтаж ва ихтисослашган трест (бирлашма)лар ходимларининг
функционал мажбуриятлари ва ҳуҚуҚлари.
1.4.1. Бош механик
меҳнат муҳофазаси бўйича қоида ва меъёрларни билиши ва бажариши ҳамда аттестациядан ўтган бўлиши;
меҳнат шароитлари, меҳнат муҳофазаси ва сантария-соғломлаштириш тадбирлари мажмуавий режаларининг тегишли бўлимлари бажарилишини таъминлаши;
иш жойларининг аттестацияси, ҳисобга олиш ва режалаштириш, иш вақтидан фойдаланишни яхшилаш, иш усуллари ва методларини такомиллаштириш бўйича тадбирларнинг бажарилишини таъминлаши;
қурилиш машиналари, механизмлари, жиҳозлари, асбоблар, механизациялаштирилган ускуналар ва бошқалардан хавфсиз фойдаланиш бўйича тадбирлар режасининг ишлаб чиқилиши ва бажарилиши устидан назорат қилишни таъминлаши;
профилактик-техник хизматлар, режавий олдини олиш таъмирлашлари ва машиналар, механизмлар, жиҳозлар ва бошқаларга техник шаҳодат бериш режа-жадвалларининг бажарилишини назорат қилиши;
меҳнат муҳофазаси бўйича ўз хизматига доир йўриқномалар ишлаб чиқилиши ва улар билан ходимларнинг таъминланишини назорат қилиши;
ҳар ойда мажмуавий текширувларда иштирок этиши ёки қурилиш машиналари, механизмлари ва жиҳозларидан хавфсиз фойдаланиш ҳолатини мақсадли текширувига раҳбарлик қилиши;
қурилиш машиналари, механизмлари ва жиҳозларининг соз ҳолати (хавфсиз фойдаланиш)ни мақсадли текшируви якунлари бўйича МТХлар, бригадирлар ва меҳнат муҳофазаси бўйича жамоат инспекторлари билан кенгаш ўтказиши, шунингдек, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш учун трест (бирлашма) бўйича буйруқ лойиҳасини тайёрлаши;
меҳнат муҳофазаси бўйича кўрсатмалар, буйруқлар ва фармойишларнинг ўз вақтида бажарилиши, шунингдек, белгиланган талабларга мувофиқ меҳнат муҳофазаси бўйича ҳужжатларнинг юритилишини назорат қилиши;
хавфсиз меҳнат методлари бўйича ўқитиш ва йўриқномалар беришнинг, шунингдек, юк кўтарувчи машиналар, механизмлар ва бошқа қурилиш техникасига хизмат кўрсатаётган ишчиларнинг аттестациядан ўтказилиши вақти ва сифатини назорат қилиш;
ходимларнинг меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрлари бўйича билимларини текшириш комиссияси ишида иштирок этиши;
ўз фаолиятга тегишли бўлган хавфсизлик бўйича стандартларнинг татбиқ этилишини назорат қилиши;
меҳнат шароитлари, меҳнат муҳофазасини яхшилаш ва ишлаб чиқариш маданиятини оширишга хизмат қилувчи прогрессив машиналар, механизация ва автоматизация воситаларини бўлинмаларда татбиқ қилинишини таъминлаши;
қабул қилинган лойиҳа-технологик ҳужжатлар,қурилиш машиналари, жиҳозлар, механизациялаштирилган асбоблардан хавфсиз фойдаланиш бўйича қарорлар тўлиқлиги ва асосланганлигини назорат қилиши, шунингдек, уларни мувофиқлатириши;
монтаж, демонтаж ишлари амалга оширилганда, машиналар, механизмлар ва бошқа қурилмалардан фойдаланилганда меҳнат хавфсизлиги талаблари бажарилишини назорат қилиши;
қурилиш машиналари, механизмлар, хавфсизлик приборлари, назорат –ўлчов аппаратуралари, индивидуал ва жамоа ҳимоя воситаларининг техник ҳолати ва ўз вақтида (даврий ва бир марталик) профилактик синовлардан ўтказилишини назорат қилиши;
бинолар ва иншоотлар ҳолатининг, шунингдек бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш бўйича бошқа меъёрий ҳужжатларнинг қурилиш меъёрлари ва қоидаларига мувофиқлигини назоратини амалга ошириши;
бўлинмаларда қўлланиладиган назорат-ўлчов аппаратураларининг Ўзбекистон Давлат стандартлари органларида ўз вақтида текширувдан ўтказилишини назорат қилиши;
ўз хизматида ишловчи ходимларнинг махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа ИҲВлари билан таъминланишларини, шунингдек, улардан тўғри фойдаланишни назорат қилиши;
қурилиш машиналари ва жиҳозларидан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни текширишда иштирок этиши;
юқори ишлаб чиқариш ва меҳнат интизомини таъминлаш ва меҳнат хавфсизлиги талаблари бузилишининг олдини олишни таъминлаш учун механизация хизмати ходимларига тизмий равишда тушунтириш ишларини олиб бориши;
меҳнат муҳофазаси қоидалари ва меъёрлари бузилишини бартараф этиш бўйича чоралар кўриши; Агар ишлаб чиқариш жараёни ходимлар хавфсизилигига яққол таҳдид солаётган алоҳида ҳолат бўлса, бу ҳақда меҳнат муҳофазаси бўйича журналга ёзиб (уч босқичли назоратнинг бўлими) ва раҳбариятга хабар бериб, ишни тўхтатиши лозим.
1.4.1.2. Бош механик хавфсиз ва зарарсиз меҳнат шароитини яратишда фаол иштирок этаётганларни рағбатлантириш, шунингдек, меҳнат хавфсизлиги талабларини бузаётганларни жазолаш тўғрисида раҳбариятдан
Do'stlaringiz bilan baham: |