Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

рақобат 
бир мақсад сари интилаѐтган 
бозор субъектлари иқтисодий манфаатларининг тўпланиши, улар 
ўртасидаги юқори фойда ва кўпроқ наф кўриш учун келиб чиқадиган 
курашдан иборатдир. Бунда, қатъий равишда, ишлаб чиқарувчилар 
томонидан сарфланган харажатларнинг ҳар бир бирлиги эвазига 
кўпроқ фойда олиш учун курашилади. Фойда орқасидан қувиш на-
тижасида товарларни сотиш доираси, яъни қулай бозор, арзон хом 
ашѐ, энергия, ишчи кучи манбалари учун кураш рўй беради. 
Ўз навбатида, харидорлар, яъни истеъмолчилар ҳам сарфланган 
ҳар бир сўм харажати эвазига кўпроқ наф кўриш учун курашадилар, 
арзон ва сифатли товар ва хизматларга эга бўлишга ҳаракат қилади-
лар. Турли товарлар - истеъмол товарлари, хом ашѐ, энергия, техник 
воситалар, асбоб-ускуналар, иш кучи кабиларнинг таклифи талабдан 
кам бўлса, истеъмолчилар уларни тезроқ ва кўпроқ харид қилишга 
интиладилар. Бундай ҳолат баҳо ижтимоий қийматининг кўтарили-
шига олиб келади. 
Рақобатнинг асосини, аввало, ишлаб чиқарувчиларнинг мулк 
эгаси сифатида алоҳидалашуви ва мустақил бўлишга интилиши таш-
кил этади. Чунки ҳар бир мулк эгасининг ўз манфаати бўлиб, улар 
бунга эришиш пайида бўладилар. Мулк эгасининг товар ишлаб чиқа-
риш ва барча бошқа соҳалардаги фаолияти шу манфаатга бўйсунди-
рилган бўлади. Шу жиҳатдан қараганда, рақобат иқтисодий муноса-
батлар субъектлари манфаатларининг тўқнашувидан иборат эканли-
гини аниқ характерлайди. Рақобатнинг юзага келишини бошқа бир 
шарти товар-пул муносабатларининг маълум даражада ривожланган 
бозор тизимга боғлиқ бўлишидир. 
Демак, мулк эгаларининг алоҳидалашуви ва мустақил бўлиши 
билан бирга, товар-пул муносабатлари ѐки бозор хўжалиги рақобат-
нинг иқтисодий асосини ташкил қилади. Бунинг исботи шундаки, 
бозор иқтисодиѐтининг дастлабки белгилари пайдо бўлиши билан 
бирга, унга хос рақобат ҳам юзага келади. 
Рақобатнинг асосий соҳаси бозор бўлиб, унда иқтисодий 
субъектлар алоҳидалашган манфаатларининг тўқнашуви рўй беради. 
Қатор иқтисодий адабиѐтларда рақобатчилик муносабатлари-
нинг ривожланиши умумлаштирилиб, унинг икки муҳим босқичи 


мавжудлиги алоҳида ажратилиб кўрсатилади. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish