Ызбекистон Республикаси Бош прокуратураси


Айбловни тўлдириш тўғрисида



Download 59,55 Kb.
bet10/13
Sana02.11.2022
Hajmi59,55 Kb.
#859323
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
Тергов ҳужжатлари наъмуналари

Айбловни тўлдириш тўғрисида
Қ А Р О Р

____ йил _______ _______________


(кун, ой) (ҳудуд)

Миробод туман прокуратураси терговчиси, 1-даражали юрист Б.Бекжонов, иш юритувимдаги 15/1234-сонли жиноят иши бўйича тўпланган материаллар билан танишиб, қуйидагиларни




А Н И Қ Л А Д И М:

Миробод тумани, Истироҳат кўчаси, 125-уйда яшовчи, 12.05.1962 йилда туғилган Ж.Шарифхўжаев 20.01.2018 йил соат 2200ларда укаси Ҳ.Шарифхўжаев яшаб келаётган Миробод тумани, Оққўрғон кўчаси, 11-уй, 53-хонадонга дераза орқали ғайриқонуний равишда кириб, ошхонада бўлган Ҳ.Шарифхўжаевга пичоқ билан ҳужум қилиб, ҳаёти учун муҳим бўлган чап кўкрак соҳасига бир марта уриб, қасддан ўлдирганлиги ҳолати юзасидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг


97-моддаси 1-қисми билан айблов эълон қилиниб, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
Жиноят иши бўйича тўпланган ҳужжатларга кўра, Ж.Шарифхўжаев укаси Ҳ.Шарифхўжаев билан олдиндан бўлган адовати замирида, яъни уй-жойга эгалик қилиш ниятида уни қасддан ўлдирганлиги аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, Ж.Шарифхўжаевни тамагирлик ниятида қасддан одам ўлдиришда ифодаланувчи жиноий ҳаракатларини Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “и” банди билан тўлдириш лозим.
Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 36 ва 362-моддасини қўллаб,
Қ А Р О Р Қ И Л Д И М:

1. Мазкур жиноят иши бўйича Жамол Шухратович Шарифхўжаевга муқаддам эълон қилинган айблов тўлдирилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 2-қисми “и” банди билан айбланувчи тариқасида ишда иштирок этиш учун жалб қилинсин ва унга бу ҳақда айблов эълон қилинсин.


2. Қарор нусхаси Миробод туман прокурорига юборилсин.


Туман прокуратураси
терговчиси
1-даражали юрист (имзо) Б.Бекжонов

Ушбу қарор менга 20__ йил “___” ___________ куни эълон қилинди, ўзгартирилган айбловнинг мазмуни тушунтирилди.


Айбланувчи: (имзо) Ж.Шарифхўжаев


Менга, Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 111-моддасига асосан, ЖПКнинг 46-моддасида назарда тутилган айбланувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, яъни айбланувчи ўзининг нимада айбланаётганлигини билиш; қамоққа олинганлиги ва турган жойи тўғрисида адвокатга ёки яқин қариндошига телефон орқали қўнғироқ қилиш ёхуд хабар бериш; ҳимоячига эга бўлиш ҳамда учрашувларнинг сони ва давом этиш вақти чекланмаган ҳолда у билан холи учрашиш, ЖПКнинг
230-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно; ўзига қўйилган айблов юзасидан ҳамда ишнинг бошқа ҳар қандай ҳолатлари бўйича кўрсатувлар бериш ёхуд кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш; ўз она тилидан ҳамда таржимон хизматидан фойдаланиш; ўзининг ҳимояланиш ҳуқуқини шахсан ўзи амалга ошириш; илтимоснома бериш ва рад қилиш; далиллар тақдим этиш; суриштирувчи ёки терговчининг рухсати билан тергов ҳаракатларида иштирок этиш; суриштирув ёки дастлабки тергов тамом бўлганидан сўнг ишнинг барча материаллари билан танишиб чиқиш ҳамда ундан зарур маълумотларни ёзиб олиш, материаллар ва ҳужжатлардан техника воситалари ёрдамида ўз ҳисобидан кўчирма нусхалар олиш ёки улардаги маълумотларни ўзга шаклда қайд этиш; жиноят ишининг суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан тугатилганлигига қарши эътироз билдириш ҳамда суд муҳокамаси ўтказилишини талаб қилиш; ярашув тўғрисидаги, амнистия актини қўллаш ҳақидаги ишлар бўйича, биринчи инстанция ва апелляция инстанцияси судининг мажлисларида, суднинг рухсати билан эса, кассация ва назорат инстанциялари судининг мажлисларида иштирок этиш; суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг ҳаракатлари ҳамда қарорлари устидан шикоятлар бериш; суд мажлисининг баённомаси билан танишиш ҳамда у ҳақда ўз мулоҳазаларини билдириш; иш бўйича келтирилган протестлар, апелляция, кассация шикоятларидан хабардор бўлиш ва уларга нисбатан эътирозлар билдириш ҳуқуқига эга эканлиги, шунингдек, суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суднинг чақирувига биноан ҳозир бўлиши; суриштирув, дастлабки тергов ва суд муҳокамасида иштирок этишдан бош тортмаслиги; ҳақиқатни аниқлашга далилларни йўқ қилиш, сохталаштириш, гувоҳларни кўндиришга уриниш ва бошқа қонунга хилоф ҳаракатлар билан тўсқинлик қилмаслиги; ўзига нисбатан танланган эҳтиёт чорасидан келиб чиқадиган талабларни бажариши; гувоҳлантириш, эксперт текшируви учун намуналар олиш, экспертиза ўтказиш учун тиббий муассасага жойлаштириш ҳақидаги суриштирувчи, терговчи, прокурорнинг қарорлари ва суднинг ажримлари ҳамда ЖПКда назарда тутилган бошқа процессуал қарорлар ижро этилишига тўсқинлик қилмаслиги; ишнинг тергови ва суд мажлиси вақтида тартибга риоя этиши шартлиги тушунтирилди.

Айбланувчи: (имзо) Ж.Шарифхўжаев


Ҳимоячи: (имзо) Д.Саидов


201-намуна

Download 59,55 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish