Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


-§. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг мазмуни, тузилиши ва



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

3-§. Ижтимоий ишлаб чиқаришнинг мазмуни, тузилиши ва
пировард натижалари 
Ишлаб чиқариш бошланғич нуқта бўлиб, ўзи вужудга келади, 
яратилади ва унинг ҳаракати ана шу нуқтадан бошланади. Ишлаб 
чиқариш жараѐнида одам табиат неъматлари ва кучларини ўз 
эҳтиѐжларини қондиришга мослаштириб олади. 
Лекин иқтисодиѐт назарияси фани иқтисодни техникавий жара-
ѐннинг, айтайлик, пўлат қуйиш ѐки нон пиширишнинг ўзи шунчалик 
қизиқтирмайди. У, юқорида айтиб ўтилганидек, ишлаб чиқаришнинг 
ижтимоий шаклини ўрганади. Шундай экан, кишилар учун ишлаб 
чиқаришнинг ўзи эмас, у яратган ноз-неъматлар муҳимдир. Демак, 
одамлар учун зарурий бўлган, тирикчилик воситалари, хусусан, озиқ-
овқат, кийим-кечак, уй-жой, ишлаб чиқариш воситалари бўлиши 
зарур. Улар истеъмол учун табиатда тайѐр ҳолда учрамайди, уларни 


одамлар ишлаб чиқариши керак. Ишлаб чиқариш табиат буюмларини 
кишилар истеъмолини қондиришга мослаштиришдир. Бинобарин, 
жамият ва унинг ҳар бир аъзоси учун ишлаб чиқариш натижалари 
бирламчи аҳамиятга эга. 
Табиат инъоми материаллар қазиб олингандан сўнг, дастлабки 
ишловдан ўтказилади, хом ашѐга айлантирилади. Кейин инсон эҳтиѐ-
жининг бирор зарур бўлган томонини қондиришга қаратилган маҳсу-
лот тайѐр ҳолга келтирилади. Ишлаб чиқариш учун ўта аҳамиятга эга 
бўлган табиий ресурслар, қишлоқ хўжалиги, ундирма саноат шулар 
жумласидандир. Шундай қилиб, ишлаб чиқаришнинг шахсий омили 
билан моддий-ашѐвий омиллар билан бириккан тақдирдагина ишлаб 
чиқариш юз беради, ҳаѐтий неъматлар яратилади. Улар, биринчидан, 
моддий маҳсулотлардан, иккинчидан, ҳар хил хизматлардан 
иборатдир. 
Ишлаб чиқарилган неъматлар қандай мақсадларда ишлатили-
шига қараб, икки гуруҳга бўлинади: 

Моддий ишлаб чиқариш
, масалан, озиқ-овқат, кийим-кечак, 
турар-жой ва бошқаларни ҳосил қилиш ҳамда ишлаб чиқариш учун 
зарур бўлган хизматларни яратиш, масалан, юк ташиш, йўл хизмат-
ларини кўрсатиш, ишлаб чиқариш ахборотларини узатиш биринчи 
гуруҳни ташкил этади. Саноат, транспорт, алоқа, қурилиш, қишлоқ 
хўжалиги кабилар мазкур соҳа таркибига киради. 

Номоддий ишлаб чиқариш
– моддий шаклга эга бўлмаган ва 
аҳоли учун зарур хизматларни ишлаб чиқариш иккинчи гуруҳни таш-
кил қилади. Мазкур соҳага аҳолига маданий-маиший, тиббий, спорт 
ва физкультура бўйича билим бериш хизматлари кабилар киради. 
Моддий ишлаб чиқариш бирламчи бўлганлиги учун, унга қараб, 
номоддий соҳа ривожлана боради. Машиналашган ишлаб чиқариш, 
мураккаб машиналар системасига таянган ишлаб чиқаришнинг ўсиб 
бориши натижасида моддий ишлаб чиқариш номоддий соҳалар учун 
иш кучини бўшатиб беради, уни моддий ресурслар билан таъмин-
лайди, демак, бу соҳада ишловчиларни боқади. 
Моддий неъмат ишлаб чиқариш соҳаси тараққиѐт даражасининг 
таъсири натижасида номоддий соҳа тараққиѐт даражаси шунчалик 
юқори бўлади. 
Ишлаб чиқариш омилларининг қўшилиш усули иқтисодиѐт учун 
аҳамиятлидир, чунки шунга қараб, ўстирувчи куч пайдо бўлади. 
Уларнинг қўшилиши икки усулда рўй беради: 


1. Билвосита бирикиш. Бунда моддий ашѐвий омил ўзганики, 
бошқаники бўлган иш кучи билан бирикади. Демак, ҳар иккала 
омилнинг эгалари бошқа-бошқа кишилардир. Меҳнат бир томонда, 
ишлаб чиқариш воситалари эса иккинчи томонда туради. Бундай 
ҳолатда юмуш қилувчининг ишлаб чиқаришдан манфаатдорлиги 
кучсиз бўлади. 
2. Бевосита бирикиш. Бунда моддий-ашѐвий омил, ўз эгаси, 
шахсий омил қўлида бўлади. Демак, ҳам мулк эгаси, ҳам ишловчи 
айнан бир шахс ҳисобланади. Мулк эгаси моддий ашѐвий омилни са-
марали ишлатишдан манфаатдор бўлади. Чунки ишлаб чиқариш на-
тижалари унинг ўзиникидир. Ишлаб чиқариш натижаси унинг омил-
ларининг бирикиш усули билан чегараланиб қолмайди. У, энг аввал, 
омилларнинг сифатига, сўнгра миқдорига ва, ниҳоят, нисбатига боғ-
лиқдир. Моддий-ашѐвий ва шахсий омиллар бир-бирига мос бўлган-
дагина ишлаб чиқариш равон ривожланади. Маълумки, ишлаб чиқа-
рилган маҳулот ҳаракати ишлаб чиқаришдан бошланиб ва тақсим-
лаш, айирбошлаш босқичини ўтиб, истеъмолда тугалланади. Зеро, 
ишлаб чиқариш билан истеъмол орасида мураккаб зиддиятли алоқа 
мавжуд бўлиб, ишлаб чиқариш қанчалик муҳим ўрин эгалламасин, 
истеъмол талаби даражасида хизмат қилган тақдирда бу зиддият ўз 
ечимини топади. Истеъмол ишлаб чиқаришнинг мақсадини ва, шу 
билан бир вақтда, ҳаракатлантирувчи кучини ташкил этади. У истеъ-
мол ишлаб чиқаришга социал буюртма беради, ижтимоий маҳсу-
лотнинг ҳажми, тузилиши ва сифатини олдиндан белгилайди. 
Қондирилган ҳар қандай эҳтиѐж янги, кўпинча, анча мураккаб 
эҳтиѐжларни вужудга келтиради. Эҳтиѐжларнинг ўсиши ва мураккаб-
лашуви ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг қудратли ҳаракат-
лантирувчи кучидир. Эҳтиѐжларнинг вужудга келишини ишлаб чиқа-
ришнинг ўзи тақозо этади. Тақсимот ва айирбошлаш ишлаб чиқариш 
билан истеъмол орасидаги алоқани ифодалайди, уларнинг ўзаро 
таъсири этишининг, улар орасида вужудга келадиган зиддиятларни 
ҳал қилишнинг ўзига хос механизмини вужудга келтиради. Ишлаб 
чиқариш жараѐнида бошланғич нуқта мавжуд бўлар экан, инсон 
табиатдаги бор нарсаларга таъсир этади: шаклини ўзгартиради ва ўз 
эҳтиѐжига мослаштиради. 
Тақсимот ишлаб чиқариш воситаларини ва, шунга мувофиқ, 
жамият аъзоларини ишлаб чиқариш соҳалари ҳамда тармоқлари 


иқтисо-дий режалар, корхоналар бўйича тақсимлаш тарзида ўзи 
қисман ишлаб чиқариш жумласига киради. 
Айирбошлаш, бир томондан, ишлаб чиқариш билан тақсимот 
орасидаги, иккинчи томондан, ишлаб чиқариш билан истеъмол ўрта-
сидаги алоқани ифодалайди. Айирбошлаш тақсимот сингари ишлаб 
чиқаришнинг ўзида ҳам, маҳсулот ҳаракатлари мустақил вазифани 
ташкил этиб, ундан ташқарида ҳам амалга оширилади. 
Истеъмол маҳсулот ҳаракатининг охирги босқичидир. Худди шу 
ерда унинг истеъмол қиймати амалга ошади. Истеъмол икки турда 
бўлади: 1. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish