ҚИЗАМИҚ — БЕЛГИЛАРИ, ЮҚИШ ЙЎЛЛАРИ, АСОРАТЛАРИ, ДАВОЛАШ, ОЛДИНИ ОЛИШ
Қизамиқ (лот. Морбили) — ўткир инфектсион вирусли инфектсия бўлиб, ўта юқумли ҳисобланади. Касаллик белгилари юқори иситма, характерли тошма, томоқ оғриғи, йўтал, организмнинг жиддий интоксикатсияси билан намоён бўлади. Қизамиқ билан ҳар қандай бола, ҳатто катталар ҳам хасталаниши мумкин. Бунда касаллик оғир кечиши, асоратлар чақириши ва баъзан ўлимга олиб келиши эҳтимоли мавжуд.
Ушбу касаллик ҳар йили бутун дунё бўйлаб 150 минг киши, асосан 10 ёшгача бўлган болаларнинг умрига зомин бўлади. Шу боис, ҳар бир киши, айниқса, ёш болаларнинг ота-онаси қизамиқ қандай касаллик эканлигини яхши билишлари керак.
Инфектсия манбаи бемор киши саналади. Вирус ҳаво-томчи йўл билан ўтади ва жуда юқумли ҳисобланади.
Касаллик қўзғатувчиси парамиксовируслар оиласи, морбилливируслар авлодига оид РНК-вирусдир. Парамиксовирус организм ташқарисида беқарор бўлиб, ултрабинафша нурлари, паст намлик таъсирида тезда нобуд бўлади, лекин қуйи ҳароратда (-70 °C) сақланиб туриш хусусиятига эга.
Юқиш йўллари
Қизамиқ билан мавсумий равишда — окйтабрдан апрел ойигача касалланиш — одамлар бу мавсумда кўпроқ ёпиқ хоналарда тўпланиб ўтиришлари билан боғлиқ. Болаларнинг инфектсияланиши кўпинча боғчаларда содир бўлади. Вирус ташқи муҳитга чидамсизлиги туфайли учинчи шахслар орқали касалланиш ҳолатлари жуда кам.
Инфектсия қўзғатувчиси бемордан соғлом одамга ҳаво-томчи йўл орқали узатилади. Касалликнинг тошма тошишига 3-4 кун қолган муддатида (инкубатсион даврда) вирус фаол равишда тарқала бошлайди. Бу вақтда касалликнинг клиник белгилари кузатилмаслиги соғлом одамларнинг эҳтиёт чоралари кўрмасликларига сабаб бўлади.
Умумий равишда касалланган бемор атрофдагилар учун 7-10 кун давомида хавфли саналади. Вактсина олмаган кишилар бемор билан яқин алоқада бўлишда инфектсияланиш эҳтимоли деярли 100% ни ташкил этади. Қўзгаътувчи шунингдек ҳаво йўллари орқали узоқ масофаларга тарқалиши мумкин, масалан, зинапоялар, кўп қаватли уйларда шамоллатиш шахтлари орқали ва ҳоказо.
Сўнгги ўн йилликда режалаштирилган вактсинатсия жорий этилиши натижасида болаларда касалланиш кўрсаткичи сезиларли даражада камайди, аммо аҳолининг катта ёшли қисми орасида парамиксовирусга қарши иммунитетга эга бўлмаганлар кўпчиликни ташкил этади. Бу катталар орасида касалланишлар кўплиги, шунингдек қизамиқ бачадон ичида онадан болага ўтиши ҳолатларини келтириб чиқармоқда.
Агар одам касалликка чалиниб, тузалиб кетган бўлса, унда умрининг қолган қисмига қадар доимий иммунитет шаклланади ва такрорий касалланиш эҳтимоли жуда кам. Қайта касалланиш ҳолати одатда иммунитет танқислиги билан боғлиқ бўлади.
Икки ёшгача бўлган болаларда қизамиқ билан касалланиш одатда онада паромиксовирусга қарши табиий ёки вактсина ҳисобига ҳосил бўлган иммунитет мавжуд бўлмаганда кузатилади. Чақалоқлар учун касалликнинг хавфи ҳисобга олиниб, ҳомиладорликни режалаштириш даврида аёлларга парамикыовирусга қарши вактсина олиш тавсия қилинади.
Қизамиқ аломатлари катталар ва болалар организмининг етуклиги, физиологик жараёнларнинг фарқи ва иммунитетнинг шаклланганлиги нуқтаи назаридан фарқ қилади. Катталарда касаллик кўпинча болалардагига нисбатан оғирроқ кечади.
Болаларда белгилар касалликнинг даврига қараб фарқ қилади. Катарал белгилар ва умумий интоксикатсия билан ифодаланадиган дастлабки давр 3-5 кун давом этади.
Қизамиқнинг катарал давридан сўнг терида характерли қизамиқ тошмалари тошиши даври келади. Тошма касаллик манифестатсиясидан 3-4 кун ўтгач, биринчи навбатда юзнинг олд қисмида пайдо бўлади. Кейинчалик у бўйин, гавданинг юқори қисмига тарқалади ва аста-секин бутун танани, шу жумладан, қўл-оёқларни қоплаб олади.
Қизамиқ тошмалари доғли-папулёз экзантема деб номланади. У тери сатҳидан кўтарилиб турувчи нотўғри шаклдаги пушти тугунчалар кўринишида бўлади. Папулалар қизил доғлар билан ўраб олинган бўлиб, бир-бири билан бирлашишга мойил бўлади. Бу даврда умумий интоксикатсия бош оғриғи ва иситма билан намоён бўлади.
Бундан ташқари, экзантемада йўтал ва тумовнинг кучайиши кузатилади. Бу муддатнинг давомийлиги 4-5 кунни ташкил этади, шундан сўнг доғлар оқаради, ранги ўзгаради, ҳажми кичраяди. Беморнинг аҳволи яхшиланади, вируснинг юқумлилиги камаяди.
Қизамиқнинг кейинги даврига тери пигментатсияси ҳамроҳлик қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |