Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Товар ва унинг хусусиятлари



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

 
3-§. Товар ва унинг хусусиятлари
Модомики, товар меҳнат маҳсулининг бир шакли экан, меҳнат 
маҳсулининг кўриб чиқилган барча хоссалари унга ҳам хосдир. Хўш, 
товарнинг маҳсулотдан фарқи нимада? Товар, энг аввало, ўз истеъмо-
ли учун эмас, балки бошқа маҳсулотларга айрибошлаш мақсадида 


тайѐрланадиган меҳнат маҳсулидир. Товарнинг натурал моддий ва 
иқтисодий томонлари, ўзига хос хусусиятлари ана шундан келиб 
чиқади. Товар, биринчи галда, ташқи маҳсулот, буюмдир. У ўз хусу-
сиятига кўра, кишининг бирон-бир эҳтиѐжини қондирадиган нарса 
ҳисобланади. Ҳар бир фойдали нарсага, масалан, пахта, буғдой, те-
мир ва шу кабиларни сифат жиҳатидан ва миқдор жиҳатидан қарал-
ган кўп хусусиятлар фойдалидир.
Иқтисодиѐт назарияси фани товарнинг биринчи хусусиятини 
қиймат, иккинчи хусусиятини эса истеъмол қиймати деб атайди. 
Демак, қиймат ва истеъмол қиймати товарнинг икки ѐқлама хусусия-
тидир. Нарса фойдали бўлганлиги учун истеъмол қийматига айлана-
ди. Истеъмол қиймати фақат товардан фойдаланишда ва истеъмол 
қилганда рўѐбга чиқади. Товарнинг бу хоссаси товарнинг истеъмол 
қиймати деб аталади. Бойликнинг ижтимоий шакли қандай бўлиши-
дан қатъи назар, истеъмол қиймати унинг моддий маҳсулини ташкил 
этади.
Фойдалилик ўзида намоѐн қилинган истеъмол қийматидир. Ис-
теъмол қиймати фойдали бўлиб, буюмнинг моддий хусусиятларидан 
ажралмайди, бироқ унга мос келади. Товарнинг истеъмол қиймати, 
даставвал, табиатда мавжуддир. Инсон меҳнат қуроллари воситасида 
унинг шаклини ўзгартиради ва ўз эҳтиѐжига мослаштиради. Товарни 
вужудга келтирган меҳнатнинг фойдали шакллари инсон ҳаѐти, 
унинг тузилиши, ҳажми товар хусусиятлари билан алоқадор эканли-
гини тасдиқлайди. Бинобарин, товар истеъмол қийматининг икки хил 
хусусияти бор: биринчидан, товарнинг ташқи хусусияти билан боғ-
лиқ бўлган муносабатлар; иккинчидан, товарнинг жами хусусиятлари 
мажмуи билан инсон эҳтиѐжлари ўртасидаги муносабатлар. Иқтисо-
диѐт назарияси барча товарларни истеъмол хусусиятига қараб икки 
катта гуруҳга бўлади: 1) ишлаб чиқариш истеъмоли буюмлари, 2) 
шахсий истеъмол буюмлари.
Биринчи гуруҳдаги товарлар, ишлаб чиқаришнинг моддий-
ашѐвий элементлари такрор ишлаб чиқаришда иштирок эттирилади; 
иккинчи гуруҳдаги товарлар эса бевосита ишлаб чиқарувчиларнинг 
иш кучини тиклаш, такрор ишлаб чиқариш ва жамиятнинг бошқа 
аъзолари истеъмоллари учун ишлатилади.
Истеъмол қиймати товарнинг бошқа товар билан айрибошланиш 
имконини бергани учунгина ўзининг ишлаб чиқарувчисини қизиқти-
ради. Товарларнинг алмашиниш хусусияти уларнинг алмашув қий-


мати деб аталади. Алмашув қиймати нимага асосланади? Муайян 
нисбатда товарларнинг айрибошланиши уларнинг миқдор жиҳатдан 
таққосланишини билдиради.
Демак, товарнинг истеъмол қиймати маълум иқтисодий муноса-
батларни – товар ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги айирбошлаш 
муносабатларини англатади. Агар истеъмол қиймати мазкур товарни 
сифат жиҳатдан ифодаласа, алмашув қиймати тарзида миқдор жиҳа-
тини ифодалайди. Лекин алмашув қиймати товарнинг алоҳида учин-
чи хусусияти эмас. Алмашув қиймати товар хусусиятларининг амал-
да намоѐн бўлишидир, ҳаѐтда, алмашув жараѐнида ифодаланишидир, 
унинг кўриниш шаклидир. Айирбошлаш, албатта, товарлар ўртасида 
ўзаро тенгликни-ўлчовни тақозо этади. Товарларни тенглаштириш 
учун асос бўладиган омил уларни ишлаб чиқариш учун сарфланган 
меҳнатдир. 
Миқдор жиҳатдан бараварлаштириш эса ҳамиша сифат жиҳат-
дан умумий ягона бирон-бир нарса борлигини тақозо этади. Нарса 
истеъмол қиймати бўлиши мумкин, лекин бундай ҳолат ҳар қандай 
истеъмол қийматига эга бўлган нарса товар бўлаверади маъносини 
билдиради деган гап эмас. Ҳаво, қўриқ ер, табиий ўтлоқлар, тўқай-
зорлар кабилар шулар жумласидандир. Нарса фойдали ва киши 
меҳнатининг маҳсули бўлиши, аммо у товарга айланмаслиги ҳам 
мумкин. 
Ўз меҳнат маҳсулоти билан эҳтиѐжини қондирувчи киши товар 
эмас, балки истеъмол қийматини яратади. Чунки яратилган маҳсулот 
товар бўлмаганлиги учун бозорга чиқарилмайди,
Демак, маҳсулот фақат истеъмолни қондириш йўли билан товар 
бўлиб қолмайди, чунки уни инсон ўз меҳнати орқали яратиши керак. 
Товар бошқалар эҳтиѐжини қондиришга, яъни олди-сотдига мўлжал-
лаб ишлаб чиқарилган бўлиши керак. Шундай қилиб, инсон меҳнати 
туфайли яратилган маҳсулот товар бўлиши учун қуйидаги икки 
хусусиятга эга бўлиши керак: 1) истеъмол қийматига эга бўлиши, 
яъни инсоннинг бирон-бир эҳтиѐжини қондириши шарт: 2) алмашув 
қийматига, яъни бошқа товарга маълум миқдорий нисбатда айирбош-
лаш учун хизмат қилиши керак. Товарнинг бу хусусиятлари бир-бири 
билан чамбарчас боғлиқдир. Демак, товар истеъмол қиймат тариқаси-
да истеъмол учун, алмашув қиймати тариқасида сотиш учун ишлаб 
чиқарилади. 


Юқоридаги таҳлиллардан, товарларда иккиѐқлама сифат, яъни 
истеъмол қиймати ва алмашув қиймати борлиги маълум бўлди. 
Бунинг сабаби товар ишлаб чиқарувчи меҳнати хусусиятларининг 
икки томонламалигига боғлиқдир. Бир томондан, бу – муайян турда-
ги меҳнатдир. Демак, ҳар бир товарнинг истеъмол қийматида мақсад-
га мувофиқлашган муайян ишлаб чиқариш фаолияти, яъни фойдали 
меҳнат бор. Демак, истеъмол қийматларини яратувчи кишиларнинг 
фойдали меҳнати уларнинг учун шартдир, абадий табиий зарурият-
дир: меҳнат қилинмаганда киши билан табиат ўртасида модда алма-
шинуви содир бўлмас, яъни кишиларнинг ҳаѐт кечириши мумкин 
бўлмас эди. Бундай ҳолат ўзига хос меҳнат қуроли ва предметлари-
нинг қўлланилиши, ишлаб чиқарувчиларнинг касбий малакасини 
тақозо этади ва у мутлақо аниқ натижа – муайян истеъмол қиймати 
билан ифодаланади. 
Таъкидлаш жоизки, меҳнат киши ҳосил қиладиган истеъмол 
қийматларининг, моддий бойликнинг бирдан-бир манбаи эмасдир. 
Чунки, Уильям Петти айтганидек, меҳнат бойликнинг отасидир, ер 
эса унинг онасидир. 
Шунинг учун товарни-истеъмол қийматини яратган меҳнат 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish