Давлат нархлар қўмитаси, Давлат агросаноат қўмитаси ва кўплаб ва-
зирликлар) ѐки уларнинг фаолияти тубдан қайта қурилди. Фаолияти
тугатилган маъмурий аппаратлар ўрнига янги бошқариш бўғинлари
тузилди. Масалан, Макроиқтисодиѐт ва
статистика вазирлиги, Рес-
публика улгуржи ва биржа савдоси акциядорлик уюшмаси антимо-
нопол ва нарх-наво сиѐсатини ўтказиш бошқармаси ташкил этилди.
Республика молия вазирлиги зиммасига республика бюджетини ву-
жудга келтириш билан бир қаторда, давлат солиқ сиѐсатининг асосий
йўналишлари ва қоидаларини ишлаб чиқиш, валюта ишларини
бошқариш вазифаси ҳам юклатилди.
Назорат органлари фаолиятини тартибга солиш, давлатнинг яго-
на солиқ ва божхона сиѐсатини ўтказиш мақсадида Давлат солиқ ва
божхона қўмиталари тузилди. Ўтказиладиган иқтисодий ислоҳот иш-
ларини мувофиқлаштириб туриш учун Президент ҳузурида иқтисо-
дий ислоҳот, тадбиркорлик ва чет эл инвестициялари бўйича идора-
лараро кенгаш ташкил қилинди.
Кўп укладли иқтисодиѐтни шакллантириш,
тадбиркорликни
қўллаб-қувватлаш, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусу-
сийлаштириш дастурини ишлаб чиқиш каби вазифаларни бажариш
учун Давлат мулкини бошқариш ва тадбиркорликни қўллаб-қувват-
лаш давлат қўмитаси тузилди.
Ташқи иқтисодий алоқаларни бошқариш ва шу соҳага алоқадор
корхоналар фаолиятини мувофиқлаштириб туриш учун Ташқи иқти-
содий алоқалар вазирлиги тузилди.
Республиканинг тармоқлари ва айрим соҳаларини бошқариш ти-
зимида ҳам чуқур таркибий ўзгаришлар юз берди. Уюшмалар, кон-
цернлар, корпорациялар ва бошқа хўжалик бирлашмаларига айлан-
тириш йўли билан тармоқ вазирликлари тугатилди.
Транспорт, ту-
ризм, маданият, кинолаштириш каби фаолият соҳаларида миллий
компаниялар тузилди.
Бозор ислоҳотлари бозор инфратузилмасини яратиш чора-тад-
бирларини ҳам қамраб олади. Шунинг учун молия,
банк-кредит ти-
зими муассасалари, суғурта, аудиторлик, юридик ва консалтинг фир-
малари ҳамда компаниялари, биржа тизимини яратиш зарурияти ву-
жудга келди.
Бозор инфратузилмасини яратиш қуйидаги йўналишларда олиб
борилди. Биринчи йўналиш бўйича товар – хом ашѐ биржаси тизими
ривожланди. Бу, ўз навбатида, брокерлик ва дилерлик идоралари,
савдо уйлари, воситачи фирмаларнинг пайдо бўлишга олиб келди.
Иккинчи йўналишда капитал бозорини таъминлайдиган тизилмалар
вужудга келтирилди. Кредит ресурслари, валюта бозори ҳамда дав-
латга қарашли бўлмаган суғурта компаниялари тузилди.
Учинчи
йўналиш меҳнат бозорини шакллантиришдан иборат бўлиб, бу
соҳада кўплаб меҳнат биржасини ўз ичига олган йирик тармоқ тузил-
ди. Ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиши зарур бўлган му-
ассасалар (Ташқи иқтисодий алоқа вазирлиги, ташқи иқтисодий фао-
лият миллий банки, божхоналар хизмати) барпо этилди. Республика-
нинг ҳамма вазирликлари ва идоралари, корхоналарида ташқи иқти-
содий фаолият билан шуғулланувчи махсус бўлимлар, ташкилотлар
ва фирмалар тузилди.
Do'stlaringiz bilan baham: