Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Иш ҳақининг даражасини белгилаш



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet169/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Иш ҳақининг даражасини белгилаш. 
Иш ҳақи ҳам исталган 
бошқа товар нархи сингари бозор хўжалигидаги талаб ва таклифлар 
рақобати жараѐнининг ўзаро таъсири асосида белгиланади. Аввало 
шуни таъкидлаймизки, муайян касб ва малакага эга бўлган иш кучига 


талаб ишлаб чиқариладиган товарларга бўлган талаб билан боғлиқ-
дир. Айнан шу корхонада ишлаб чиқарилаѐтган товарга талаб қанча 
кўп бўлса, корхонанинг малакали иш кучига талаби ҳам кўпаяди. 
Бироқ иш кучига талабни ишлаб чиқариш жараѐнида иштирок 
этаѐтган бошқа таркибий туркумлар таклифидаги ўзгаришлар билан 
боғлиқ омиллар ҳам белгилайди. Агар ишлаб чиқариш бошқа омил-
ларининг таклифи шартлари ўзгарса, иш кучига талаб ҳам аввалгидек 
бўлиб қолмайди. Масалан, нефтни қайта ишловчи заводга келаѐтган 
нефть миқдори камайган тақдирда ишчилар меҳнатига бўлган талаб 
ҳам озаяди. 
Меҳнатга талабнинг ўзгариш ҳусусияти яна қуйидаги омилларга 
боғлиқ: меҳнатнинг шаклини меҳнат ѐки машиналарнинг бошқа тури 
билан алмаштириш мумкинлигига, муайян ҳосил қилинаѐтган меҳнат 
қийматида меҳнатнинг муайян турига бўлган чиқимларнинг кўплиги-
га. Бирорта мамлакатнинг бутун хўжалигидаги меҳнатга талаб ҳақида 
гап кетадиган бўлса, таъкидлаш жоизки, бу талаб унинг табиий ва 
техник ресурслари миқдори, эришилган меҳнат унумдорлиги даража-
си ҳамда турмуш даражасига боғлиқ бўлади. 
Бутун иқтисодий тизимдаги меҳнат таклифи, аввало, аҳоли со-
нига, қолаверса, табиий бойлиги ва техник ўсиш суръатларига боғ-
лиқдир. Умумий иш кучининг таклифи: а) аҳолининг умумий миқдо-
рида меҳнатга лаѐқатли аҳолининг ҳиссаси; б) кун, хафта, ой, йил 
давомида ишланган вақт; в) ходимларнинг малакаси ва улар меҳна-
тининг сифати билан белгиланади. 
Бунда, 
биринчидан
, бозор касб бўйича меҳнат таклифи ана шу 
касбга ўқитиш чиқимларига боғлиқ эканлигини таъкидлаш мумкин. 
Иккинчидан
, даромаднинг даражасига қарамай, кишилар ўз меҳна-
тини сарфлашни истамайдиган бир қатор сабаблар мавжуд. Бу ўрин-
да меҳнат натижасида ходимлар ҳаѐти ѐки соғлиғига хавф туғдира-
диган, нохуш ҳистуйғулар уйғотадиган ѐхуд жамиятда нуфузсиз 
ҳисобланадиган соҳалар ҳақида сўз бормоқда. Тармоқ ѐки корхона-
нинг барқарорлиги, ишсиз қолиш эҳтимоли ҳам катта аҳамиятга эга.
Жамиятда меҳнат қилаѐтган кишиларнинг ҳаммаси тамомила 
бир хил малакали ва бир хилда куч-ҳаракат сарфлаб, умуман олганда, 
уларнинг ҳар бири сарфлайдиган меҳнат бошқалар сарфлаган меҳна-
тидан фарқ қилмаганда? барча ходимларга ҳақ тўлашнинг соатбай 
маоши тенг бўлиб қолар эди. Лекин ҳаѐтда бундай бўлиши мумкин 


эмас. Шу сабабли ишлаб чиқариш тармоқлари, касблар, корхоналар 
минтақалар бўйича иш ҳақи миқдорида анчагина тафовутлар мавжуд. 
Жамиятда меҳнат тақсимоти мавжудлиги ва молларга эҳтиѐж 
бир хилда эмаслиги сабабли иш ҳақи ҳам фарқланади. Эҳтиѐж юқори 
бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариладиган жойларда талаб камроқ 
моллар ишлаб чиқарилувчи корхоналардагина нисбатан кўпроқ бўла-
ди. Иш ҳақи миқдори ишнинг хусусиятига боғлиқ бўлмаслиги мум-
кин эмас. Агар иш соғлиқ учун зарарли ѐки хавфли бўлса, асабнинг 
зўриқиши, ҳолдан тойдирувчи жадаллик ва бошқа нохуш хусусият-
лар билан ажралиб турса, кишиларни унга жалб этиш учун товон 
сифатида кўпроқ ҳақ тўлаш зарурати туғилади. 
Ишнинг ҳар бир турини бажариш учун киши муайян қобилият, 
ақлий ва жисмоний хислатларга эга бўлиши керак. Меҳнатга қоби-
лиятлиликни такрор ҳосил этиш учун турли касбдаги ходимлар меҳ-
натига бир хилда бўлмаган маблағлар талаб қилиниши мумкин. Иш 
ҳақини тўлашда шу жиҳатларнинг ҳаммаси ҳисобга олиниши керак. 
Иш кучига бўлган талаб ва таклиф унинг кўчувчанлигига, яъни 
юмушчиларнинг бир иш жойидан иккинчи иш жойига кўчиб ўтишига 
ҳам боғлиқ бўлади. Жамиятда иш ҳақининг ҳар хил бўлишининг 
сабаби иш кучининг етарли, яъни ортиқчалиги ѐки етишмовчилиги 
натижасида иш ҳақининг табақалаштириб юборилишидадир. Иш 
кучи етарли ѐки ортиқча бўлса иш ҳақи миқдори ҳам камаяди, етиш-
майдиган жойда эса юқорилайди. Бозор механизмида малакали, 
билимдон иш кучи мураккаб иш жараѐнлари билан банд бўлишига 
қараб ҳам иш ҳақи даражаси ўзгариб боради. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   165   166   167   168   169   170   171   172   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish