Iv. Маъруза материаллари 1-мавзу: тарихий антропологияга кириш


Режа Янги замонавий йўналишларнинг шаклланиш омиллари



Download 1,83 Mb.
bet10/86
Sana10.07.2022
Hajmi1,83 Mb.
#770380
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   86
Bog'liq
antropologiya

Режа

  1. Янги замонавий йўналишларнинг шаклланиш омиллари.

  2. Структуравий антропология йўналиши

  3. Неофункционализмнинг Манчестер мактаби

  4. Лесли Элвин Уайт концепцияси

  5. Неоэволюционизм ғоялари




  • ТАЯНЧ СЎЗЛАР ВА ИБОРАЛАР

Антропология, эволюционизм, антропология, постмодернизм, функционализм, неофункционализм, маданий антропология, концепция.



  • АННОТАЦИЯ

Маданий релятивизм Мелвилл Херсковиц. Неоэволюционизм Леели Уайт. АҚШ антропологиясида тарихийлик масалалари. “Иқтисодий антропология”. АҚШ антропологик ташкилотлари. Ғарбий Европа структурализми Э.Эванс-Притчард. М.Глуклеан ва бошқа олимлар назариялари. Француз структурализми. К.Леви-Стросс. Диффузионизм» ”Вена мактаби”. Фрейдизм. Курс бўйича хулосалар. Антропология фанинг истиқболлари.
Тарихий антропологияда замонавий йўналишлар
Кейинги ярим аср давомида тарихий антропология фанида кўплаб янги назарий-методологик қарашлар ҳамда ғоялар пайдо бўлди. Шубҳасиз бундай қарашларнинг пайдо бўлиши дунё миқёсидаги сиёсий жараёнларнинг ўзгариши билан боғлиқ. Бу даврда Европа антропологлари томонидан бир қатор янги назариялар яратилди. Айниқса, иккинчи жаҳон урушидан сўнг мустамлакачи империяларнинг емирилиши антропологиянинг тараққиётига сезиларли таъсир қилди деб айтиш мумкин. Айнан шу даврда Европа антрополог/этнологлари томонидан антропология - антропология соҳаларида бир қатор янги назариялар яратилди. Жумладан, машҳур француз олими Леви Стросс (1908-2009 йй)нинг структуравий антропология мактабини мисол тарзида келтириш мумкин. Леви-Стросс ХХ аср жаҳон антропологияси фанининг классикларидан бири бўлиб, унинг назарий-методологик қарашларининг ўзига хослиги ва илмийлиги билан антропология фани тараққиётига улкан ҳисса қўшган.
Шунингдек, кейинги ўн йилликларда Европа антрополог/этнолог олимлари орасида бир қатор янги йўналишларга асос солинмоқда. Жумладан, инглиз олими Макс Гюлкман (1917 –1975 йй.) томонидан «неофункционализмнинг Манчестер мактаби» номи остида машҳур бўлган йўналишга асос солинган. Родней Нидхем (1923 йилда туғилган.) томонидан ижтимоий структурализмнинг янги концепцияси яратилган. Француз этнологлари ХХ аср иккинчи ярмидан бошлаб, маълум маънода Леви Стросс қарашлари таъсирида бўлишларига қарамай, Морис Годилье, Клод Мелиссолар томонидан тарихий материализмга асосланган қарашларини шакллантиришга ҳаракат қилганлар.
Тарихий антропологияда сўнгги ўн йилликларда янги назариялар яратилиши АҚШга таълуқлидир. Бу дунёдаги сиёсий вазият ва кучлар мувозанатининг ўзгариши билан боғлиқ. Айниқса, иккинчи жаҳон урушидан сўнг мустамлакачилик сиёсатининг емирилиши антропологияга сезиларли таъсир қилди. Илгари йирик мустамлакачи давлатларда антропологияга қизиқишнинг пасайиши ўз навбатида, антропологик тадқиқотларга ажратиладиган маблағнинг камайишига олиб келди.
Нидерландияда антропология ва антропологияга амалий қизиқишниинг заифлшуви сабабли, бир қатор илмий тадқиқот институтлари ёпилди. Буюк Британия ва Францияда эса антропологиянинг фанлар тизимидаги мавқеи пасайди. Бироқ, бу Европа мамлакатларида тарихий антропология фани бутунлай инкор этилди деган маънони англатмайди. Кейинги даврда Европа олимлари томонидан антропология соҳасида бир қатор янги назариялар яратилди. Жумладан, инглиз олими Макс Глюкман (1917-1975 йй) томонидан “неофункционализмнинг Манчестер мактаби” номи остида машҳур бўлган йўналишга асос солинган. Родней Нидхем (1923 йили туғилган) томонидан ижтимоий структурализмнинг янги концепцияси яратилган.
Францияда ҳам антропология ривожланиб гарчи улар Леви Стросс қарашлари таъсирида бўлишига қарамай, Морис Годилье, Клод Мелиссолар тарихий материализмга асосланган қарашларни шакллантиришга ҳаракат қилишган.
ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб АҚШда антропология, маданий антропология номи остида ниҳоятда ривожланди ҳамда у ўз таъсирини Европага ҳам ўтказди. Бу даврда АҚШда мазкур фанга қизиқишнинг ортишига икки хил сабабни кўрсатиш мумкин: биринчидан, АҚШда маданий антропология талабаларнинг умумий таълим олишларида муҳим рол ўйнаган ижтимоий-гуманитар фан ҳисобланан, иккинчидан иккинчи жаҳон урушидан сўнг жаҳон сиёсий майдонидаги вазиятнинг ўзгариши АҚШда антропология фани тараққиётига маълум маънода ижобий таъсирини ўтказди. Америкалик олимлар томонидан учинчи дунё мамлакатларига тавсия қилинган маданий релятивизм концепцияси дунёнинг янги тартиб қоидаси сифатида қабул қилинган.
ХХ асрнинг 40-50 йилларида Америка ва Еропа тарихий антропологиясида Европа этноцентризмни тарғиб қилган янги мактаб шаклланди. Бу мактаб вакиллари Европадан бошқа маданиятларни қолоқ ва ёввойироқ деб ҳисоблаганлар. Бу назария Боас томонидан илгари сурилган бўлиб, уни Мелавилл Херковиц ривожлантирган.
ХХ асрнинг 40-йилларига келиб, тарихий антропологияда эволюцион назарияни ислоҳ қилиб, уни тўлдириб, неоэволюционизм ғояси вужудга келди. XX асрнинг 40 -йилларида антропологиянинг тараққиёти эволюционизм ғояларига қизиқишнинг кучайишига олиб келди. Бу пайтда классик эволюционизмнинг содда тўғри чизиқлилигини инкор этган янги йўналиш шаклланди. Неоэволюционизм тарафдорлари “эволюция” атамасини у албатта прогресс (тараққиёт) ёки ортга қайтариб бўлмайдиган ўзгаришни: оддийликдан мураккабликка ўтишни; оддий мослашув (адаптация)нинг кучайиб боришини бир чизиқли ёки кўпчизиқли эволюцияни; дарвиннинг турлар бўйича ғоясини умуман инсон маданиятига нисбатан қўллаш мумкинми ва ҳ. ко. ни турлича изоҳлаган. Ушбу атамани тушунилиши бўйича у ёки бу назарий хулосалар қилинган.
Янги эволюционизм ғояси тарафдорларининг кўпчилиги, универсал тарихий қонуниятни тан олмайдилар, шунинг учун улар “эволюция”ни маълум бўлмаган сабабларга кўра инсониятнинг доимий ривожланиши сифатида изоҳлайдилар. Маданиятнинг бир чизиқдаги тараққиёти ғояси ўрнида неоэволюционистлар бир неча: умумий ва хусусий тараққиёт назарияси, микро ва макро жараёнлар назариясини, маданий доминантлик қонуни, тараққиёт имконияти қонуни ва бошқаларни ишлаб чиқдилар. Ўз тадқиқодларида улар инсоният тарихини кўпчизиқли ёпиқ тизимлар тараққиёти йиғиндиси сифатида кўрсатиб, кўплинияликни инсонни экологик муҳитга мослашуви натижаси сифатида изоҳлайдилар.
Неоэволюционизм ғоялари АҚШда алоҳида ўрин тутиб, культуролог ва этнолог Лесли Элвин Уайт (1910-1975) асарларида ўз ифодасини топган. Маданият ҳақидаги ғоялар ва умумий концепцияларини Уайт “Маданият ҳақида фан” (1949), “Маданият эволюцияси (1959) ва” Маданий системалар тушунчаси: қабилалр ва миллатларни тушуниш калити “(1975) фундаментал асарларида баён этган.
Уайт концепцияси асосида унинг ижтимоий маданий ҳодисалар ва жараёнларни тадқиқ қилишда икки тадқиқот усули: тарихий ва функционал бўлишига қарши эканлиги ўз ифодасини топган. Биринчиси катта ижтимоий аҳамиятга эга ҳодисаларни тахлил қилса, иккинчиси маданий ҳодисалар, жараёндарнинг умумий хусусиятларини, уларнинг хронологик кетма – кетлигидан қатъий назар ўрганилишини англатади. Уларнинг ўрнига америкалик олим, маданий жараёнларнинг уч турини, уни изоҳлашнинг яна шунча усулини: вақтли жараёнлар, хронологик кетма – кетликдаги муҳим воқеалар тарих томонидан ўрганилиши лозим: маданий тараққиётнинг функционал жиҳатлари–функционал таҳлил чегараларида тадқиқ қилинса; ниҳоят формал – вақтли жараёнлар, унда маданий ҳодисалар вақтли кетма – кетлик форматида – эволюцион методда кўрилиши лозим деб ҳисоблайди.
Уайтнинг фикрича эволюция, мавжудликнинг уч асосий формасининг яхлитликдаги тараққиёти бўлиб, бу жараёнда бир форма иккинчисидан хронологик кетма-кетликда ўсиб чиқади. Ҳар бир форма ўз навбатида маданиятнинг турли элементлари йиғиндисидан ташкил топади. Уайт бўйича маданият мустақил тизимни ташкил этиб, унинг вазифаси ва мақсади-инсоният учун ҳаётни хавфсиз ва қулай қилишдир. У ўз ҳаётига эга, ўз принцип ва қонуниятлари томонидан бошқарилади. Асрлар давомида у шохларни туғилганидан ўз бағрига олиб, уларни фикрлари, хулқи, тасаввури ва муносабатларига эга шахсларга айлантиради.
Лекин Уайтнинг ёзишича ҳар қандай тараққиётнинг ўлчови ва манбаси энергия (қувват) ҳисобланади. Барча тирик мавжудотлар космоснинг эркин энергиясини, ўз таналаридаги ҳаётий жараёнларга хизмат қиладиган қувват турларига айлантиради. Ўсимлик қуёш энергиясини ўсиш, қайта яралиш учун, ҳаётини сақлаш учун зарур бўлгани сингари, инсонлар ҳам яшаш учун қувват олишлари шарт. Бу тўлиғича маданиятга ҳам таълуқлидир. Ҳар қандай маданий ҳаракат энергияни сарфлашни талаб этади. Маданиятнинг юксаклиги омили ва белгисини аниқловчи восита, унинг қувват билан таъминланиши даражасидир. Маданиятлар фойдаланаётган қуввати миқдори билан фарқланиб, маданий тараққиёт даражаси аҳоли жон бошига йил давомида ишлатилган қувват миқдори билан ўлчаниши ҳам мумкин. Тараққий этмаган маданиятлар фақат инсон кучига нисбатан ривожланганлари эса шамол, буғ, атом қувватидан фойдаланади. Шу тариқа Уайт маданият эволюциясини ишлатиладиган қувват миқдорининг ўсиши, бутун маданий эволюция мазмун-моҳиятини эса инсоннинг дунёга мослашувини такомиллаштириш билан боғлайди.
Л. Уайт концепциясида рамзлар назарияси муҳим ўринни эгаллайди. Олим маданиятни экстрасоматик (ноанъанавий) анъана сифатида белгилаб, унда рамзлар етакчи роль ўйнашини таъкидлайди. Унинг фикрича рамзий хулқ – атвор маданиятнинг асосий белгиларидан бири, сабаби рамзлардан фойдаланиш инсоннинг асосий ўзига хослигидир. Рамзни Л. Уайт сўзи билан шаклланган ғоя ҳисоблаб, уни инсон тажрибасини тарқатиш ва давом эттириш имконини берадиган восита ҳисоблайди. У размнинг инсон маданиятидаги ролини одамни оддий ҳайвондан “инсон ҳайвон”га айланишида кўради.
Неоэволюционизмнинг тараққиёти яна бир йўналиши, кўплинияли ғоя Жулиан Стюарднинг (1902-1972) “Маданий ўзгаришлар назарияси” (1955) асарида аксини топди. Унда Стюард ҳар бир маданиятни, алоҳида табиий муҳитга мослашган тизим сифатида қарайди. Унинг фикрича табиат эволюцияси турли йўллар билан рўй бериши мумкин, аммо ўхшаш табиий муҳитда ва деярлик бир хил технологик тараққиёт даражасидаги жамиятлар эволюцияси нисбатан ўхшаш бўлиши мумкин. Бу параллел эволюция феномени географик жиҳатдан бир-биридан узоқ ва ўзаро алоқада бўлмаган жамиятлар тараққиётидаги жараёнларнинг ўхшашлигини изоҳлайди. Стюарднинг фикри турли жамиятлар ўхшашлиги маданий диффузия концепцияси воситасида изоҳланиши мумкин эмас. У ёки бу маданий формаларнинг вужудга келиши, табиий муҳит, жамият технологик тараққиёти даражаси ва унинг фаолияти орасидаги ўзаро алоқаларни таҳлили изоҳланади. Шу тарзда Стюард ўзининг эволюцияларини кўплиги концепцияси орқали маданий ўзгаришлар ғоясини асослади.
Ж.Стюарднинг ёзишича маданий тараққиёт қонунларини тадқиқ қилиш уч йўл билан эволюцияни бир линияли тараққиёти назарияси, яъни барча халқлар маданияти тараққиётининг келиб чиқиши бирлиги ғояси унда ушбу тараққиётнинг турли босқичларида генлар фарқлар шакллангани тан олинади, маданий релятавизм назариясини қўллаш орқали, у турли халқлар маданиятлари орасидаги сифат фарқларига эътибор қаратади. Кўплинияли эволюция назариясини қўллаш, унда алоҳида маданиятлар тараққиёти турли йўллар билан бўлиши, бу ҳолатни атроф-муҳитга мослашишининг турли жиҳатлари билан боғлиқлиги билан изоҳланади.
Сўнгги назариянинг асосчиси ва тарафдори бўлган Стюард, атроф-муҳитнинг турли-туманлиги, унга мослашув формаларини ҳам турлича бўлишига ишонади. Шунинг учун маданият тараққиёти турли йўналишларда кетиб биз маданий эволюциянинг кўплаб турларини ва унинг кўплаб омилларини кўришимиз мумкин. Маданий ўзгаришлар жараёнини изоҳлаш учун Стюард “маданий экология” тушунчасини киритиб, у маданиятларни атроф-муҳитга мослашуви ва ўзаро алоқалари жараёнини англатади. Стюард бу тушунчани унинг фикрича инсонни биологик муҳитга мослашувини ифодаланишини акс эттирувчи “инсон экологияси” ва “ижтимоий экология” тушунчаларига қарама-қарши қўяди.
Стюарднинг маданий экология концепцияси асосий мақсади, мослашув эволюцион характердаги ички ижтимоий муносабатларни ўз ортидан олиб келадими ёки йўқлигини аниқлаш бўлган. Унинг фикрича маданий мослашув узлуксиз жараён, чунки бирор бир маданият атроф муҳитга узил-кесил мослаша олмаган. Стюарднинг таъкидлашача маданиятнинг асосий хусусиятлари табиий муҳит билан боғлиқ, лекин бу боғлиқлик маданий омиллар билан хусусиятланади. Стюард ғоясида “маданий тип” тушунчаси, маданият ядросини ташкил этадиган хусусиятлар йиғиндиси сифатида муҳим ўрин тутади.
Стюард экологияни муҳим омил ҳисобласада, унинг фикрича маданиятнинг ҳамма жиҳатларини ҳам экологик мослашув билан изоҳлаб бўлмайди. У қатор мисоллар ёрдамида, табиий муҳитга боғлиқлик, жуда ҳам тўғридан-тўғри эмаслигини тасдиқлади. Тарихий тараққиёт шуни кўрсатмоқдаки маданият қанчалик содда бўлса, унинг географик муҳитга боғлиқлиги шунча кучли бўлади.
Стюард эволюцион назариясини такомиллаштирар экан, ижтимоий-маданий интеграция даражаси концепциясини шакллантиришга яқинлашди. Олим оддий ва мураккаб жамиятлар орасидаги тафовутлар фақат сон билан ўлчанмаслигига ишонган. Нисбатан юксак тизимлар фақат хилма-хил ва кўплаб қисмлардангина ташкил топмаган. Мураккаб тизимлар сифат жиҳатидан оддийларидан фарқланади, сабаби мураккаблик даражаси фарқлари интеграция ва мослашувнинг турли формаларини келтириб чиқаради.
Маданий эволюцияда атроф муҳитнинг ролини синчковлик билан тадқиқ қилган Стюард, унинг иккиламчи хусусиятга эга эканлигини: ижодий куч сифатида чиқишидан ташқари, чекловчи омил бўлиши ҳам мумкинлиги хулосасига келди. Сўнггиси муҳим аҳамиятга эга, чунки у ҳам қандай тизим бўлишига қараб маълум чегарагача ўзгариши мумкин, акс ҳолда одамлар тирик қолмайди. Бу чегаралар кенг ёки тор бўлиши, ўз навбвтида ўзларига бўйсунадиган маданий харакларнинг катта ёки кичик кенгликда бўлишини таъминлайди. Юксак технологияли жамиятлар, бу борада атроф муҳит чекловларидан эркинроқ бўлиб, кенгроқ маданий диапазонга эга бўлади.
XX асрнинг 50-60 йилларида неоэволюционизм Америка антропологиясида етакчи назарий йўналишга айланди. Сабаби неоэволюционистларнинг маданият тараққиёти ҳақидаги концепциялари, классик эволюционистларникига нисбатан мураккаб ва кўп қирралиги билан ажралиб туради. Неоэволюционизмнинг ажралиб турадиган хусусияти, унинг замонавий маданий фактларидан фойдаланиб, маданият тараққиётида нисбатан қадимги даврлар жараёнлари ҳақида хулосалар қилишга уринишидир.
Ҳозирги кунда неоэволюционизмнинг энг таниқли намоёндаси Марвин Харрис (1929 й.туғ.) бўлиб, у ўзини Уайт ва Стюардларнинг давомчиси ҳисоблайди. Унинг “Маданий материализм” (1979) асарида баён этган қарашларида, маданиятлар орасидаги тафовут ва ўхшашликлар охир – оқибат, одамлар эҳтиёжларини қондириш технологияларининг, ҳозирги пайтдаги атроф-муҳит шароитларига мослиги билан белгиланади. Ҳар қандай технология атроф муҳит хусусияти билан мутаносиб бўлишини, мавжуд ресурслардан оптимал фойдаланиб, кам меҳнат ва қувват сарф қилишини кўзда тутади. Шу тариқа тизимда мувозанат пайдо бўлиб, унинг алоҳида кўрсаткичлари ўзгармагунча ўз аҳамиятини сақлаб қолади.
Бу каби фикрларга таянган Харрис, турли маданиятлар мисолида, биз умуман кераксиз деб ҳисоблаган қатор удумларни ортида иқтисодий манфаатларнинг ётганини тасдиқлашга уринади. Хусусан қадимги ҳинд ведаларида йирик шохли молни курбонлик қилингани ҳақида сўз юритилсада, ҳозирда ҳиндларда қорамолни ўлдиришга қатъий табу қўйилган. Харриснинг фикрича, сигирларни муқаддаслаштириш Ҳиндистонда узоқ тарихий жараён бўлиб, иқтисодий, экологик, демографик ва техник омилларнинг ўзаро таъсири натижасидир. Тадқиқотчининг хулосасича маданият ва атроф муҳит ўзаро таъсир қиладиган омиллардир.
ХХ- аср охирларида антропологияда қатор мактаблар юзага келди. Жумладан шу даврда ижтимоий биология мактаби ривожланди, аммо у тез орада ўз ўрнини маданий экологияга бўшатиб берди.
Маданий экология бугунги кунгача Америка маданий антропологиясида ўзининг етакчи мавқеини сақлаб қолмоқда. Бу оқим функционализм, структурализм ва неэволюционизм билан бирга Америка маданий антропологиясида асосий йўналишлардан бири ҳисобланади.
Кейинги ўн йилликларда Америка этнологлари орасида Клиффорд Гирц (1926-2006) ва Рихард Тернер (1920-1983) қарашлари асосида шаклланган янги герменивтик (изоҳловчи, талқин этувчи) йўналиши анча машҳур бўлиб бормоқда. Мазкур йўналиш тарафдорлари асосан ижтимоий коммуникацияда рамзлар ва рамзларнинг замонавий маданиятлардаги маънавий-аҳлоқий аҳамиятини тадқиқ қилишни мақсад қилиб олганлар.Бу борада Тернер рамзларнинг прагматик аспектига кўпроқ эътибор қаратади ва рамзлар ижтимоий жараёнларда фаол куч тарзида намоён бўлади деган хулосага келади.
Тернердан фарқли равишда Гирц рамзларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрни ва уларнинг инсон ҳиссиёти ва руҳиятига бўлган таъсирини муҳим деб ҳисоблайди. Гирц этнологлар эмпирик маълумотларни таҳлил қилиш билангина чекланиб қолмасдан, мазкур маданият соҳибларининг қарашлари ва ҳаракатлари туб моҳиятини аниқлашлари зарур деган ғояни илгари сурган.
Олим ўз ғояларини алоҳида ёпиқ тизим сифатида қараб интерпретатив антропология йўналашида уларни ўқишга, тахлил қилишга, матнлар тарзида изоҳлашга интилган. Интерпретатив антропологияга манифест бўлган асарларидан бирида Гирц антропологлардан эмпирик маълумотларни тавсифлаш билан чекланмасдан, мазкур маданият ташувчилари фикр ва фаолият асосидаги чуқур жиҳатларини тадқиқ қилишларини таклиф қилади.
Замонавий манзараларда тарихий антропологиянинг XXI асрдаги ривожланиши ҳақида сўз борар экан ғарб олимлари герменевтик антропология тараққиёти истиқболини башорат қилмоқдалар. Бу прогноз ушбу йўналиш вакиллари томонидан “маданият объектини тадқиқ қилиш субъекти асосан европаликлар бўлиши лозим, европалик бўлмаган жамоалар фақатгина тадқиқот объекти бўлиши мумкин” деган ғоя асосида шаклланган Герменевтик антропологияда евроцентризм ғоясидан бутунлай воз кечдилар.. Алоҳида маданиятларнинг ўзаро таъсир ва яқинлашув жараёни уларни тобора яхлит глобал маданият тизимига айлантириб бормоқда. Шу сабабдан, бошқа маданиятларни фақат тадқиқот объекти сифатида эмас, маданий – тарихий жараёнларнинг тенг ҳуқуқли аъзолари деб тан олган бошқа ҳаёт тарзини қадриятлари ва фикрларини муҳим аҳамиятга эга эканлигини тушуниб, ижтимоий ва маданий ўзаро алоқаларнинг иккинчи даражали эканлигини англаган антропология йўналишларини тараққиёт истиқболига эга бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам шуни таъкидлаш мумкинки евроцентризм замонавий антропологияда ўз мавқеини йўқотди. Ягона евроцентристик назария ўрнида антропологияда плюрализм турли назарий йўналишлар шаклланди.
ХХ аср охири ва XXI аср бошларига келиб дунёнинг турли мамлакатларида тадқиқотлар олиб бораётган этнологлар орасида информацион, интелектуал ва ташкилий алоқалар кучайди. Этник чегаралар ва миллий илмий мактаблар турфа хиллигига қарамай илмий мактаблар ривожланмоқда. Айнан мана шундай мактаблардан бири бу – постмодернизмдир. Постмодернизм тушунчаси илк бора ХХ асрнинг 60-йилларида меъморчиликда илк бора қўлланилган ва шундан бошлаб замонавий дунё (модерн) инқирози билан боғлиқ интелектуал ҳаракатни англатувчи йўналиш тарзида кенг қўлланилган. Фанда постмодернизм аввало яқин вақтларгача устувор бўлиб турган илмий-методологик йўналиш ва дунёқарашни танқид қилишни англатади. Шу маънода постпозитивизм, постмарксизм, постструктурализм, деконструктуравизм каби кўплаб назарияларни мисол тарзда келтириш мумкин.
Постмодернизм ғояси Америка маданий антропологиясида айниқса машҳур бўлиб, бу йўналишда тадқиқотлар олиб борган мутахассислар мазкур оқимни танқидий антропология деб юритадилар. Қисқа қилиб унинг моҳиятини қуйидаги тезисларда баён қилиш мумкин:

  1. Маданий (ижтимоий) антропология қатъий маънодаги фанни англатувчи атама эмас, балки бадиий ижод маҳсули бўлиб, кўплаб антропологлар ўзларининг тадқиқотларини илмий асосда тасдиқламайдилар. Балки бадиий услубни қўллаган ҳолда ўқувчини ишонтиришга ҳаракат қиладилар. Чунончи айнан мазкур йўналишда бажарилган тадқиқотлардан бири тарзида Клиффорд Гирцнинг “Ҳаёт ва турмуш: антрополог муаллиф наздида” (1988 й) номли китобини мисол келтириш мумкин. Китоб муаллифи Б.Малиновский, Р.Бенедикт, К.Леви-Стросс каби фаннинг классиклари бўлган йирик олимларнинг муаллифлик услубларини таҳлил қилиш асносида уларнинг кўплаб “кашфиётлари” бадиий конструкция маҳсули тарзида баҳолайди.

  2. Антрополог/этнолог дала тадқиқотлари жараёнида махсус илмий мослама ёрдамида мавжуд воқеликга аниқ ташҳис қўйиш имкониятига эга эмас. Ҳар бир тадқиқотчи аввало инсон сифатида ўзга маданият вакиллари орасида кўрган-кечирганларини ва кузатганларини ўз маданиятидан келиб чиқиб таҳлил қилади. Ушбу муаммо туфайли замонавий хориж антропологиясида жуда кўплаб адабиётлар яратилиб, булар сирасига Жон Ван Мааненнинг “Дала ҳикоялари. Этнография ёзувлари ҳақида” (1988 й), Пол Рабиновнинг “Марокашдаги дала ишлари ҳақида мулоҳазалар” (1977 й) каби асарларини киритиш мумкин.

ХХ асрнинг 90-йилларига келиб кўплаб ғарб олимлари постмодернизм ўзининг “жўшқин” танқидлари билан асрлар давомида фанда устувор бўлиб келган устунларига жиддий зарар келтиришини ва ҳатто уни йўқотиб юбориши мумкинлигини эътироф қилдилар.
Антропологиянинг келгусидаги истиқболли мавзулари тўғрисидаги мутахассис олимлар орасида кечаётган баҳс-мунозараларда кўплаб тадқиқотчилар герменевтик антропологияни фаннинг истиқболли йўналиши деб таъкидламоқдалар. Бунга сабаб мазкур йўналиш тарафдорлари “алоҳида маданиятларнинг ўзаро яқинлашуви ва бирлашуви жараёни уларни ягона глобал маданий тизимда бирлашишлари”, фанда бошқа маданиятларни нафақат тадқиқот объекти тарзида тадқиқ этиш, балки тарихий-маданий жараёнлар муаммоларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиши ва мазкур йўналишлар доирасидаги мавзулар фаннинг истиқболдаги йўналишлари деб эътироф этилмоқда.
Бугунги кунга келиб, тарихий антропология, антропологиянинг ривожланиши ва унинг бошқа фанлар билан алоқалари сабабли янги этноиқтисодиёт, этнометодология, этнопсихология, этнолингвистика каби йўналишлар пайдо бўлмоқда. Тарихий антропология ва антропологияда кўпроқ инсоният ва унинг маданиятини тадқиқ қилишга ва уларни илмий таҳлил этишга эътибор қаратилмоқда.
XXI аср бошига келиб дунёнинг этник манзарасини кескин тарзда ўзгариб бориши тадқиқотчи олимларни антропологиянинг тадқиқот объекти муаммосига яна қайта мурожаат қилишларига сабаб бўлмоқда. Европа ва Шимолий Америкадаги турли муаммоларни пайдо қилган кўп сонли диаспоралар, эмигрантлар ва қочоқлар (мигрантлар) ривожланган давлатларнинг этник таркибини жиддий ўзгартириб ҳамда маҳалллий автохтон этнослар орасида камсонли этник жамоалар ўзларининг мустаҳкам мавқеини топишига олиб келди. Бу ҳолат эса Европа Иттифоқида қатор янги миллатларо муаммоларнинг пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда. Натижада айрим Европа мамлакатларида сўнгги ўн йиллар давомида изчил амал қилиб келинган мултикультурализм сиёсати танқид остига олинмоқда.
Хуллас, замонавий тарихий антропология фани “постмодернизм” фалсафасига асосланган бўлиб, бунда асосий эътибор ижтимоий гуруҳлар орасидаги жараёнларга қаратилмоқда. Шунингдек, фанда локал ва глобал жараёнларни ўрганишда тадқиқотчилар томонидан танқидий танланиш, яъни жамият ҳаётидаги барча жараёнларни эмас, балки этнос ва турли туман маданиятларнинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда энг муҳим деб ҳисобланган кўринишлар бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бошқача айтганда, сўнгги йилларда бажарилаётган тадқиқотларда асосий эътибор инсониятнинг ривожланиш босиқичлари, яъни пайдо бўлганидан то ҳозирги кунга қадар бўлган тарихий даврнинг глобал миқёсидаги тавсифи эмас, балки муаммовий танланиш асосидаги тадқиқотларга кўпроқ эътибор берилмоқда.
Демак, юқоридаги мулоҳазаларга якун ясаб умумлашма тарзида шуни таъкидлаш мумкинки, постмодернизм ғояси билан бойитилган тарихий антропология фанининг бугунги кундаги асосий вазифасига этномаданий муносабатларни ҳосил қилувчи этносни ўзининг ичидаги ва этнослараро жараёнларни тадқиқ қилиш киради. Тадқиқотчилар охирги пайтларда этник маданиятларга ва уларнинг локал хусусиятларига, одамларнинг кундалик турмуш тарзи ва маданиятига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Энг муҳими ҳозир бажарилаётган кўплаб этнологик тадқиқотлар амалиётда қўлланилмоқда ва ривожланган мамлакатларда бажарилаётган илмий тадқиқотларнинг аксарияти жамият ҳаётида айнан муҳим ва энг долзарб деб эътироф этилган ижтимоий муаммолар доирасида амалга оширилаётганлиги юқоридаги айтилганларни тасдиқлайди.

Download 1,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   86




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish