Деҳқончилик ва чорвачиликнинг вужудга келиши ишлаб чиқувчи кучлар тарққиётидаги бошқа ўзгаришлар билан бир қаторда кечди. Аввало тошдан меҳнат қуроллари ясаш техникаси ахамиятли даражада ўсди. Сиқиб ретушлаш техникаси янада такомиллашди. Айрим жойларда мезолит давридаёқ тошларни силлиқлаш ёки сайқаллаш шунингдек неолитда томорқа учун ўрмонларни тозалаш ва дарахтларни кесиш учун нисбатан самарали болта ва тешаларга бўлган зарурият тошлари арралаш ва пармолаш каби усуллар кенг тарқала бошлади. Меҳнат ов қуролларини ясашда янги нисбатан каттик менираллар тури: нефрит, жедент, обсидианлардан фойдаланила бошланди. Ер ости тошларга ишлов бериш (яъни ковлаб олиш) бошланди. Деҳқончилик эҳтиёжи нафақат болти ва яна бошқа меҳнат қуролларини ҳам такоминлаштиришни талаб этган. Термачилар фойдаланган кавловчи – таёқ ва содда кесувчи тош пичоқлар тараққий этиб ҳақиқий мотига ва ўроқларга айланди ғалла янчгич ҳовончалар хўжалик ҳаётига кенг кириб келди. Жойларда ерни оддий меморция усулларидан фойдаланила бошланган, масалан Олд Осииёдаги ирригация ёки Янги Гвинсядаги дренажлар мисол бўла олади.
Юқори ихтисослашган овчи, балиқчи, термачи хўжаликлардаги меҳнат қуролларнинг такомиллашиб бориши натижасида уларнинг куриниши ҳам ўзгариб борган. Қуриқликдаги овда тузоқ, қопқонлардан, денгиз овчилиги ва балиқчиликда нисбатан тараққий қилган гарпун, тўр, қармоқлардан фойдаланилган. Мазкур даврдан ўйма – қайиқ, судратма турлардан фойдаланиш кенг кўламда истеъмолга кира бошлаган. Ишлаб чиқарувчи ёки юқори даражада ихтисослашган ўзлаштирма хўжаликка ўтиш жараёни қаердаки ўтроқ турмуш тарзига ўтган жамоаларда ўз ниҳоясига етди. Шунинг учун энди ибтидоий кулбалар ўз ўрнини нисбатан узоқ муддатли ертўла ёки ярим ертўла, кейинроқ ер устидаги мустаҳкам уйларга бўшатиб берди. Неолит даврида кашф этилган тўқувчилик ва оддий тўқимачилик ўсимлик толасидан тайёрланган кийимлардан акс эта бошлади кейинчалик теридан ҳам кийимлар тайёрлана бошлади. Уй рўзғор буюмлари муҳим бир кашфиёт яъни сополда ясала бошланди. Сопол буюмлар асосан икки усулда спиралсимон тасма ва айлана шаклда лойни бир – бирига ёпиштириш орқали ясалган.
Сўнгги уруғ жамоасининг асосий ишлаб чиқариш ютуғи сифатида – деҳқончилик ва чорваликнинг шаклланиши, тошга ишлов бериш техникасининг такомиллашуви, сополнинг кашф этилиши, тўқимачилик ва бошқалар айнан мазкур даврда инсониятнинг тажриба ва билимининг аҳамиятли даражада ўсганлигидан гувоҳлик беради. Шу билан биргаликда мазкур даврда ижтимоий меҳнат тақсимоти ҳам юзага келади. (I ва II)
Ижтимоий – иқтисодий муносабатлар. Сўнгги ибтидоий жамоа босқичида ҳам илк ибтидоий жамоа босқичида бўлгани каби жамоавий меҳнатни роли катта бўлган. Ўрмонларни тозалаш, чорвани боқиш самарали овчилик ва балиқчилик хўжалигини юритиш албатта бир оиланинг қўлидан келмаган, шу сабабли жамоавий меҳнат ва ерга жамоавий эгалик ўз таъсирини сақлаб турган. Кейинчалик сўнгги уруғ жамоаси босқичи охирларига келиб ортиқча маҳсулотнинг пайдо бўлиши мазкур принципларнинг бузилишига олиб келди. Ер узоқ вақт жамоа мулки сифатида сақланиб келинганлиги Янги Гвинея папуаслари мисолида ҳам ўз аксини топган. Уларда ер авлоддан авлодга ўтиш шарт ҳисобланган.
Жамоадаги тўпланган озиқ – овқатлар тақсимотида ҳар доим ҳам тенгликка эътибор берилмаган бир – бирига яқин қондош яқин қариндошлик муҳим аҳамиятга эга бўлган.
Аммо айрим ҳолатларда бунинг акси ҳам бўлган. Масалан яхши ҳосил олган ёки чорвадан яхши насл олган ёки овда омади юришган овчи маскур махсулотларни ўзида қолдирган ёки ким билан хохласа ўша билан бўлишган ҳоллари ҳам учраган. Этнологик маълумотларнинг гувоҳлик беришича, папуасларда очқолган папуас қарзини қайтаришни айтган ҳолда ўзига қўшни бўлган яқин қариндошининг томорқасидан ямсни эркин олиши мумкин бўлган бўлса, Жанубий Америка кубео қабиласида бу ўғрилик ҳисобланган.
Оила ва никоҳ Сўнгги уруғ жамоасида жуфт никоҳ устиворлик қилишда давом этган. Аввал бўлганидек гуруҳий муносабатлар даврасида бу иҳтиёрий тарзда амалга оширилган.
Илк ишлаб чиқарувчи ҳўжалик билан шуғулланувчилар орасида полигиня хусусан сорорат тартибидаги кўп хотинлилик, овчилик билан шуғулланувчи қабилаларда эса ливерат тартибидаги полиендрия – кўп эрлилик кенг тарқалган эди.