Iv мавзу. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро. Жиноят ишлари бўйичатуман (ШАҲАР) суди


судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш



Download 37,95 Kb.
bet3/6
Sana28.04.2023
Hajmi37,95 Kb.
#933169
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
10 (1)

судьялар ва суд аппарати ходимларининг меҳнат шароитларини, моддий ва ижтимоий таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш
Туманлараро, туман судларининг асосий ваколати биринчи инстанцияда фуқаролик, жиноят ва баъзи бир бошқа ишларни кўриб чиқиш, яъни, юқорида таъкидлаб ўтилганидек, муайян ишлар бўйича қўйилган масаларга оид (жиноий жавобгарликка тортилган шахснинг айбдор ёки айбсизлиги, қонунда кўзда тутилган жазони қўллаш ёки қўлламаслик, мулкий даъволарни исботланганлиги ёки исботланмаганлиги ва ш.к.) қарорларни қабул қилишдан иборат.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар томонидан кўриб чиқиладиган барча ишларни умумий хусусиятларига кўра гуруҳларга ажратиш мумкин. Шартли равишда шундай гуруҳлар-дан учтасини тузиш мумкин:
фуқаролик, оила, меҳнат ва ер билан боғлиқ ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар бўйича ишлар;
алоҳида тартибда кўриладиган ишлар;
қонун билан уларнинг ваколатига бириктирилган бошқа ишлар.
Энг кенг тарқалган фуқаролик ишлари биринчи гуруҳга тегишли ишлар ҳисобланади. Улар, фуқаролик ишлари бўйича судларга кўриб чиқиш учун, одатда вужудга келган низо томонларининг ҳеч бўлмаганда бири фуқаро бўлган ҳолларда, келиб тушади (ушбу иш қонунда кўрсатилган белгиларга мувофиқ иктисодий суди каби бошқа судларда ёки маъмурий суд томонидан кўриб чиқилиши керак бўлмаган ҳолатларда). Хусу-сан, буларга фуқаро ёки ташкилотга кимнингдир қонунга қарши (баъзи ҳолатларда қонуний) ҳаракатлари натижасида етказган зарарини қоплаш бўйича, етказилган маънавий зарар учун компенсация тўлаш бўйича, иш жойига қайта жойлаштириш бўйича, маълумотларнинг тарқатилиши бировга зарар келтиришига оид низолар бўйича, қилинган меҳнат учун тегишли ҳақни олиш бўйича, уй-жой ва унга бўлган эгалик ҳуқуқи бўйича, мерос олиш бўйича, болалар, эр-хотин ёки ота-оналарни боқиш учун тўлана-диган алиментлар бўйича, бадиий ёки бошқа асарларга муаллифлик бўйича ишлар ва бошқалар киради.
Фуқаролар ва ташкилотлар ўзларининг ҳуқуқий муносабатлари жараёнида тузадиган фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар билан боғлиқ низолар бўйича ишлар кенг тарқалган. Буларга олди-сотди, уй-жой ижараси, нашр ва бошқа шартномалар киради. Бундан ташқари, бир шахс томонидан тузиладиган, бир томонлама бўлган шартномалар ҳам киради (масалан, совға, ва-сиятнома, меросни қабул қилиш ёки ундан воз кечиш). Шартномаларнинг ҳар бир тури уларни тузиш шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаб берувчи тегишли ҳуқуқий нормалар доирасида тартибга солинади. Қонун шартнома томонларининг ҳуқуқлари суд ҳимоясида бўлишини кафолатлайди.
Кўпинча, фуқаролик ишлари бўйича судлар алоҳида тартибда кўриладиган ишларни ҳам кўриб чиқадилар. Буларга юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни белгилаш, фуқарони дом-дараксиз йўқолган ёки уни ўлган деб эълон қилиш, фуқаронинг лаёқати чекланганлиги ёки лаёқатсизлигини эътироф этиш, мулкнинг эгасизлигини эътироф этиш, йўқолган ҳужжатлар бўйича ҳуқуқларни қайта тиклаш каби ишлар киради. Юқорида кўрсатилган ишларнинг бошқа фуқаролик бўйича ишлардан кескин фарқ қилувчи хусусияти суд ҳақ-ҳуқуқ бўйича низолар, бир томоннинг иккинчи томонга бўлган даъволарини кўриб чиқмаслиги, фақат маълум ҳуқуқий натижалар оқибатларни келтириб чиқарадиган у ёки бу факт (ҳолат)ларни белгилаш масаласинигина кўриб чиқиши ҳисобланади.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суд хар бир фуқаро, агар давлат ташкилотлари, маҳаллий ўзини ўзи бошқариш ташкилотлари, идоралар, корхоналар ва уларнинг бирлашмалари, жамоат бирлашмалари ёки мансабдор шахсларнинг қонунларга хилоф ҳаракатлари (қарорлари) ҳуқуқ ва эркинликларини бузилишига сабаб бўлган деб ҳисобласа, судга шикоят қилиши мумкин. Шикоят бевосита шикоятчи яшаб турган жойдаги судга ёки ташкилот, бирлашма, мансабдор шахс жойлашган ердаги судга берилади ва фуқаролик иши тартибида кўриб чиқилади.
Бу ишларнинг асосий қисми жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг ҳиссасига тўғри келади, лекин қонунга муво-фиқ кўриб чиқилиши юқори судлар ваколатида бўлган ишлар МАСАЛАН, жиноий жавобгарликка тортилаётган шахс-нинг айбини оғирлаштирувчи ҳолатларда қасддан одам улдириш жиноятини содир қилиш, ўн тўрт ёшга тўлмаган шахсни қасддан зўрлаш, геноцид, терроризм ва бошқа ишлар (ЖПК 389м.) бундан мустасно.
Агар кўриб чиқилаётган ишлар моҳиятига кўра мураккаб бўлмаса Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Қорақалпоғистон Республикаси суди раиси, вилоят, Тошкент шаҳар судларининг раислари, ўрта бўғин судлари ваколати доирасига оид жиноий ишларни тегишли жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди кўриб чиқишлари учун тақдим этиш ҳуқуқига эгалар.
Туман судлари ишларнинг сезиларли қисми барча фуқаро-лик ишлари ўзлари чиқарган ҳукм ва қарорларининг ижросини тегишли даражада таъминлаш ташкил этилган. Улар жиноят ишлари бўйича ҳукмларни ижро этиш жараёнида вужудга келадиган масалаларни кўриб чиқадилар (жазодан шартли-муддатидан илгари озод қилиш, бир режимдаги колониядан бошқа режимдаги колонияга ўтказиш, касаллик сабабли жазони ўташдан озод қилиш, судланганликни олиб ташлаш, жазони енгилроғига ўзгартириш ва б.қ.).
Қонунчилик фуқаролик ва жиноят ишларини биринчи инстанцияда кўриб чиқадиган суд таркибини ўзгартирди.
Ўзбекистон Республикаси Олий судидан ташқари барча судларда фуқаролик ишлари бўйича биринчи инстанция ишлари судьялар томонидан якка тартибда кўриб чиқилади (ФПК 13-модда).
Ишни якка тартибда кўриб чиқиш ва ҳал қилишда судья суд номидан ҳаракат қилади.
Қорақалпоғистон Республикаси судининг раиси, вилоят, Тошкент шаҳар судларининг қарорига мувофиқ биринчи инстанциянинг ҳар қандай иши ҳайъатда кўриб чиқилиши мумкин.
Жиноят ишлари ҳайъатда кўриб чиқилади. Жиддий ижти-моий хавфлилиги бўлмаган жиноий ишлар, яъни қонунда уч йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш белгиланган қасддан содир этилган жиноятлар, қонунда беш йилдан кўп бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш белгиланган эҳтиётсизлик оқибатида қилинган жиноятлар, қонунда беш йилдан кўпроқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш белгиланган унча оғир бўлмаган қасддан қилинган жиноятлар ҳамда қонунда беш йилдан кўпроқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш белгиланган эҳтиётсизлик оқибатида қилинган жиноятлар ва огир жиноятларни якка тартибда кўриб чиқилади (ЖПК 13м.).
Иш биринчи инстанция суди томонидан ҳайъатда кўрил-ганда суд таркибига судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси киради. Ўзбекистон Республикаси Олий суди биринчи инстанция ишларни уч нафар судьядан иборат таркибда кўриб чиқади. Одил судловни амалга оширишда халқ маслаҳатчилари судьянинг барча ҳуқуқларидан фойдаланадилар. Улар суд мажлисида ишни кўриш жараёнида келиб чиқадиган ҳамма масалаларни ҳал қилишда ва ҳукм чиқаришда раислик қилувчи билан тенг ҳуқуққа эгадирлар.
Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судлар ва жиноят ишлари бўйича туман судларида фуқаролик-процессуал ва жиноят-процессуал қонунчилигида белгиланган тартибда якка тартибда ишларни кўриб чиқиш судья ва икки нафар халқ маслаҳатчиси томонидан кўриб чиқишдан фарқ қилмайди.
Амалдаги қонунчилик туман судлари кўриб чиқадиган барча ишларни олиб бориш тартиби ва қоидаларини батафсил белгилаб беради. Булар тўғрисида батафсил маълумотлар юридик олий ўқув юртларининг ўқув режасига киритиладиган фуқаролик процесси, жиноят процесси ва маъмурий ҳуқуқ каби предметлар ўрганилганида берилади. Умумий тартибда, бу ерда ишларни ҚОНУНИЙ, АСОСЛИ ВА АДОЛАТЛИ кўриб чиқилишини таъминлаб берадиган процессуал қонунчиликнинг баъзи жиҳатларинигина таъкидлаб ўтиш етарли.
Ушбу ҳолатга мисол тариқасида судлар томонидан кўриб чиқиладиган барча ишларда барча масалалар, одатда судланувчилар, даъвогарлар ва жавобгарлар иштирокида ва уларнинг фаол қатнашуви ҳамда уларга керакли ҳуқуқларни берган ҳолда ҳал қилинишини ўтиш мумкин. Улар барча ишларни ўрганишда иштирок этадилар, тушунтиришлар берадилар, исбот тақдим этадилар, илтимосномалар берадилар, жиноят иши бўйича ҳукм ҳам фуқаролик иши бўйича қарор суд мажлисида кўриб чиқилган ва белгиланган факт ва ҳолатлар асосида чиқарилади.
Судьяларни ташқи таъсирлардан ҳимоя қилиш мақсадида қонунда судьялар мажлисини олиб бориш ва иш бўйича ҳукм ёки қарор чиқаришнинг алоҳида тартиби кўзда тутилган. Бунинг учун судьялар СУД МАСЛАҲАТХОНАСИДАкенгашадилар. Бу хонада ушбу ишни кўриб чиқишдаги суд таркибига кирувчи судьялардан бошқа ҳеч ким бўлмаслиги керак. Ушбу қоиданинг (судьялар кенгаши сирининг) бузилиши ҳукм ёки қарорнинг бекор қилинишига сабаб бўлади.



Download 37,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish