узатмалар қутиси узатмаларни қайта улаш ва синалаётган
трактор агрегатининг талаб қилинган тезлигини ўрнатиш,
узатмалар қутисининг ўзини ва бошқариш тизимининг
тури, конструктив схемаси ва параметрларини агрегатнинг
барқарор ва ўтиш тартибларининг параметрларига
таъсирини ўрганишга имкон беради;
маховиклар трактор ва қишлоқ хўжалик машиналарининг
етакловчи массалари инерция моментини имитация
қилишга имкон беради;
бикрликлар эластик (эгилувчан) звенолар, тирқишлар ва
илашмаларни апмаштирувчи ва тасвирловчи қурилмалар .
Тракторнинг динамик кўрсаткичларини аниқлаш учун мўлжалланган стенднинг принципиал схемасй 38-расмда кўрсатилган. Стенд мотор 1, бош узатма муфтаси 2, узатмалар қутиси 3, инерция моментли маховик массалар 5,8,11, уларда мое равишда орқа кўприк ва етакловчи ғилдиракларнинг айланувчи массалари тракторнинг илгариланма харакатланувчи массалари ва унинг айланувчи массалари, қишлоқ хўжалик машиналарининг ҳаракатланувчи массалари ҳисобга олинган. Тормозлар 9 ва 12 тракторнинг ва қишлоқ хўжалик машинасининг харакатга қаршилигини кайта тиклашга имкон беради. Стендда торсионлар 4,6,10, эластик звеноларининг хусусиятларини бош ва охирги узатманинг харакатлантирувчиларининг имитация қилиш ва илашиш қурилмаси 13 илашмадаги тирқишни қайта тиклаш учун ва сирпаниши харакатлантирувчиларнинг шатаксирашини имитация қилувчи қурилма 7 кўзда тутилган.
Тракторнинг динамик кўрсаткичларини аниқлаш стендининг принципиал схемаси
Инерция массалари узатмалар қутисини иккиламчи валига ўрнатилган турли ўлчамдаги маховиклар кўринишида бажарилади. Маховикларнинг ўлчамлари тракторнинг ва қишлоқ хўжалик машинасининг бошқарилувчи массалари ва уларни алмаштирувчи инерция масалалари кинетик энергиясининг тенглиги шартидан келиб чиқиб танланади.
бу ерда: Ic- бошқарилувчи массалар инерция моменти;
ώ2с - инерция массалари ўрнатилган валнинг айланма бурчак тезлиги;
mт, mм трактор ва қишлоқ хўжалик машинасининг
массалари;
Uт - тракторнинг назарий тезлиги.
бу ерда: ΣIвр - етакловчи ғиддираклар ўқига келтирилган агрегатнинг бошқарилувчи қисмини инерция моменлари;
i3M - орқа кўприкнинг узатишлар сони ;
гк - етакловчи ғилдиракнинг думалаш радиуси.
бундан, трактор орқа кўпригининг узатишлар сонини хисобга олиб:
9 ва 12 тормозларнинг ишқаланиш моментлари, тормозлар ютадиган ва трактор ҳамда агрегатланувчи машинани ҳаракатланишига сарфланадиган қувватлар тенглиги шартидан аниқланади.
бу ерда: Pf - трактор харакатига қаршилик кучи;
ωT - тормоз механизми етакловчи элементларининг айланма бурчак тезлиги;
7 қурилманинг куч ва кинематик параметрлари мос равишда кўрилётган қурилмага киритилаётган ва олинаётган қувватлар тгимининг тенглигини таъминлаш шартидан танлаб олинади
δ - трактор харакатлантирувчиларининг шатаксираш коэффиценти.
М7ω5 - Ркυт (7.2)
М7ω8 = PxυT(l-δ) (7.3)
бу ерда: М7- 7 Курилма сирпанишининг келтириб чиқарадиган
инерция моменти;
Рк - ҳаракатлантирувчилардаги уринма тортиш кучи;
ωs, ωg - стенднинг 5 ва 8 звеноларнинг бурчак тезликлари.
Ҳадма-ҳад (7.3) ни (7.2) дан айириб, шунингдек Рк= Ркр+ Pf ифодалаб, тортиш қаршилиги Ркр ва думалашга қаршилик орқали ушбу ифодани оламиз:
Агар 7 қурилма фрикцион бўлса, унда ишқаланиш моменти:
М7= P rўр μ z
Бу ерда: Р-дискларни сиқиш кучи;
rўр – ишқаланиш юзларининг ўртача радиуси;
μ – ишқаланиш коэффициенти;
z – ишқаланиш юзлари жуфтликлари сони;
( 7.4) ва (7.5) тенгламаларни биргаликда ечиб, дискларни. сиқиш кучини аниқлаймиз.
Бу ифодадан стендда Р кучини ўзгартириб (ростлаб), харакатлантирувчиларнинг хар қандай қишлоқ ҳўжалик операцияси учун хусусиятли булган шатаксирашини имитация қилиш мумкинлиги келиб чиқадй. Агар Р кучни аввалдан танланган қонун бўйича Ркр қийматига боғлиқ ҳолда автоматик тарзда ўзгартирилса шатаксираш эгри чизиғини δ=f (PKR) қайта қуриш мумкин бўлади.
4,6,10 торсионларнинг С4, С6 ва С10 бикрликлари кўрсатилган торсионлар ва эластик звеноларнинг мое равишда Сг ва Ск бикрликка эга бош ва охирги узатманинг; Сс бикрликка эга ҳаракатлантирувчиларнинг ва Сс бикрликка эга илашиш қурилмасининт потенциал энергиялари тенглиги шартидан аниқланади (39-расм).
Кўрилаётган стенднинг юритмасида ва синалаётган узатмалар қутисининг куч узатмасида ўзгарувчан қаршилик момента Мс ни тормоздаги ишқаланиш моменти.Мтг ни даврий ўзгариш хисобига қайта тикланиши мумкин. Узатмалар қутиси валидага динамик бурувчи момент Мс1 амплитудасини резонанс эгри чизиғи бўйича аниқлаш мумкин.
Mcl-MTl/[l-(ω/p)2]
бу ерда: Мт] — тормознинг қаршилик момента амплитудаси;
ω - моментнинг мажбурий тебраниш частотаси;
р - стенд валлари тизимининг хусусий тебранишлари амплитудаси.
Тормоз қурилмаси
Агар стендда гидравлик бошқарилувчи механик тормоз механизмлари ўрнатилса, унда узатмалар қутиси иккиламчи валидаги бурувчи моментнинг талаб қилинган қонуни, тормоз ишқаланиш юзаларидаги ўқ бўйлаб йўналган кучни белгиланган частота ва амплитуда билан даврий ўзгариши ҳисобига таъминланиши мумкин (40-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |