Ызбекистон республикаси адлия вазирлиги


Фоиз меъѐри ва хўжалик юритишдаги фаоллик



Download 3,16 Mb.
Pdf ko'rish
bet172/202
Sana26.04.2022
Hajmi3,16 Mb.
#582247
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   202
Bog'liq
Iqtisodiyot nazariyasi

Фоиз меъѐри ва хўжалик юритишдаги фаоллик
. Корхона 
эгаси ишлаб чиқаришда ўз капиталидан фойдаланиши, уни кредитга 
олиши ѐхуд олмаслигидан қатъи назар, фоизини у ўз даромадига 
эмас, балки ишлаб чиқариш чиқимларига сарфлайди. Бу эса фоиз 
меъѐрининг ишлаб чиқариш фаолиятига таъсир этиш характерини 
белгилайди. Фоиз меъѐри капитал маблағларининг ҳар қандай лойи-
ҳалари учун рентабеллик энг кам даражасининг кўрсаткичи бўлиб 
хизмат қилади. Мисол учун, машинасозлик заводи маҳсулот чиқара 
бошлаган даврга келиб, фоизнинг кутилаѐтган бозор ставкаси 6% ни 
ташкил этмаса, ҳар қандай киши ҳам 5 фоиз соф даромад келтира-
диган бундай заводни қуриб ўтирмайди. Бундан шундай хулоса 
чиқариш мумкин: фоиз қанча паст бўлса, хўжаликка шунча кўп 
капитал киритилади.
Кредитга берилаѐтган маблағ ҳозирда пул шаклига эгалиги 
сабабли фоиз меъѐрининг даражаси иқтисодий фаолият иштирок-
чилари қўлидаги пул миқдорига боғлиқ бўлади. Қолган тенг 


шароитда қанча кўп пул муомалада бўлса, фоизнинг бозор ставкаси 
шунча паст бўлиши керак.
Ҳозирги бозор иқтисодиѐтида пул миқдорини тартибга солиш 
жараѐни ўз-ўзидан юз бермайди, балки Марказий банк томонидан 
амалга оширилади. Шу тарзда тартибга солишнинг моҳияти ва ме-
тодлари ҳозирча муфассал тавсифлаб ўтирилмайди. Таъкидлаймизки, 
давлат пул миқдорини ўзгартириш йўли билан жамиятда иқтисодий 
фаолликка таъсир кўрсатиш имкониятига эга бўлади.
Агар хўжаликда нархлар умумий даражасининг ошиши юз 
берса, заѐм олувчи кредит берувчи билан ҳисоб-китоб қиладиган пул 
кредит берувчи заѐм олувчига берган пулга қараганда камроқ харид 
имкониятига эга бўлади. Шу сабабли инфляция даврида қарз олиб 
яшаш фойдали, чунки уни қадрсизланган пуллар билан узишга тўғри 
келади. Қисқаси, нархларнинг умумий ўсиши чоғида бойликлар 
кредит берувчилар зарарига, лекин қарздорлар фойдасига қайта 
тақсимланади. Мўътадил инфляция сиѐсатини олиб бораѐтган, бозор 
иқтисодиѐтига эга бўлган мамлакатларнинг ҳукуматлари фоизнинг 
тайин ставкасини пасайтиришга уринадилар ва бу билан хўжалик 
юритишдаги фаолликни жонлантиради.
Тадбиркор нормал, ўртача фойда олган тақдирда, бу унинг иш-
билармонлиги эвазига тегадиган даромаддир. Тадбиркор иш жараѐ-
нини яхши ташкил этиб, янги технологиялардан фойдаланиб, самара-
дорликни ортириб бориш ҳисобига ортиқча фойда олиши мумкин, 
иқтисодиѐт назарияси фани бундай ҳолатни иқтисодий фойда, деб 
таъкидлайди. Тадбиркор маълум давргача монопол мавқега эга бўл-
ганда ҳам ортиқча фойда олиб туради. Лекин бозор иқтисодиѐти 
доимо ўзгарувчандир, бинобарин, бундай ҳолат тадбиркорнинг иро-
дасига боғлиқ бўлмайди. Тадбиркор олинадиган фойда ѐки даромад-
ни аниқлашда ўзини қизиқтирадиган жиҳатлари аҳамиятлидир. Тад-
биркорни, айниқса, олинадиган фойда нормаси, шунингдек фойда 
массаси ҳам қизиқтиради.
Фойда ѐки корхона эгаси оладиган даромад маҳсулот қиймати-
нинг ишлаб чиқаришнинг барча сарфлари чиқарилгандан кейин қол-
ган қисмидир. Фойдани ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулот нархи билан 
уни ишлаб чиқаришга кетган барча харажатлар йиғиндиси ўртаси-
даги айирма сифатида ҳам аниқлаш мумкин.
Лекин фойда шундай йўл билан аниқланганда, унинг миқдори 
қандай омиллар билан белгиланиши тўғрисида хеч қандай тасаввур 


ҳосил қилиш мумкин бўлмайди. Шуни эътиборда тутиш лозимки, 
корхона эгаси оладиган даромад, аввало, ишлаб чиқариш омиллари-
нинг ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш натижасидир. Чунки ўз ҳоли-
ча бир-биридан алоҳида олинган ишчилар, бинолар, ускуналар хеч 
нарса ишлаб чиқармайди. Уни амалга ошириш учун уларнинг барини 
ягона ишлаб чиқариш жараѐнида самарали иштирок этишини таъ-
минлаш зарур. Корхона эгаси айни шундай фаолиятга қодир бўлиши 
керак. Корхона қанчалик яхшироқ ташкил этилса, ресурслар самара-
ли фойдаланилса, маҳсулот бирлиги ҳисобида кам харажат билан 
ишлаб чиқаришнинг кўпроқ ҳажмига эришиш мумкин. Бошқача 
айтганда, корхона эгасининг даромади шунча юқори бўлади.
Фойда миқдорига таъсир этувчи муҳим жиҳат ноаниқлилик оми-
лидир. Кредит берувчиларнинг таваккал қилиши хусусида сўз бор-
ганда бу омил ҳақида бир оз гапирилган эди. Корхона эгаси ҳам 
таваккал қилади. Тайинлилик шундайки, ким истеъмочилар мойилли-
ги, хом ашѐ, ускуналар, тайѐр маҳсулотлар бозорларидаги вазият 
қандай ўзгаришини у ѐки бу даражада аниқ баҳолай олса, у қўшимча 
фойдага эриша олади. Бозорда бўладиган ўзгаришларнинг ҳаммасини 
олдиндан башорат қилиш, одатда мумкин эмаслиги сабабли исталган 
корхона эгаси учун фойда олиш ѐки талофат кўриш хавфи реал мав-
жуд бўлади. Баъзан эса зарар фойдадан ошиб кетиши ҳам мумкин. 
Шу сабабли бугун олинаѐтган фойда эртага рўй бериши мумкин бўл-
ган зарарларни бирор даражада қоплай олиши керак. Бунинг устига, 
ишлаб чиқариш энг кўп таваккал қилиш билан боғлиқ тармоқлар 
(аввало, янги моллар ишлаб чиқариш ва янги усуллар қўлланилган 
ишлаб чиқариш) да фойда бошқа тармоқларидагидан юқори бўлиши 
керак. Акс ҳолда корхона эгалари капитални бунақа тармоқларга 
сарфламайдилар.
Амалиѐтда янги, юқори талабгир маҳсулот ишлаб чиқариш би-
лан шуғулланнаѐтган корхона эгалари, шунингдек ишлаб чиқаришда-
ги харажатларни камайтира бориб, маълум молларни такомиллашти-
риш ҳамда сифатини ошириш йўлларини излаб топаѐтган кишилар 
кўпроқ фойда олмоқдалар. Маҳсулот бирлигига қанча кам чиқим 
тўғри келса ва муайян вақт оралиғида қанча кўп мол ишлаб чиқа-
рилса, бошқа тенг шарт-шароитларда корхона эгаси оладиган даро-
мад ҳам шунча кўп бўлади.
Фойданинг миқдори у ѐки бу ишлаб чиқарувчининг бозорда 
ишғол этган мавқеига ҳам боғлиқ. Агар у бирор-бир ихтиро учун па-


тентга эга бўлса, сийрак учрайдиган табиий ресурслардан фойдала-
ниши ѐки бошқа корхона эгалари билан келишиш имкониятига эга 
бўладики, натижада монополия юзага келади. Монополистлар нархни 
ва ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар ҳажмини назорат қилиш йўли 
билан қўшимча даромад олишлари мумкин. Бозордаги мавқе ишлаб 
чиқарувчиларнинг фойдасига бошқа жиҳатдан ҳам таъсир кўрсатади. 
Корхонада иш қанча яхши борса, рақобатчилар билан қиѐслаганда 
унинг мавқеи шунча мустаҳкам бўлади. Фирманинг обрўси қанча 
юқори бўлса, унинг етказиб берувчилар, истеъмолчилар, иқтисодий 
хаѐтнинг бошқа иштирокчилари билан амалий алоқаларининг миқѐси 
шунча кенгаяди. Бундай фирманинг афзалликларга эга бўлиш аниқ-
дир. Бошқа заѐм олувчиларга қараганда, унга анча паст фоиз билан 
кредитни жон деб беришади. Бундай корхона хом ашѐ ва ускунани 
арзонроқ сотиб олиши ҳам мумкин. Зеро, сотувчилар ишончли ше-
рикка эга бўлишдан кам манфаатдордир. Мавқенинг мустахкамлиги 
молларнинг юқори сифатлилиги тайѐр маҳсулотни сотишда ҳам аф-
залликни таъминлайди. Натижада корхона, жумладан, корхона эгаси 
ҳам анча юқори даромад олади.
Мулк шаклларининг демократлашуви натижасида моддий омил 
соҳибларига шахсий омил сохибларининг ѐлланиши натижасида 
моддий ва шахсий омил бирикади. Яъни ѐлланма меҳнат муносабати 
иш кучининг, яъни инсон меҳнат қобилиятининг товарга айланганли-
гини билдиради. Бозор мезанизмининг чуқур илдиз отиши натижаси-
да ҳар қандай баҳо ўзгариб турганидек, иш кучи қийматининг ифода-
си бўлган иш ҳақи ҳам ўзгариб туради. Тадбиркор кўп ҳолларда 
ўзганинг меҳнатидан фойдаланар экан, бу ѐлланма меҳнатга айлана-
дики, унинг бир қисмини ишбилармонлик қобилияти учун олади 
дейлик. Тадбиркор оладиган даромаднинг иккинчи қисмини ѐлланма 
иш кучи яратган бўлиб, тадбиркор бу қисмга тўлиқ ҳақ тўламасдан 
ўзлаштирадиган даромаддир. Тадбиркорлик фаолияти асосида ҳосил 
бўлган даромад эксплуатациядан холи бўлмай, уни инкор этмайди. 

Download 3,16 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   168   169   170   171   172   173   174   175   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish