Давлат ташкилоларининг яккаҳокимлик амалиѐтига қарши
қонунчилик.
Давлат муассасалари ихтиѐридаги имкониятлар – мо-
лиявий текширув, жарима солиш, хўжалик фаолиятини тақиқлаш ва
ҳоказолар рақобат курашига нуқта қўювчи жуда қудратли қуролдир.
Шу сабабли виждонсиз тадбиркорлар давлат амалдорларини сотиб
олиб, улардан фойдаланишга интилишади. Давлат муассасаларининг
рақобат курашида иштирок этишнинг бошқа бир шакли борки, бу ай-
рим фирмаларга асоссиз имтиѐзлар, дотациялар, кредитлар берили-
шидадир. Бундай “ѐрдам” тадбиркорларни тенг бўлмаган шароитга
солиб қўяди. Шу сабабли қонунчилик, одатда, хўжалик ҳаѐтига
таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлган давлат амалдорларининг
бизнесда иштирок этишини тақиқлайди.
Давлат монополизмига қарши фаолиятнинг соф иқтисодий
усулларидан ҳам фойдаланади. Улардан, асосан, монополлаштирил-
ган тармоқларда тадбиркорлик фаоллигинини рағбатлантириш, захи-
раларнинг эркин оқиб келиши йўлидаги ғовларни бартараф этиш, ах-
борот бериш каналларини такомиллаштириш учун фойдаланилади.
Сарф-харажати эвазига анчадан бери тармоқларда фаолият кўрсатаѐт-
ган фирмаларгагина, одатда, улардан юқорироқ даражада бўлган
бошловчи фирмаларга давлат имтиѐзли кредит, пул ѐрдами, солиқда
имтиѐзлар беради. Айниқса, улар танлов асосида жойлаштирилган
тақдирда ҳукумат буюртмалари тадбиркорлик фаоллигини рағбатлан-
тиришнинг қудратли воситасига айланади. Бундан ташқари давлат
муассасалари статистик тўпламлар, ахборот бюллетенлари, махсус
иқтисодий адабиѐтларни нашр этади, тадбиркорларга бепул масла-
ҳатлар беради. Бу эса хўжалик ҳаѐтининг ҳолати ҳақидаги ахборотни
эркин ҳаракат қилдиришга ѐрдам беради, тадбиркорликда таваккал
қилишни камайтиради.
Яккаҳокимликда юқори қилиб белгиланган нархларни пасайти-
ришда ҳам иқтисодий усуллардан фойланиш мумкин. Давлат шунга
ўхшаш маҳсулотларни анча паст нархларда сотиб, уларни тушириши
ҳам мумкин. Импортни – хориждан мол келтиришни рағбатлантириш
монополиялар ҳокимиятини чеклашнинг анча самарали воситадир.
Миллий бозор (айрим олинган мамлакат бозори)да монопол афзал-
ликлар барҳам топади. Шу сабабли товарлар импортини кенгайти-
риш, монополизмга қарши қонун нуқтаи назаридан, бозорда янги
рақобатчиларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Ташқи иқтисодий
фаолият йўлидаги ҳуқуқий ғовларни бартараф этиш ва божхона по-
шлиналарини пасайтириш импортни рағбатлантиришнинг энг оддий
усулидир.
Монополизмга қарши қонунчилик бозор рақобати механизмини
сақлаш ва такомиллаштиришга катта ҳисса қўшади. Бироқ бу ўринда
ҳам унинг ўз муаммолари мавжуд. Қонунчилик монополистни бар-
камол рақобатчидан ажратиб, фирманинг у ѐки бу ҳаракатини якка-
ҳокимлик амалиѐти жумласига киритиши мумкин бўлган аниқ ме-
зонларни объектив равишда бера олмайди. Масалан, фирмалар сарф-
харажатдан паст нархлар учун, кўпинча, қонун бўйича таъқиб қили-
нади. Бундай нархлар рақобатчиларнинг аҳволини мушкуллаштириш
учун яккаҳокимларча ўрнатиладиган паст нархлар деб ҳисобланади.
Айни вақтда, амалиѐтнинг кўрсатишича, фирмалар, кўпинча, ишлаб
чиқаришдаги зарурият (масалан, талаб пасайганда)дан келиб чиқиб
шундай иш тутишга мажбур бўладилар.
Трестларга қарши қонунчиликда ҳам рақобат муносабатлари бу-
зилаѐтганлигини аниқлаш имконини берадиган аниқ мезонлар мав-
жуд эмас. Чунки фирмаларнинг қўшилишини тақиқлаш иқтисодий
самарадорлик ўсишидаги ғовга айланиши мумкин. Зеро, йирик фир-
маларда қимматга тушувчи илмий тадқиқотларни олиб бориш, меҳ-
нат тақсимотини чуқурлаштириш, энг янги илмий-техник ютуқларни
қўллаш ва ҳоказолар учун имкониятлар кўпроқ. Бундан ташқари, йи-
рик фирма доим ҳам монополист бўлаолмайди: у якка бўлмай, кўплаб
турда маҳсулотлар яратиши, биттагина минтақа учун эмас, балки бир
неча минтақага хизмат кўрсатиши, товарларнинг ўрнини босувчила-
ри, бинобарин, эластик талаб ҳам кўпайиши мумкин. Эластик талаб-
да фирма, ҳатто агар у тармоқда бирдан-бир ишлаб чиқарувчи ҳисоб-
ланса-да, нархни ошириши фойдали бўлиб чиқмайди.
Давлатнинг монополизмга қарши сиѐсатида кўзда тутилиши ке-
рак бўлган яна қатор ҳолатлар мавжуд. Аввало, бу сиѐсатни муайян
кишилар амалга оширади. Улар, биринчидан, хатоликка йўл қўйиш-
лари мумкин (айниқса, давлат сиѐсатининг оптималлик бўйича аниқ
мезонлари бўлмаган тақдирда иккинчидан, улар ўз манфаатларини
кўзлашлари мумкин. Хусусан, давлат амалдорлари ҳукумат дастурла-
рини бўрттириб кўрсатишдан манфаатдордир. Чунки бундай ҳаракат
уларнинг сиѐсий таъсирини кучайтиради ва мансабларининг ошиши
учун имкониятларни кенгайтиради. Бундан ташқари, давлатнинг
иқтисодий сиѐсатига ўз манфаатларини кўзловчи ишлаб чиқарувчи ва
истеъмаолчилар гуруҳи ҳам таъсир кўрсатмоқда. Айтиш керакки,
монополизмга қарши қонун – хавфли рақиб билан ҳисоб-китоб қи-
лиш учун жуда қулай воситадир. Бундай иқтисодий, жумладан, моно-
полизмга қарши сиѐсат ҳам доимо бутун жамиятнинг мақсадларига
мувофиқ равишда ўтказилвермайди. Ундан айрим нуфузли шахслар
ѐки ижтимоий гуруҳларнинг манфаатларини рўѐбга чиқаришга
қаратилиши мумкин, деган хулоса келиб чиқади.
Do'stlaringiz bilan baham: |