Асосий таянч тушунчалар
.
Ўтиш даври
– бир иқтисодий тизимдан бошқасига мавжуд
иқтисодий муносабатлардан бутунлай бошқа янги иқтисодий муно-
сабатларга ўтиш тақозо қилинадиган даврдир;
Бозор ислоҳотлари
– бозор иқтисодиѐтини ва бозор муноса-
батларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар мажмуидир;
Иқтисодий ислоҳотлар
– иқтисодиѐтда туб (ѐки қисман)
ўзгаришларни амалга оширишга қаратилган тадбирлардир;
Иқтисодий уклад
– турли мулкчиликка асосланган хўжалик
юритишнинг шакллари ва турлари;
Иқтисодиѐтни эркинлаштириш
– иқтисодиѐтнинг барча соҳа-
лари ва тармоқларини эркинлаштириш, хўжалик юритувчи субъект-
ларнинг эркинлиги ва мустақиллигини таъминлаш, тадбиркорлик
фаолиятини ривожлантириш учун барча шарт-шароитларни яратиш-
дир;
Ислоҳотлар концепцияси
– ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар-
нинг асосий мақсади ва йўналишлари, уни амалга оширишнинг
вазифалари ва стратегик йўлларининг умумий ғоясидир;
Иқтисодиѐтни барқарорлаштириш
– танглик ҳолатларига бар-
ҳам бериш асосида макроиқтисодий мувозанатликни сақлаш ва
ишлаб чиқаришни юксалтириш учун шарт-шароитларни вужудга кел-
тириш.
Такрорлаш учун саволлар ва топшириқлар
1.Бозор иқтисодиѐтига ўтишнинг жаҳон тажрибасида синалган
асосий йўллари (моделлари)ни таърифлаб беринг. Уларнинг умумий
ва ўзига хос томонларини кўрсатинг.
2.Ўзбекистоннинг бозор муносабатларига ўтиш йўли қандай
хусусиятларга эга? Республика иқтисодиѐтини ислоҳ қилишга қандай
тамойиллар асос қилиниб олинди?
3.Бозор иқтисодиѐти муносабатларига босқичма-босқич ўтиш
принципларининг мазмунини тушунтиринг. Ҳар бир босқичнинг
мақсад ва вазифаларини баѐн қилинг.
4. Республикада иқтисодиѐтни ислоҳ қилиш қандай йўналишлар
бўйича амалга оширилди? Ҳар бир йўналиш бўйича ўзингизнинг
фикр-мулоҳазаларингизни билдиринг.
5.Бозор муносабатларига ўтишда иқтисодий ислоҳотлар ўз
олдига қандай вазифаларни қўяди? Бу вазифаларнинг тўлароқ тавси-
фини беринг.
6.Бозор иқтисодиѐтини шакллантириш даврида давлатнинг
етакчилик фаолияти нимадан иборат эканлигини тушунтириб беринг.
7.Ўзбекистонда бозор иқтисодиѐтини қарор топтиришнинг
қандай давлат дастурларини биласиз? Улар бир-бирлари билан қан-
дай боғланганлигини таҳлил қилинг.
8.Иқтисодиѐтни эркинлаштириш ва ислоҳотларни чуқурлаш-
тиришнинг мазмунини тушунтиринг.
9.Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусу-
сийлаштириш қандай босқичларда амалга оширилди? Бу жараѐннинг
ҳозирги босқичидаги хусусиятлари нималардан иборат?
10.Нима сабабдан иқтисодиѐтнинг устуворлигини таъминлаш
зарур?
11.Бозор иқтисодиѐтига ўтиш даврида социал сиѐсатнинг қандай
хусусиятлари мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |