Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Қайиқсозлик ва денгизчилик



Download 1,58 Mb.
bet36/86
Sana20.06.2022
Hajmi1,58 Mb.
#686374
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   86
Bog'liq
Тарихий антропология Мажмуа

Қайиқсозлик ва денгизчилик. Полинезияликлар — жасур ва мохир денгизчилардир.Ўз даврига нисбатан юксак денгизчилик санъатигина уларга Тинч океанининг бир-биридан юзлаб, баъзида минглаб километр
узоқликда жойлашган кўпсонли оролларни кашф қилиб ўзлаштириш
имқонини берган. Дунё тарихида полинезияликлар тараққиёти
даражасида бўла туриб, улар билан денгизчилик санъатида
рақобатлашадиган халқни топиш мушкул. Полинезияликлар кемалари ўз мақсадлари ва тури буйича бир —биридан фарқланган. Кемаларнинг уруш, балиқ овлаш ҳамда саёхат учун махсус турлари бор эди. Хусусан, Таитиликларнинг ҳарбий қайиқлари икки қаватли, палубаси ёпиқ бўлиб, зарур пайтда жангчилар унинг остида жон сақлашларига мўлжалланган эди. Қайиқларнинг 4 хили бўлиб: дарахт танрасидан ўйилган бир кишилик, ўртаси бирлаштирилган балансирли (мувозанатли) ва ниҳоят 2 балансирли қайиқлари бор эди.
Кийимлар, зеб — зийнатлар:
Полинезияликлар ўтмишда юбка ёки пешбанд кийишган бўлиб, улар тападан ёки бўйрадан қилинган. Аёллар кундузи ўсимлик толасидан юбка, кечкурунлари эса тападан пешбанд кийганлар. Тапани эхтиёт қилиш Полинезия оролларида кенг тарқалган ва ювиб бўлмаслиги сабабли уни кир қилишдан асрашган. Эркакларнинг кийимлари ҳам тападан пешбанд ёки бўйрадан белбоғчалар шақлида эди. Аёлларнинг кукраги остидан, эркақларнинг белидаги пешбанд узунлиги тиззага қадар бўлган. Фақат айрим ҳолларда пешбандлар узун бўлиб, то оёгигача тушиб турган. Инсоннинг кийими кўп бўлиши Таити оролида унинг бойлиги рамзи ҳисобланган. Натижада таитиликлар кийимига кўпроқ тапа ишлатишга ҳаракат қилишиб баъзида пончога ўхшаш ёпингични уч қават, пасткиси энг узуни оқ, ўртасида — қизил ва ниҳоят усткиси энг калтасини — қўнғир ранглисини кийишган. Эркак ва аёллар кўпинча бошини салла сингари узун юпка газмол билан ўрашиб, зодагонларда ишлатилган тапанинг узунлиги 10 метргача етган.
Татуировка ва зеб — зийнатлар:
Полинезияликлар қуш патларидан безакларни ёқтирганлар. Патларни бош боғичлари, аёллар пешбандларига боғлаб қўйишган. Буйинларидаги ўрама тақинчоқлар кўпинча толадан айланма қилиб маржонсимон ёрқин патлар билан безатилган. Маркиз оролларида патлардан ўзига хос «диадема» ясашган, деярлик барча оролларда энг қимматли бош зийнатлари патлардан тайёрланган. Ҳакикий гуллардан безак сифатида ўтмишда ва ҳозир ҳам кенг фойдаланилади. Бошда, бўйинда гуллардан гулчамбар, бўлса қулоқнинг орқасида ва ичида ҳатто бурун тешигига ҳам гул қўйиб олишган. Безак учун турли чиғаноқлар Шодаси, ҳайвонлар тирноқ ва тишлари, бамбукнинг энг кичик ва энсиз пояси ишлатилган. Тонгаликлар ўсимлик поясидан ясалган тароқлар билан безанишни яхши кўрганлар. Полинезияликлар маданиятининг хусусиятларидан яна бири—татуировкадир. Полинезияда татуировка фақат безак бўлибгина колмасдан ўзида ижтимоий муносабатлар ва диний тасаввурларни ҳам ифода этади. Йигит ҳамда қизлар балогат ёшига етишлари билан татуировка қилинганлар ва никоҳ муносабатларига киришга руҳсат олганлар. Лекин тананинг тулик бошдан оёккача татуировкаси имтиёз, хизматлари, жамиятдаги ўрни рамзи бўлган.
Қуроллари: Полинезияликлар учун палица, (тўқмоқ) найза, тош болталар, жанговор гурзи, ёғочдан қиличлар асосий қуроллар бўлган. Энг оддий қурол силлик ёки тишлик найзалардир. Жанговор тўқмок, гурзи, тош отиш мосламаси барча оролларга тарқалган эди. Оғир дарахтдан ясаладиган гурзининг қўндоғи 30 — 50 см бўлган, унинг учи ўткирланган. Жанговор гурзилар баъзи оролларда, хусусан Янги Зеландияда тошдан ясалган. Яна бир жанговор қурол найзани ҳам залворли дарахтдан ясашган. Найзанинг учи оловда тобланиб ўткирланган ёки тошдан, суякдан, чиғаноқлардан махсус ясалиб боғланган. Полинезияликлар найзалари узунлиги 3,5 метргача етган. Таитида ақула тишлари ўтказилган ёғоч қилич ҳам ишлатилган. Тош улоқтириш мосламаси кокос толасидан туқилиб моҳир жангчи қўлида, у хавфли қурол бўлган. Палица билан тухумдек тошни узоқ масофага куч билан улоқтириш мумкин эди. Полинезияликларнинг ҳимоя воситалари негадир эътибордан четда колиб келган, энди у хакда аниқ маълумотлар тўплаш эса кийин албатта. Жангда бошни ҳимоя қилишга интилганлар. Бу мақсадда Таитида, Тубуаи оролида махсус дубўлга кийилган. Ёғоч, чиғаноқлардан баданнинг маълум қисмини ҳимоялашда фойдаланишган бўлсада, полинезияликлар калқонни билмаганлар. Полинезияда жангда камондан фойдаланилган деган фикр ҳам нотўғри. Ўқ-ёйдан баъзи оролларда овда, Самоада балиқ, Тонгада каламушларни овлашда фойдаланишган. Тонгаликлар камони жуда катта баъзида одам бўйича бўлиб, уни дарахтнинг қаттиқ навидан ясаб, силлиқлаганлар, ипини эса ўсимлик толаларидан тўқиб тайёрлашган. Кук оролларида камонни қуш овлашда ишлатишса, Таити ва яна бошқа оролларда у болалар ўйинчоғи вазифасини ўтаган. Умуман олганда полинезияликлар хўжалиги ва моддий маданияти юксак ривожланган, лекин географик муҳит унинг фақат бир томонлама юксалишига имқоният яратган, ҳолос. Натижада Полинезияликлар яратган янги тош асри юксак маданиятини, дунёнинг бошқа жойларидаги жез даври маданияти даражаси билан қиёслаш мумкин.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish