Уруғ ва қишлоқ жамоалари: Меланезия қабилалари уруғ ва
қишлоқ жамоаларига бўлинган. Хусусан Тробриан оролларида
асосий ижтимоий гуруҳ қишлоқ жамоасидир. Р.Малиновскийнинг
ёзишича «қишлоқ жамоалари ўз боғларини парваришлайди, удум —
маросимларини амалга оширишда, уруш олиб боришда, савдо
экспедициялари уюштириш мақсалида қайиқларда биргаликда
қатнашади. Ҳар бир қишлоқнинг оқсоқоли бўлиб, у қабила
саркорига бўйсунган. Тробриан оролларида ушбу ҳудудий
қўшничилик жамоалари билан бирликда урурчилик жамоалари ҳам
мавжуд. Аҳолиси 4 та уруғга — кумилага бўлиниб, урурга оидлик
оналар томонидан аниқланади. Лекин кумилалар йирик бўлиб,
ҳудудий сочилган ҳолда яшаганлиги сабабли уларни уюшган жамоа
гуруҳи деб аташ мушкул, шунинг учун Р.Малиновский уни
«субклан» деб номланган. Паркинсоннинг ёзишича, Адмиралтейства
оролларидаги моанус қабиласида XIX аср урталарида. 14 та тотем
номлари билан аталадиган экзогам она уруғи бўлган. Лекин худди
шу қабилани XX асрнинг 30 йиллари тадқиқ қилган М.Мид ва
Р.Форчунлар она уруғи ўрнида патрилокал уруғлар шақлланганини
ёзадилар. XX асрнинг бошларида ҳам она урури хукмронлиги Янги
Ирландия оролида сақланиб колган эди. Соломон оролларида эса она
урури билан бирликда, баъзи жойларда ота уруғига ўтиш
даражасидаги уруғ жамоалари ҳам вужудга келган. Демак
Меланезияда ижтимоий гуруҳларнинг турли кўринишлари:
1)фратрия, 2)она уруғи, 3)Она уруғидан ота уруғига ўтиш даражасидаги жамоалар, 4)ота уруғлари мавжуд бўлган. Шу билан бирликда XX асрнинг бошларида жамоанинг кейинги босқичи — қишлоқ жамоалари ҳам шақллана бошлаган. Ушбу жамоа турлари Меланезия оролларидаги ижтимоий тараққиётнинг нотекислиги белгисидир.
Мулкка ворислик ҳам она
томонидан — торадан жиянга қолган. Далада ишлаётган киши
оладиган ҳосилини оиласига эмас, турмушдаги синглисига элтиб
берган, ўзи эса хотини ёки унинг ака —укалари етиштирган
маҳсулотни истеъмол қилади Бу борада кўчманчи ўзбеклардаги
«тоға етти отадан улуғ» — матали эсга тушиши табиий. Маталнинг
мазмуни кўчманчи чорвадорларда ҳам она уруғи хукмронлиги узоқ
вақт сақланиб колганлигидан дарак беради. Добу оролидаги аҳолида эса европадаги оила тушунчасига мос сўзнинг ўзи йўқ. Унга яқин — сусу атамаси онасининг яқинларини назарда тўтиб, отасини умуман ҳисобга олмаган. Шунинг учун миссионерлар «Инжил»ни маҳаллий тилга таржима қилганда махсус сўз —pamili (инглизча — family)ни киритишга мажбур бўлишган. Меланезияликлар удумлари кўп хотинликка руҳсат берган. Лекин фақат бойлар ёки қабила саркорларида икки ёки ундан кўп хотинга уйланиш имконияти бўлган. Инсоннинг жамиятдаги тўтган ўрни канча юқори бўлса, унинг хотини шунчалик кўп бўлган. Йирик қабила бошлиқларида ўнтагача, Р.Кодрингтоннинг маълумоти бўйича 30 — 60 тагача хотини бор қабила бошлиқлари ҳам бўлган. Янги Гебридда хотин учун «қалин» тулови чўчқа билан берилган. Кўплаб оролларда 20 — 40 баъзида, 100—150 ипга тизилган чиғаноклардан иборат «қалин» пули тўланган. Меланезияда қиз олиб қочиб уйланиш деярлик учрамайди. Тўй маросимлари нисбатан содда бўлиб, уч киемга: совчилик, тулов бериш ва келинни куёвникига келтиришдан иборат. Совчиликда йигитнинг отаси ёки онаси қизнинг отасиникига келиб, ундан розилик сўрайди. Розилик олингандан сўнг 2 — 3 кун ўтиб чўчқа ёки 10—12 та тукйлган бўйра (пул ўрнида) келтирилади, келин балоғатга етганидан кейингина тўлов микдори ўзил—кесил келишиб олинади. Баъзида қизнинг отаси кўтилгандан кўпроқ «қалин» талаб қилсада, куёв томон олдинги берган нарсаларини йўқотмаслик учун рози бўлишга мажбур бўлган. Куни белгиланиб, ўша куни келиннинг яқинлари саватларга ямс солиб куёвникига олиб боришади. Саватлар сони тўловга берилган чўчқалар сонига тенг бўлади. Келиннинг қариндошлари кайтиб, уни туйга ҳозирлай бошлайдилар. Келин онаси пиширган удумдаги печеньедан ейди, сўнг бир сават ямс кўтарган келинни куёвнинг уйига олиб борадилар. Келин келганидан сўнг куёв томон туловдаги чўчқаларни тартиб билан келиннинг яқинларига топширади. Йигит эркақлар билан, келин эса куёв томондаги аёллар билан базм уюштиради. Базмдан сўнг келинни «аёллар уйи»га бошлаб боришиб, у ерда келин бир ой туриши зарур бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |