Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Диний тасаввурлар, дафн тартиблари



Download 1,83 Mb.
bet30/86
Sana10.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#770380
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86
Bog'liq
antropologiya

5. Диний тасаввурлар, дафн тартиблари:
Меланезияликлар динлари, ижтимоий тузумлари каби
ранг —барангдир. Меланезияликлар динида тотемистик тасаввурлар
билан бирликда, уруғ —жамоа қульти, қабила бошлиғини
илоҳийлаштиришни кузатиш мумкин. Ҳудудда махсус руҳонийлар
кастаси шақлланмаган бўлсада, диний — сеҳргарлик удумлари,
арвоҳларни чақирувчилар, иссиқ—совук қиладиганлар, шаманлар
томонидан бажарилган. Баъзи оролларда эса аёл—афсунгарлар
алоҳида ўрин тутишган. Ситбо оролида табиблар ихтисослашиб:
эпилепсияни, ревматизмни, терламани, жами 12 та касаликни
даъволайдиган табиб ва фолбинлар бўлиб, уларга хизматлари учун
даволанувчилар ҳақ ҳам тўлашган. Оролликлар айниқса ўзимиздаги
жин, алвасти, дев тушунчаларига тўғри келадиган «учар
сеҳргарлар»дан қўрқадилар. Маҳаллий аҳоли тасаввурича бундай
сеҳргарлар «йойова» денгизда ҳалок бўлганларни еганлар.
Ўлжаларни денгизда кемаларни чўкиши пайтида хаводан келиб
овлаганлар. Умуман Тробриан оролларида афсўнгарликнинг кўп
турлари билан аёллар шуғулланади. Меланезиянинг бошқа
оролларида афсунгарлар билан биргаликда арвоҳлар билан
сўзлашувчилар ҳам кўзга кўринарли ўрин тутади. Баъзи жойларда
афсунгарлар арвоҳлар билан мулоқатни қўшиб ҳам олиб боришади.
Масалан, Сан Кристобаль оролида шаман —табиб касални даволашда
унинг танасини ташлаб чиқкан «жонини» кайтариш учун ўзини
жазава ҳолатига келтиради. Соломон, Банкс, Янги Гебрид, Янги
Каледония оролларида ижтимоий муносабатлар нисбатан юқори
ривожланиб коҳинлар тоифаси касблари авлоддан — авлодга ўта
бошлаган. Фиджи оролларида — мбете— коҳинларнинг аҳамияти катта
бўлиб, ҳар бир қабила саркорининг ўз коҳини бор эди. Аҳоли
орасида коҳин юксак обрўга эга бўлиб, бу ҳолатдан ўзи ва қабила
саркорининг мақсалларида фойдаланган. Мана— ғояси
меланезияликлар динлари учун ҳарактерлидир. Мана ҳақида дастлаб миссионер Кодрингтон 1878 йили Макс Мюллерга ёзган хатида сўз
юритган эди. «Меланезияликлар динида кўринмас олий кучга
ишониш мавжуд бўлиб, у «мана» дейилган. Меланезияликларнинг
барча тоат —ибодатлари қурбонликлари манани ўзига қаратиш,
кўнглини олиш, ундан фойдаланишга қаратилган.»
Меланезияликларда ҳатто афсунгарлик ҳам мананинг кучидан ўз мақсалида фойдаланишга йуналтирилган эди. Афсўнгарликнинг зиён —заҳмат етказувчи, севги (иссиқ —совук) даволаш каби турлари бўлиб, хусусан зиёндан ҳимояланиш афсўнгарлигида турли усуллардан фойдаланилган. Улар ичида туморлар, турли безақларнинг асл моҳияти асраниш эканлиги шубҳасиз. Меланезияликлар орасида ҳарбий можаролар тез —тез бўлиб тўрганидан ҳарбий афсунгарлик ҳам алоҳида аҳамият касб этган. Унинг энг кўп тарқалган тури бадан ва юзни махсус татуировка қилишдан иборат эди. Меланезияликларда зсужалик фаолияти: деҳқончилик, балиқчилик, қайиқ ясаш билан боғлиқ афсунгарлик турлари ҳам мавжуд бўлган. Ниҳоят об —ҳавода (метеорологияда) ҳам афсунгарлик бўлиб меланезияликларда махсус афсунгарлар; ёмғир, шамол, қуёш нурини «чақиришга» ихтисослашган. Ҳар қандай удумнинг ажралмас қисми сеҳргарнинг дуолари ҳисобланган. Уни баъзида пичирлаб, бошқа ҳолларда ашула тарзида баралла айтишган. Ёмғир чакириш учун Аврора (Маэво) оролидан бўлган сеҳргар бир боғич махсус баргларни тошнинг ёригига қўйиб, устидан майдалаб эзилган кава усимлиги шохини, унга сеҳрли ёсин тошини қўйиб дуолар билан ўз фаолиятини давом эттиради. Афсунгарликка яқин диний тасаввурлардан бири мантика— фол очиш ёки олдиндан айтиб бериш, турли белгилар асосида, қўшнинг товуши, осмон жисмларини жойлашишига қараб, у ёки бу вокеаларни шархлаган. Бундай афсунгарлик турини дунёнинг деярлик барча халқларида учратиш мумкин.
Тотемизм: Меланезияликлар ҳаётида тотемистик
тасаввурлар айтарлик катта ўрин тутмаган. Удумлардан энг яхши сақлангани тотем ҳайвонни ўлдириш ва истеъмол қилишга таъқиқдир. Бу каби таъқиқ Янги Ирландия, Герцог Йоркский, Янги Британия, Соломон оролларининг баъзиларида сақланиб колган. Бундан фарқлироқ меланезияликлар ҳаётида анимистик тасаввурлар муҳим ўрин эгаллаган. Уларнинг тушунчасича одамнинг жони уни вактинчалик ташлаб кетиб, яна кайтиб келиши мумкин бўлган. Мотлав оролида жонни — талеги деб номлашиб, уни соя ёки акс — тасвир сифатида тушунишган. Ўлганларнинг жони ҳакида тасаввур деярлик барча оролларда муҳим ўрин тўтган, ва зарар етказувчи куч сифатида тушунилган.
Дафн тартиблари: дафн тартиблари улганларнинг «руҳи» мавжудлиги тасаввурлари билан ўзвий боғлиқдир. Унинг хилма — хиллиги эса ҳудудий ва ижтимоий негизга ҳам эгадир.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish